Болалар психологияси фанининг предмети, мақсади, вазифалари
―Психология‖ иккита юнонча сўздан ―psyche‖- жон, руҳ ва ―logos‖-
таълимот, илм сўзларидан иборат бўлиб, анъанавий маънода инсон руҳий дунѐсига алоқадор барча ҳодисалар ва жараѐнлар унинг предметини ташкил этади. Бошқача қилиб айтганда, психологиянинг предмети ҳар биримизнинг ташқи оламни ва ўз-ўзимизни билишимизнинг асосида ѐтган жараѐнлар, ҳодисалар, ҳолатлар ва шаклланган ҳислатларни ташкил этади. Психологияга оид адабиѐтларда унинг предметини қисқача психикадир деб таърифлашади. Психика – бу инсон руҳиятининг шундай ҳолатики, у ташқи оламни, ички руҳий оламни ҳам онгли тарзда акс эттиришимизни, яъни билишимиз, англашимизни таъминлайди.
Психиканинг жараёнлари қуйидагича:
Билиш фаолияти: диққат, нутқ, фаолият.
Билиш жараѐнлари: сезги, идрок, хотира, хаѐл, тафаккур.
Шахснинг ҳиссий-иродавий соҳаси: ҳиссиѐт, ирода.
Шахснинг индивидуал-психологик хусусиятлари: темперамент, характер, қобилият.
Психология – жуда қадимий ва шу билан бирга навқирон фандир. Психик ҳодисаларнинг илк талқини қадимий юнон олими Аристотель (эрамиздан аввалги 384-322 йиллар)нинг ―Руҳ ҳақида‖ номли асарида берилган. Психик ҳодисалар ва уларнинг қонуниятларига тааллуқли илмий тадқиқот ишлари XIX асрнинг иккинчи ярмида, илмий психология асослари эса XIX ва XX асрлар ўртасида юзага келган.
Ҳозирги кунда психологиянинг 300 дан ортиқ тармоғи фан сифатида ривожланиб келмоқда. Шулардан ѐш даврлари психологияси, болалар психологияси, махсус психология, педагогик психология, тиббиѐт психологияси, юридик психология, спорт психологияси, авиация психологияси, ижтимоий психология, шахс психологияси, бошқарув психологияси ва бошқалар шулар жумласидандир.
Баркамол шахсни тарбиялашда, боланинг дунѐга келганидан бошлаб то вояга етгунига қадар бўлган даврдаги психологик хусусиятларини билиш тарбиячилар, педагоглар, ота-оналар учун муҳим аҳамиятга эга. Боланинг психик тараққиѐти ҳақидаги билимларни эса психологик билимларнинг махсус соҳаси – Болалар психологияси фани ўрганади.
Болалар психологияси – психология фанининг алоҳида тармоғи бўлиб, боланинг туғилганидан то етуклик давригача бўлган психик тараққиѐтини, турли ѐш даврларидаги бола психик тараққиѐтининг қонуниятларини, ривожланишининг турли босқичларида бола психикасига хос хусусиятларини
21
ўрганади.
Болалар психологияси фанининг асосий эътибори туғилганидан етуклик давригача инсон психикаси ва онгининг қандай ривожланишига қаратилган, яъни ҳар бир шахс узоқ болалик даврини бошдан кечирадики, бу даврда унда алоҳида психик жараѐнлар ва хусусиятлар юз беради. Шунинг учун ҳам бу даврни фанда алоҳида ажратиб ўрганилади ва уни онтогенетик тараққиѐт йўли дейилади.
Онтогенез – бу организмнинг индивидуал ривожланишидир.
Болалар психологияси бола психикасининг тараққиѐти ҳамда шахсий хусусиятларининг юзага келишига таъсир қилувчи омилларни ҳам ўрганади.
Бугунги кунда болалар психологияси фанининг олдида бир қанча муҳим назарий ва амалий вазифалар туради, унинг назарий вазифаларига қуйидагилар киради:
Турли ѐшдаги болаларга хос бўлган психологик хусусиятларни, яъни болаларнинг идрокига, сезги-туйғуларига, диққатига ва хотирасига, нутқи ва тафаккурига, хаѐлига, иродасига хос хусусиятларни ўрганиш;
Боланинг психик тараққиѐтига фаол таъсир қилувчи омилларни аниқлаб бериш;
Турли ѐшдаги болаларнинг ривожланишига хос бўлган қонуниятларни ўрганиш;
Бола шахси ва шахсига хос бўлган психологик хусусиятларни
ўрганиш;
Болани мактаб таълимига тайѐрлаш;
Мактабда муваффақиятли ўқиш учун боланинг ақлий жараѐнларини фаоллаштириш;
Таълим жараѐнида боланинг мустақил, ижодий, фаол тафаккурини шакллантириш;
Таълим-тарбия жараѐнида боланинг махсус қобилиятларини шакллантириш;
Таълим-тарбия ишларининг психологик мазмунини очиб беришдан
иборатдир.
Унинг амалий вазифаларига турли ѐшдаги болаларнинг психик тараққиѐти хусусиятларига доир билимларни тарбиячилар, ўқитувчилар, ота-оналар яъни жамоатчилар ўртасида кенг ѐйишдан иборат. Болалар психологияси фанининг амалий вазифаси – бола руҳий тараққиѐтига, ѐшлик хусусиятлари орасидаги фарқлар ва уларга индивидуал муносабатда бўлиш йўлларига оид, руҳий тараққиѐт қонунларига доир психологик билимлардан баҳраманд бўлишларини таъминлашдан иборат. Бундай вазифаларни амалга ошириш комил инсонни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |