Mm bux his itvaa egamberdiyeva doc


Капитал, резервлар ва таксимланмаган фойдани хисобга



Download 2,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/180
Sana23.02.2022
Hajmi2,34 Mb.
#171243
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   180
Bog'liq
buxgalteriya hisobi iqtisodij tahlil va audit

10.1.Капитал, резервлар ва таксимланмаган фойдани хисобга 
олишнинг вазифалари 
Бозор иктисодиёти шароитида янги ташкил этила-ётган корхоналар уз 
молиявий ва моддий ресурсларини мустакил шакллантиради. Бундай 
ресурслар, одатда, корхона таъсисчилари томонидан уз хусусий мулклари-ни 
устав капиталига улуш сифатида кушиш билан яра-тилади. 
Устав капитали — хукуклар ва имтиёзлар олиш учун корхона 
муассислари томонидан таъсис хужжатларига мувофик кушилган (туланган) 
хамда корхона-нинг хужалик фаолиятини амалга ошириш учун зарур булган 
моддий бойликлар, пул маблаглари ва харажат-лар мажмуидир. 
Устав капиталини ташкил килиш амалдаги конун-лар ва таъсис 
хужжатлари асосида амалга оширилади. 
Устав капиталига хисса шаклида кушиладиган моддий ва номоддий 
активлар таъсисчилар келишувига ёки юридик шахс ижроия органининг 
карорига кура бахоланади ва хисобга олинади. 
Барча мулк шаклларидаги корхоналарда капитал, резервлар ва 
таксимланмаган фойда буйича бухгалте-рия хисобининг вазифалари 
куйидагилардан иборат: 
Устав капиталини шаклланиши ва ундан фойдаланишни назорат килиш; 
Корхона муассислари, капиталнинг шаклланиш боскичлари ва акциялар 
турлари буйича ахборот туплаш; 
Устав капиталининг холати ва харакати хусусида хисобот тузиш буйича 
маълумотлар олишни таъминлаш; 
Кушилган капитал хамда резерв капиталининг шаклланиши билан 
боглик муомалаларни уз вактида хисобда акс эттириш; 
Корхона соф фойдасининг шаклланиши ва унинг таксимланишини уз 
вактида хисобга олиш хамда назорат килиш. 


www.qmii.uz/e-lib 
105 
10.2. Устав капиталининг шаклланиши ва фойдаланилиши 
хисоби 
Устав капиталини бухгалтерияда хисобга олиш учун куйидаги 
хисобвараклар очилган: 
8310—"Оддий акциялар" 
8320—"Имтиёзли акциялар" 
8330—"Пай ва куйилмалар". 
Ушбу хисобвараклар пассив хисобланади хамда дав-лат корхоналари устав 
фондининг, акционерлик жа-миятлар ва ширкатлар устав капиталининг 
шакллани-ши ва унинг харакатини хисобга олади. 
Акциядорлик сармояси руйхатга олинган хажмда, бирок кали 
тугалланмаган эмиссия сифатада хисобда акс эттирилар экан, эълон 
килинган (чикарилишга рухсат этилган), жойлаштирилган (уларга 
акциядорлар обунаси амалга оширилган) хамда муомаладаги, ус-тавга 
мувофик кушимча жойлаштирилган оддий акдия-ларнинг аналитик 
хисобини юритиш лозим. 
Мисол. АЖ уставида 100 сумлик номинал кийматга эга булган 20000 дона 
оддий акциялар чикаришга рухсат этил-•ган. 
Эълон килинган акциядорлик капиталига куйидагича про-водка берилади: 
Д-т 4610—"Устав капиталига бадаллар буйича муассис-лар карзлари"—
2000000 сум; 
К-т 8310—"Оддий акциялар" — 2000000 сум. 
Кейин АЖ номинал киймати буйича АЖ аъзоларига 10000 дона акция 
сотади, деб фараз килайлик: 
Д-т 5110, 5010-"Пул маблаглари" - 1000000 сум 
К-т 4610—"Устав капиталига бадаллар буйича муассис-лар карзлари" — 
1000000 сум. 
Маълум вакт утгач, АЖ колган 10000 дона акцияни хар бир акция учун 
120 сум эвазига бошка инвесторга сотади. Акцияларнинг сотиш ва 
номинал кийматлари орасидаги фарк—20 сумни ташкил этади ва бу фарк 
8410—"Эмиссион даромад" гисобварагида акс эттирилади: 
Д-т 5110, 5010-"Пул маблаглари" - 1200000 сум; 
К-т 4610—"Устав капиталига бадаллар буйича муассис-лар карзлари" — 
1000000 сум; 
К-т 8410—"Эмиссион даромад" — 200000 сум. 
Акцияларга туловлар активларни бериш йули билан хам узилиши мумкин. 
Мисол. Таъсисчи акция киймати эвазига аввал фойдала-нишда булган 
транспорт воситасини устав капиталига хисса тарикасида киритди. Ушбу 
транспорт воситаси аввал хизмат килганлиги туфайли унинг бозор бахрсини 
аниклаш кийин булди. Таъсисчилар узаро келишиб, акциядорга ушбу транс-
порт воситаси учун 1000 та оддий акция беришди, акция-ларнинг номинал 
киймати 200 сум, бозор киймати 250 сум. 
Мазкур холатда АЖ хисобидаги транспорт воситасининг киймати — 
250000 сум (250x1000) булади. 


www.qmii.uz/e-lib 
106 
АЖ мол-мулкидаги акциядор улуши — 200x1000к200000 сум, 
акцияларнинг бозор ва номинал кийматлари орасидаги 50000 (250000—
200000) сумлик фарк эмиссион даромадни таш-кил килади. Ушбу 
муомалаларга куйидагича проводка берилади: 
Д-т 0160—"Транспорт воситалари" — 250000 сум; 
К-т 4610—"Устав капиталига бадаллар буйича муассислар карзлари" — 
200000 сум; 
К-т 8410—"Эмиссион даромад" — 50000 сум. 
Акциялар номинал кийматини ошириш ёки кушимча акцияларни 
жойлаштириш йули билан АЖ устав ка-питалини ошириш, акциялар 
номинал кийматини камайтириш ёки уларнинг умумий сонини 
кискартириш, шу жумладан, акцияларнинг маълум кисмини сундириш 
йули билан жамиятнинг узи сотиб олиши оркали устав капиталини 
кискартириш амалга оширилади. 
8610-хисобваракда сотиб олинган хусусий акциялар устав капитали 
хисобварагига нисбатан контрпассив хисобланади ва у АЖнинг капиталини 
камайтиради ва шу сабабли балансда устав сармоясидан чегирилади. АЖ 
куйидаги сабабларга Кура уз акцияларини кайта сотиб олиши мумкин: 
- акциялар курсини макбул даражада ушлаб туриш учун; 
- хар бир колган акцияга дивидендларни ошириш учун; 
- уз ходимлари орасида акцияларни таркатиш ёки колган акциялар 
номинал кийматини ошириш учун; 
- бошка фирмалар томонидан назорат урнатиш учун акцияларнинг сотиб 
олинишини бартараф этиш мак-садида. 
Хусусий акциялар сотиб олинганида куйидагича проводка берилади: 
Д-т 8610—"Сотиб олинган хусусий оддий акциялар"; 
К-т 5110—"Хисоб-китоб счети". 
Акциядорлар карорига кура устав капитали хажми-ни сотиб олинган 
акциялар номинал киймати суммасига уларни йук килиш йули билан 
камайтириш мумкин: 
Д-т 8310—"Оддий акциялар"; 
К-т 8610—"Сотиб олинган хусусий одций акциялар". 
Давлат корхоналарининг устав фондининг хажми унинг хужалик 
фаолиятини амалга ошириш учун дав-лат томонидан белгиланган мол-мулк 
суммасига мос келади. Мазкур микдор таъсис хужжатларида кайд килинган 
микдорга мувофик булиши лозим. 
Давлат корхонаси устав фондини шакллантириш буйича проводка 
куйидагича булади: 
Д-т 0110—0190—"Асосий воситалар"; 
Д-т 1010—"Хом-аше ва материаллар"; 
Д-т 5010, 5110-"Пул маблаглари"; 
К-т 8330—"Пайлар ва улушлар". 
Масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) устав капи-талига куйилмалар 
устав капиталидаги иштирокчилар-нинг улушини ташкил килади. 


www.qmii.uz/e-lib 
107 
Мисол. "Ёгду" МЧЖни ташкил килиш пайтида 500000 сум микдорида 
устав капитали руйхатга олинган. Саломов ва Жураев Б. МЧЖнинг 
муассислари кисобланишади. 'МЧЖнинг устав капиталидаСаломовнинг 
улуши 60%ни, Жураев Б.нинг улуши 40%ни ташкил килади. 
Хужжатлар руйхатдан утказилган санадан кейин бу муо-мала хисобда 
куйидагича акс эттирилади: 
Д-т 4610—"Устав капиталига бадаллар буйича Саломовнинг карзи" — 
300000 сум; 
К-т 8330—"Пайлар ва улушлар" Каримов куйилмаси — 300000 сум; хамда 
Д-т 4610—"Устав капиталига бадаллар буйича Жураев-нинг карзи" — 
200000 сум; 
К-т 8330 — "Пайлар ва улушлар" Жураев куйилмаси — 200000 сум. 
Хар бир иштирокчи (муассис) МЧЖга таъсис шарт-номасига мувофик 
бирон-бир активни киритади. Устав капиталини шакллантириш буйича 
бухгалтерия ёзув-лари якка эгаликдаги ёзувларга айнан ухшаш булади, 
муассислар буйича тахлилий хисобгина зарур. 
Мисол. Каримов уз куйилмасини транспорт воситаси кури-нишида (300000 
сум) киритди: 
Д-т 0160 —"Транспорт воситалари" — 300000 сум; 
К-т 4610—"Устав капиталига бадаллар буйича Каримов-нинг карзи" — 
300000 сум. 
Жураев Б. уз куйилмасини хом-ашё куринишида (200000 сум) киритди: 
Д-т 1010—"Хом-ашё ва материаллар" — 200000 сум; 
К-т 4610—"Устав капиталига бадаллар буйича Набиевнинг карзи" — 
200000 сум. 
Таъсисчиларнинг карорига мувофик устав капитали микцори ошиши 
мумкин. Устав капиталининг ошири-лиши таъсисчиларнинг кушимча 
куйилмалари хисоби-га ёки таксимланган фойдадан ажратма килиш хисо-
бига булиши мумкин. 
Баъзи холларда МЧЖга янги муассис келиб кушилиши мумкин. Бу 
куйидаги йуллар оркали юзага келади: 
устав капитали улушини битта ёки бир неча шерикдан сотиб олиш йули 
билан; 
кушимча сармоя киритиш йули билан. 
Бирок хар иккала холатда хам янги муассиснинг келиб кушилиши 
жамиятнинг барча аъзолари томонидан маъкулланиши лозим. 
Биринчи холатда сармоя сотиб олинган улуши олдинги муассис сармояси 
хисобварагидан янгисиники-га утказилади. 
Мисол. Саломов узининг 100000 сумлик микдордаги улушини Васиевга 
сотди: 
Д-т 8330—"Устав капитали Саломов куйилмаси" —100000 сум; 
К-т 8330—"Устав капитали Васиев куйилмаси" —100000 сум. 
Иккинчи холатда янги муассис мавжуд сармояга кушимча сифатида устав 
капиталига уз улушини кушган-да муассислар улушларининг фоиз нисбати 
узгаради. 


www.qmii.uz/e-lib 
108 
Мисол. 500000 сум микдорида руйхатга олинган устав ка-питалига эга 
булган ва муассислари улуши: Саломовники — 60%, Набиевники — 40% 
булган "Ёгду" МЧЖ янги аъзо Хошимов Л.ни жалб этиш хисобига уз устав 
капиталини 600000 сумгача оширишга карор килди. Мазкур холатда 
улушлар нисбати узгаради ва куйидагича куринишга эга булади: 
Саломов- 50% (300000/600000); 
Набиев - 33,3% (200000/600000); 
Хошимов - 16,7% (100000/600000). 
МЧЖ устав капитали микдорининг купайиши так-симланмаган фойда 
хисобидан хам булиши мумкин. Бу холатда куйидагича ёзув килинади: 
Д-т 8710—"Хисобот давридаги таксимланмаган фойда(копланмаган 
зарар)" 
К-т 8330—"Пайлар ва улушлар". 
МЧЖда муассис жамият таркибидан чикишга хамда уз улушини олишга 
карор килганда куйидаги провод-калар берилади: 
Д-т 8330—"Пайлар ва улушлар"; 
К-т 6620—"Чикиб кетаётган муассислардан улушлари буйича карзлар". 
Агар муассис чикиб кетаётган пайтда МЧЖ маълум жамгарилган фойдага 
эга булса, у холда таъсис хужжат-ларига белгиланган нисбатга мувофик 
муассисларнинг унга хам хакки бор. 
Д-т 8720— «Жамгарилган фойда». 
К-т 6620—"Чикиб кетаёттан муассислардан улуш-лари буйича карзлар". 
Муассис чикиб кетаётганида олган жамгарилган фойда суммасидан 
олган жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солигини тулаши 
лозим. 
Муассис устав сармоясидан уз улушини олиб чикиб кетаетганида хеч 
кандай чегирма ва ажратмалар-сиз хам олиб чикиб кетиши мумкин. 
Муассис чикиб кетаётганида унинг карзининг сундирилишига 
куйидагича проводка берилади: 
Д-т 6620—"Чикиб кетаётган муассислардан улушлари буйича карзлар" 
К-т 5010, 5110—"Пул маблаглари". 

Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish