120
матн ва тасвирлар туширилган. Кимёвий эритма ёрдамида
ишлов берилган. Кейин литография бўёғи билан нусха
кўпайтирилган.
1865 йил Тошкентда Туркистон Ҳарбий Округи штабининг
босмахонаси ташкил қилинди. Бу йили босмахона Н.А.
Северцовнинг «Чу ва Норин тазмалари этагидаги тоғли ўлка
тўғрисида лавҳалар» деган русча китобини нашр этди. Ўзбек
тилидаги биринчи босма нашр Шоҳимардон Иброҳимовнинг
1871 йилда Хивада босилган календари бўлди. Унгача,
Қозондан, Қиримдан, Туркиядан туркий тилда босилган
тошбосма китоблар келиб турган. Шу тарзда Туркистоннинг бир
қанча шаҳарларда ҳам шу усул билан китоб босиш йўлга
қўйилди:
Отажон Абдалов—Хива
Семён Лахтин—Тошкент
F.
Ҳ.
Орифжонов—Тошкент
(Fуломия,
Fуломий
матбааси—1898-1900)
Ильин матбааси—Тошкент
Яковлев Г. Я.—Тошкент
Порцов О. А.—Тошкент, 1888
Полторанова—Самарқанд, 1894
Барановский—Бухоро, Когон, 1901
Калачов—Андижон, 1904
Минаков—Қўқон, 1904
Исохонтўра Жунайдуллахўжаев (Ибрат) (1862—1937)—
Тўрақўрғон - 1904
Матбааи исҳоқия—Тўрақўрғон, 1904.
Бу босмахоналарда турли
мавзудаги материаллар билан
бир қаторда ўзбек, форс, араб мумтоз адабиёти намуналари ва
уларнинг таржималари ҳам нашр этила бошлади. Бу ҳол
маънавий меросимизни кенг халқ оммаси орасида кўплаб
тарқалиши билан бир қаторда ижод аҳли зиммасига уларнинг
матнини синчиклаб саралаш, матншунослик
изланишлари олиб
бориш масъулиятини ҳам юклади.
Тошбосма нашрлар аҳолининг кенг қатламлари эҳтиёжини
қондириш учун, биринчи навбатда зарур ҳисобланган диний
121
китобларни, мадраса ва мактаблар учун зарур ҳисобланган
асарларни чоп этди. Чунончи,
***
«Бидон» деган китобча—араб тили сарфига оид, арабча
мисоллар билан тожик тилида ёзилган (бошланғич
маълумот
учун мўлжалланган).
«Аввали илм»—тожикча китобча, диний масалалар бўйича
савол-жавоб тарзида ёзилган.
«Муиззий», «Занжоний»— араб тили сарфига оид, араб
тилида ёзилган.
«Авомил»— араб тили наҳвига оид, араб тилида ёзилган,
жумлама-жумла тожикча таржимаси билан берилган.
«Кофия»—араб тилининг наҳви кенгроқ баён қилинган.
Етти бобга бўлинган.
«Шарҳи мулло»—«Кофия»нинг шарҳи, Жомий асари.
«Шамсия»—мантиққа оид китобча. Нажмиддин Умар
Қазвиний (13-аср) асари,
«Ҳошия»— мантиққа оид «Шамсия»нинг шарҳи, Аллома
Қутбий асари.
«Ақоиди насафий»—илми
каломга оид китобча, Аллома
Тафтазонийнинг асари*.
«Таҳзиб»—мантиқ ва илми каломга оид китоб.
«Ҳикмат ул-айн»—ҳикмати табиий ва илоҳийга оид китоб.
«Мулло Жалол»—илми каломга оид китоб (мадраса
илмини олишда якунловчи курс бўлиб хизмат қилган).
***
Баёзлар. Биргина шоир Хислатнинг ўзи олтита баёз
тайёрлаб чоп эттирган:
«Ҳадяи Хислат» 1910
«Баёзи янги»1911
«Баёз» 1911
«Армуғони Хислат» 1912
«Савғоти Хислат» 1912—1914
«Туҳфаи Хислат» 1914—1915.
Бундан ташқари ўнлаб баёзлар нашр қилинди:
«Баёзи Ҳазаний» 1910, 1911, 1913.
122
«Баёз» маа «Гулшани асрор» –Т., 1913.
«Маҳбуб ул-маҳбуб»
«Туҳфаи Шавкат» 1913
«Савғоти Шавкат» 1914
Бундай баёзлар ўнлаб шоирларнинг шеърларини ўз ичига
олган. Уларнинг матнини, асосан, шоирлар ўз
даврида мавжуд
қўлёзмалардан олиб ўз нашрларига киритганлар.
Мумтоз адабиётимизнинг намояндалари ижодидан довруғ
таратган асарлар бирма-бир босма нашр сифатида тарқай
бошлади. Улар орасида Навоий «Хамса»си (Хива, 1879), девони
(–Т., 1888), Сўфи Оллоёрнинг «Сабот ул-ожизин», Аҳмад
Яссавийнинг «Девони ҳикмат»и (Қозон, 1896), «Баҳори дониш»
китоби ва ҳ.к. Бу нашрлар учун нусхалар танлаб уларни нашрга
тайёрлаш чоғида олиб борилган ишлар—матншунослик
изланишлари ўша давр замонасининг талабларига яраша бўлиб
келган ва ХХ аср замонавий матншунослик илми талабларига
ўсиб ўтишда бир босқич вазифасини бажарган.
Босма нашр учун нусхаларни танлаш, уларни саралаш ва
ниҳоят босма нашрни юзага
келтириш ишлари такомиллаша
бориб, ҳозирги замон матншунослигининг юзага келишига
замин тайёрлади.
***
Do'stlaringiz bilan baham: