110
Бошқа
тиллардан
қилинган
таржималар
матнини
ўрганишда унинг мазмунини матн тарихи учун манба қилиб
олишимиз унчалик тўғри бўлмайди. Бунда матн услубини
ўрганиш имкониятлари ҳам кескин камаяди ва ўзига хос тус
олади. Бунинг ўрнига таржима тилига эътиборни кучайтирмоқ
лозимки, у орқали таржиманинг вақти, жойи ва руҳини аниқлаш
имконига эга бўламиз.
Таржима қисматининг бир чигал томони бор. Қадимда
таржимон аслиятга кўп ҳолларда
ўта ижодий ѐндашиб, кўпгина
тузатиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда лозим кўрган
ўринларини тушуриб қолдириш ҳуқуқига эга бўлган. Шу
туфайли таржима асар матнини ўрганиш, асосан, унинг аслият
билан мувоффиқлик даражасини аниқлаш
тарзида олиб
борилади.
Муаллифи аниқ бўлмаган бирор янги ѐзма ѐдгорликни
муомалага киритаѐтган тадқиқотчи, аввало, уни таржима
асарми, оригинал асарми, аниқлаши керак. Асар мазмунидан
бунга
жавоб топилмаса, унинг тилидан шундай аломатларни
қидириб кўриш лозим. Таржима асари, одатда синтактик
оборотлардан, таржимага кўчиб ўтган алоҳида сўзлардан,
калькалардан, атоқли отларни ѐзилиш тарзидан,
таржимон
аслият тилини билмаслиги оқибатида келиб чиқиши мумкин
бўлган хос хатоликлардан билиб олиниши мумкин. Аммо
бундай сўзлар ва сўз бирикмалари тил учун ўзлаштирма сўзлар
ѐки муаллифнинг ўша тил вакиллари билан алоқаси оқибатида
кириб қолган бўлиши мумкинлигини ҳам унутмаслик керак.
Таржиманинг юзага келган даврини аниқлашда таржима
матнида вақти маълум бирор воқеа, асар таржима,
шахс ва
ҳоказоларнинг учрашидан фойдаланиш мумкин. Таржиманинг
аслиятдан аввал юзага кела олмаслиги фактининг ўзи ҳам унинг
бошланғич санасини белгилаб беради. Таржиманинг яратилиш
даврини белгилашда тил тарихида ишлатила бошлаган даври
тайин бўлган сўзлар ѐрдам бериш мумкин.
Агар таржиманинг қайси тилдан ва қачон қилингани
аниқланса, у ҳақидаги маълумотни тегишли манбалардан топиб
олиш осонлашади. Яна шуниси муҳимки, аслият кўп нусхали
www.ziyouz.com kutubxonasi
111
бўлса, таржима унинг қайси вариантидан қилинган?!
Бунинг
учун аслиятнинг матн тарихи юзасидан изланишлар олиб бориш
керак бўлади. Нусхалари кўп тарқалмаган асар таржимаси учун
танланган нусхани аниқлаш бирмунча осонроқ.
Баъзан бир нусхадан қилинган таржима кейинроқ II
нусхадан тузатилган бўлади. Баъзида II қайта таржима қилиниб
(II нусхадан), I нусхага қаратиб тузатилган бўлиши мумкин.
Оригинал матни таржима матнини дастлабки ўқиб чиқишга
катта ѐрдами тегди. Шу билан бирга таржима матни оригиналда
аниқланмаган ўринларни очишда ѐрдами тегиши мумкин. Яъни,
оригинал асардан тушиб қолган кейин қистирилган жойларни
аниқлашда, матн қисмларининг тўғри тартибини тиклаш ишида
яхши ѐрдами тегади.
Do'stlaringiz bilan baham: