Мобиль методик гуруҳ



Download 19,6 Kb.
bet1/2
Sana19.02.2022
Hajmi19,6 Kb.
#457328
  1   2
Bog'liq
Ma\'lumotnoma 23-35


Навоий вилоятида ташкил қилинган “Мобиль методик гуруҳ”ларнинг Нурота туманидаги 23-35 мактабларда олиб борилган ишлари бўйича
МАЪЛУМОТНОМА

2022 йил 28 январь Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев бошчилигида ўтказилган видеоселекторда Халқ таълими тизимини янада ривожлантириш, тизимда туб ислоҳотлар ўтказиш ва таълим жараёнларини сифат ва самарадорлигин оширишга қаратилган фикрлар баён этилди. Президентимизнинг 2022 йил 3 февралдаги Ф-22-сон фармойишлари билан мамлакатимизда илк бор Президент раислигида “Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича миллий Кенгаш” тузилди.


Бундан кўзланган асосий мақсад, бугунги кунда, Янги Ўзбекистон тараққиёт Стратегиясида белгиланган вазифаларни тўлақонли бажариш асносида Учинчи ренессанснинг энг муҳим бўғини бўлган Мактаб таълимини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, ўқитувчиларни ҳақиқий педагог сифатида шаклланишлари учун дастурлар яратиш белгилаб берилди.
Таълим сифатини ошириш ва самарадорликка эришиш учун Навоий давлат педагогика институтининг мутахассис чиқарувчи кафедраларини мактабларга бириктириш орқали, амалий методик, ўқув-услубий ёрдам беришни таъминлаш.
Шу муносабат билан 2022 йил 10 февралда Навоий вилоятининг етакчи педогог ходимларидан ташкил топган “Мобил-методик гуруҳ” Навоий вилояти марказидан 120 км узокликдаги “Қизилча” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 23-ўрта мактабда бўлди. Гуруҳда кузатувчи сифатида Олий Таълим Вазир ўринбосари Ҳакимов Рахимжон Расулжонович, Навоий давлат педагогика институти ректори Б.Собиров, туман ХТБ вакиллари етакчилигидаги илғор профессор ўқитувчилар жамоаси ва НавДПИ академик лицейи педагоглар жамоаси, 23-35 мактабларнинг моддий-техник ва ўқув методик ишлари билан яқиндан танишди.
“Мобиль методик гуруҳ” Нурато туманидаги 23-мактабни ўрганиш жараёнида қуйидаги маълумотларга эга бўлди.

  1. Мактабда 31 та ўқитувчи таълим бермоқда. Олий тоифали ўқитувчи 4 нафар, биринчи тоифа 4 нафар, иккинчи тоифа 13 нафар, мутахасис ўқитувчилар 11 нафарни ташкил қилади.

  2. Мактаб янги бинода фаолият олиб боради.

“Мобиль методик гуруҳ” мактабни ўрганиш жараёнида қуйидаги муаммоларни аниқлади:

  1. Мактабда ичимлик суви етишмайди.

  2. Мактабдаги парта, стол, стул ва мебелларга эҳтиёж бор, персонал компьютер ва принтерлар етишмайди.

  3. Мактабда Қозоқ тилидан кўргазмали қуроллар, услубий қўлланмаларга эҳтиёж мавжуд.

  4. Физика, биология хоналари жиҳоз талаб қилади.

  5. . ОТМга кириш учун барча фанлар тўгаракларлар тизимли ва изчил фаолият олиб бормайди.

Мазкур муаммолардан келиб чиқиб мобиль методик гуруҳ қуйидаги таклифларни беради:
биринчидан, Ўқитувчиларни аттестацияга тайёрлаш керак.
иккинчидан, Ўқувчиларнинг билим даражасини кўтариш.
учинчидан, Ўқитувчиларнинг педагогик- психологик, илмий салоҳиятини ошириш.
тўртинчидан, Она тили, тарих, физика, математика, инглиз тили устозларига амалий ёрдам бериш, ўз устида ишлаши учун мавжуд илмий- услубий ўқув қўлланмалари, машқ ва мисоллар тўплами, ДТМ тест тўпламлари ва уларнинг ечилиш усулларини тушунтириб, мунтазам равишда ҳамкорлик ишларини амалга ошириб бориш.
Шунингдек илғор педагог кадрлардан ташкил топган “Мобил-методик гуруҳ” ва унинг раҳбари 10.02.2022 йилда Навоий вилоятининг марказидан 190 км узоқликдаги Нурота туманидаги олис “Темирқавуқ” шаҳарчасининг “Чуқурқудуқ” овулидаги 35 ўрта мактабга бўлди.
35 мактабни ўрганиш жараёнида “Мобиль методик жамоаси” қуйидаги маълумотларга эга бўлди.

  1. Мактабда 29 та ўқитувчи таълим бермоқда. Олий тоифали ўқитувчи йўқ, биринчи тоифа 4 нафар, иккинчи тоифа 11 нафар, мутахассис ўқитувчилар 14 нафарни ташкил қилади.

  2. Мактаб ўқувчилари 163 нафар. Кам таъминланган ўқувчилар 11 нафар.

  3. 2020-2021 ўқув йилида 12 нафар битирувчидан 6 нафари ЎТМга қабул қилинган.

  4. Мактаб янги бинода фаолият олиб бормоқда.

  5. Ўқув хоналари, мактаб дарсликлари етарли. Бадиий асарлар 410 донани ташкил қилади.

Мобиль методик гуруҳ мактабни ўрганиш жараёнида қуйидаги муаммоларни аниқлади:

  1. Мактабда мусиқа ва тасвирий санъат фанларидан мутахасис ўқитувчи етишмайди.

  2. Мактабдаги 1-7 синф ўқувчилари мактаб дастурда берилган билимларни етарлича ўзлаштирган. Бироқ юқори синф ўқувчиларининг ўзлаштир даражаси талаб даражасида эмас.

  3. Ўқувчилар мусиқа ва тасвирий санъат, дизайн йўналишларида тўгараклар бўлишини хоҳлашади.

  4. ОТМга кириш учун барча фанлар тўгаракларлар тизимли ва изчил фаолият олиб бормайди.

  5. Мактабда компьютер, проэктор, телевизор, овоз кучайтиргич ва инглиз тили хонаси учун қулоқчинларга эҳтиёж бор.

  6. Мактабда олий тоифали ўқитувчи йўқ, биринчи тоифага эга бўлган ўқувчилар ҳам етарли эмас.

Мазкур муаммолардан келиб чиқиб мобиль методик гуруҳ қуйидаги таклифларни беради:



Download 19,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish