Мўминжон сулаймонов норгул момо (ҳикоя)



Download 61 Kb.
bet1/5
Sana22.02.2022
Hajmi61 Kb.
#84187
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Norgul Momo


Мўминжон СУЛАЙМОНОВ


НОРГУЛ МОМО (ҳикоя)
Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлганлар хотирасига бағишлайман
Норгул момони эсимни таниганимдан буён биламан. Ўшанда ҳам қартайган, ҳеч ким билан иши йўқ, одамови кампир эди, назаримда. Менга у шундай ҳолда умрбод яшайдигандек туюларди.
Нарги маҳаллада ёлғиз яшайдиган момо ҳақида онамдан кўп сўраб-суриштирганман. Аммо жўяли гап эшитмаганман. Момо ҳеч қаерда ишламасди, умуман, нима иш билан шуғулланишини ҳеч ким билмасди. Эртадан кечгача кўчаларда тентираб юради. Биров билан гаплашмайди. Ғалати одатлари бор эди: қўлига кирган таёқми, чўпми, тахта парчасими ўтин деб, уйига олиб кетади. Бундан ташқари қаерда нон бўлагини кўрса бўлди, пуфлаб чангини қоқарди-да, қўйнига солиб уни ҳам уйига олиб кетарди. Тиланчилик қилмаган. Тўйга ҳам, азага ҳам бормасди. Уйига бирор кимса кирганини эшитмаганман. Ўртачагина ҳовлида бир ўзи ёлғиз яшар эди.
Ўн йил ўқиб, мактабни тугатдим. Тўрт йил таҳсил олиб институтни битирдим. Уч йил ўзимнинг соҳамда - қурилишда ишладим. Йирик қурилиш ташкилотлари тарқаб кетиб, менга ўхшаган олий мутахассис қурувчи-муҳандисга иш қолмади, ҳисоби.
Мени маҳалла фуқаролар йиғинида котиб бўлиб ишлашга таклиф қилишди. Ҳали ёшлигимни баҳона қилиб кўнмадим.
- Ҳамма ишни сен қилармидинг, ҳужжатларни юритиб турсанг бўлди, раис бор, маслаҳатчилар бор, - деб кўндиришди. Ўзимга ҳам қизиқ туюларди. Ҳар куни эрталаб, кечқурун одамлар уймаланиб турадиган бу бинога бор-йўғи бир-икки марта маълумотнома олиш учунгина борганман, холос. Хуллас, бу бинода ишлайдиганлар нима юмуш билан шуғулланиши менга сирли эди.
Ишни бошладим. Аста-секин ўзим ҳам қизиқиб қолдим. Бу ерда иш ётиб олиб ишласанг ҳам тугамайди. Аммо ишламасанг ҳам кунинг ўтаверади. Лекин ҳар куни, албатта, маълумотнома ёзиш керак. Маҳаллада кимнинг муаммоси чиқса, маҳалла фуқаролар йиғинига чопади. Ким эридан калтак еган, ким хотини билан қўйди-чиқди бўляпти, кимни акаси ҳовлидан чиқаряпти, ким қўшниси билан жой талашган ва ҳоказо. Муаммо кўп, масала кўп. Ҳаммаси баҳсли. Одамлар тўқ бўлса, хотиржам бўлса, маҳалла йиғини билан иши йўқ. Аммо муаммоси чиқиши билан маҳаллага югуради. Ишлаш жуда қизиқарли эди. Ҳар хил одамлар. Ҳар хил муаммолар. Кўп йилдан буён ишлаб чарчаган раис бир-икки марта ариза ёзди. Охири касалман, деди-да, ишга келмай қўйди.
Ҳамма ишлар ўзимга қолиб кетди. Туман марказига мажлисга борган ҳам мен ўзим, оилавий можороларни муҳокама қилган ҳам мен ўзим. Ёш эмасманми, можорони тез ҳал қилиб, ишни тугатиб қўя қолай, дейман. Аммо қаёқда дейсиз? Кундан-кунга муаммолар, можаролар кўпайиб кетди. Бири устига бири қўшилади. Олдинги раисимиз кўп йиллар мактабда ишлаб нафақага чиққан кекса ўқитувчи Ҳалимжон домлага қойил қолмасдан иложингиз йўқ. Биласизми, маҳалламиз ҳудудида ҳар хил уруғ вакиллари яшайди. Баъзан бирининг гапи иккинчисига тўғри келмайди. Айниқса, тўй-пўй бўлиб қолса, берди худо. Ичига озгини “оқи”данми, “қизил”иданми кириб қолса, бас.
- Ҳиди келса бўлди-да, жанжални ўзимиз чиқариб олаверамиз, - дейишади, баъзида ҳазиллашиб.
Ҳар хил баҳоналар топилади. Бир сабаб бўлиб маҳаллага йиғилишади. Ҳамма бегуноҳ, ҳамма беайб. Ким жанжални бошлади, ҳеч ким билмайди. Бир куним шу жанжални муҳокама қилиш билан ўтиб кетади. Аммо айбдор ҳам, гуноҳкор ҳам топилмайди. Чунки ҳеч ким айбини бўйнига олмайди. Шунақа кунларда маслаҳатчи ҳам касалман деб, ётиб олди. Энди ҳамма иш ўзимга қолди. Ҳали у ёққа, ҳали бу ёққа чопаман. Ишим унмайди. Диққатим ошади. Эрталабдан то қоронғи кечгача югуриб-еламан, иш тугай демайди. Ҳовлидаги барча юмушларим қолиб кетди. Янги ҳовли учун жой олиб, қурилиш бошлаб қўйган эдим...
Айрим одамларда сабр, шукур, инсоф деган нарса қолмаганми, дейман. Ёрдам пули сўраганлар кўп. Уйида машинаси бор бир ака ҳужжат тайёрлаб келибди, ёрдам пули олмасам бўлмайди, - дейди. Иккита ўғли Россияда ишлаётган опа келибди, ёрдам пули сўраб.
– Ўғилларингиз пул юбормаяптими? – деб сўрайман.
– Улларимнинг пулига тегиб ўлмайди, уйга келгач, ҳаммасини бирма-бир сўрайди, - дейди. Арз қилган кўп, ёрдам берай деган кам. Ана-мана деб олти ой ўзим маҳаллага бош-қош бўлибман. Айрим кексалар келишади, мен набирасиман тенгман, бир гап айтса, ҳеч йўқ деёлмайман.
Жуда тажанг бўлиб юрган кунларим эди. Норгул момонинг бандачилик қилгани ҳақида хабар келди. Уч-тўрт оқсоқоллар билан кампирникига бордим. Бор-йўғи иккитагина пастак уй. Ҳозирги кунда данғиллама қилиб солинаётган уйларнинг олдида уйча дейиш мумкин. Биттасида ўзи ётиб турган бўлса керак, кўрпа-тўшаклари турибди. Озода, худди ишлатилмагандек. Иккинчисида эса, айтсам, ишонмайсиз, ярмида шифтгача ҳар хил ўтин, остидагилари чириб кетибди. Қолган ярмида эса шифтгача эски, қотган-қутган нон бўлаклари. Бирорта ҳам бутун нон йўқ. Энг пастидаги нон бурдалари чириб, пўпанак босиб кетган. Энди билдим, у қўлига кирган нон бурдаси-ю, ўтин-чўпни уйига тўплаган экан. Мен ҳайратимни яшира олмадим. Маҳалламизнинг энг кекса оқсоқоли Эшқобил бобо изоҳ берди:
- Норгул эри урушга кетганда иккита фарзанди: бир ўғил, бир қизи билан қолганди. Олдин 1942 йилда ўғли очликдан қорни шишиб ўлди, кейинги йили қизи қишда совуқ қотиб вафот этди. Эри эса урушдан қайтмади. Шундай қилиб, у эс-ҳушидан айрилиб, девона сифат бўлиб қолди.
Мана бу йил уруш тугаганига ҳам 70 йил бўлди. Норгул момо, қизлигида неча-неча нор йигитлар бир оғиз сўзига зор бўлган Норгул сулув 70 йил девоналарча яшади. 70 йил ҳуши ўзида бўлмади. Шунча йил яна уруш бошланиб қолса, болалар оч қолмасин, совуқ қотиб ўлмасин, - деб ўтин-чўп, нон ушоқларини йиғибди, тўплабди.
Этраси куни маҳалла фуқаролар йиғинининг навбатдаги мажлиси бўлди. Йиғилган муаммоларни ҳал қилиш йўлларини маслаҳатлашдик. Мен Норгул момони мисол қилиб, ношукур бўлмайлик, дедим. Назаримда, менга ўхшаб кўпчилик момомизнинг аянчли тақдиридан бехабар экан, шекилли, бош чайқаб қўйди. Айрим кўнгли бўш онахонларимиз пиқ-пиқ қилиб йиғлаб ўтиришди. Яна нимларнидир тўхтамй гапирдим: кечаги ҳолатдан ҳали ўзимга кела олмаган эдим.
Гапларим жуда таъсирли бўлди, шекилли, Эшқобил бува ҳам елкамга қоқиб: - Баракалла! - деб қўйдилар.



Download 61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish