Митти ҳикоялар: кеча ва бугун тошкент «Янги китоб»



Download 445,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/52
Sana06.07.2022
Hajmi445,54 Kb.
#748420
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   52
Bog'liq
Mitti hikoyalar(Kutubxona)

Шониёз МЕЛИБОЕВ
ДОНОЛИК 
Бешинчи қаватдаги хонада ўтирган аёлга қўлёзмани узатдим. Шу чоқ дераза шақиллай бошлади.
– Зилзила! – қўрқиб кетдим мен. − Чиқиш керак!
– Ўтиб кетади, − деди аёл. − Ҳовлиқманг. Ўзингизни босинг. 
У мени қўрқоқ деб ўйлаяпти чоғи! Жойимдан жилмадим, аммо силкиниш тўхтамагач, эшикка отилдим.
Бир соатдан сўнг тепага чиқдим.
– Сиз доно экансиз, – дедим аёлга. – Ростдан ҳам ўтиб кетди.
– Кошки, − жавоб берди у табассум қилиб. – Менинг оёқларим ишламайди.
БУЮРТМА
Деразанинг бир қаноти очилди.
– Ака, сиз бўрининг тиш-тирноғини сотасиз, гўштидан топиладими?
– Секинроқ гапир, биров эшитиб қолмасин. Нима қиласан уни?
– Энам «уҳ-уҳ» йўталади. Бир оғайним айтди, бўри гўшти даво эмиш. Айтган пулингизни бераман, илтимос, озроқ топиб бе
-
ринг.
– Қўшниям сўраётувди... Бўпти, эрталаб кел.
Ярим кечаси ҳовли тўридан итнинг қаттиқ ҳуригани эшитилди. Сўнг вовуллаш ўрнини хириллаш эгаллади!
ҚИРҚ БИР СОНИЯ
Кампир бўйнини чўзиб, ташқарига қаради.
– Келин, бир коса муздай сув беринг. Чанқаб кетдим-а! 
Келинчак шум. Шунинг учун ҳам, мана, онаси келиб ўтирди. У қудаси билан гап талашарди. Ўч олишга қасд қилган келинчак 
косага ўлган сичқонни тиқиб олди ва деразадан қайнонасига жилмайиб узатди.
Зум ўтмай қайнонасининг овози эшитилди:
— Яна бир коса опкелинг, буни аянгиз ичиб қўйди!
ҚАШҚИР УЛИГАН КЕЧА
Овчи йигит қизга:
– Ўнда учрашамиз, – деди. – Тағин ухлаб қолма.
– Отам сезиб қолса, икковимизниям ўлдиради.
– Уч марта ҳуштак чаламан, тепаликка борасан.
– Ҳуштакбозлар кўп, мен чалғийман.
– Эмасам бўри бўп улийман. Эшитсанг, келавер.
Совуқ кеча. Йигит, бу изғиринда қиз ҳатто ҳовлисигаям чиқмайди деб, кўрпага ўралиб ётди. Қиз эса чўзиқ увиллашни эшитгач, 
ғарч-ғурч қор босиб, тепаликка йўл олди...
НОМСИЗ ҲИКОЯ
Эшик қўнғироғи чалинди. Лайли эшикни очди ва маст эркакни кўрди.
– Жоним, мен...
– Йўқол!
Лайли эшикни ёпмоқчи бўлди, у ёқасига чанг солди. Кўйлак шириллаб йиртилди.
– Кет! Эрим келса ўласан. Йўқол деяпман!
Жувон уни итариб юборди. Бир оздан сўнг яна қўнғироқ чалинди. Ўшамикан?!
– Боши ёрилган, – эри бояги эркакни ичкарига суяб кирди. − Қон кетяпти, ёрдам бермасак бўлмайди. Зинадан йиқилганга ўх
-
шайди.
ЧОЛ-КАМПИР, ЭР-ХОТИН
Дераза ортидан лип этиб шарпа ўтди.
– Ашраф ота, – деди Ойжамол. – Нима қилдик?
Эр-хотин жигар қовуриб, энди емоқчи бўлиб туришган эди. Эгамқул афтини кескин буриштириб:
– Ошга пашша тушди. Яшир, − деди.
– Кўзимиз учиб турувди-я! Қоронғидаям тинмайди бу чол. 
Ойжамол қовурдоқни яширди. Эшик очилди, рўмолга товоқ тугиб олган чол кўринди.
– Кампир ош қилувди, – деди чол. – Сизларгаям илиндик…
ЧОРРАҲАДАГИ ҚИЗ
Икки чол масжид томон секин одимлаб келарди. Анча узоқдаги чорраҳада қизил кўйлакли бир қиз турибди. У дам нариги йўл
-
га, дам чолларга қараб қўяди. Шамол этагини ҳилпиратади.
– Бироз дам олсакми?
– Юравер, оз қолди.
Қадамлар майда. Имиллаб-имиллаб чорраҳага етиб келишди. Ярим соат ўтди-ёв! Қиз салом берди. Жилмайди.
– Кимни кутиб турипсан, Салима?
– Сизларни. Йўлингизни кесмай дедим-да…
САЛОМ
Эшик очилди.
– Кимнидир молини ўғри ўмарди-ёв. Тез бўлинг.
– Кўрдингми?! Қаерда?
– Ёнимдан ўтиб кетди. Кўприкка етди, менимча.
– Таппа ушламайсанми?


– Ўғри эканига кейин фаҳмим етди. 
Ака-ука қоронғида ўғрининг изига тушди. Ўғри таъқибни пайқаб, молни ташлаб қочди.
– Э, Фурқатнинг ҳўкизи-ку!
Ҳўкиз эгасига қайтарилди.
– Ўғри эканини қандай пайқадингиз?
– Томоқ қирдим, салом бермади. Кейин кела-кела нега салом бермаганини ўйладим.
РАШК
Ёмғир шундай қуйдики, бир зумда ҳовлида кўлмаклар пайдо бўлди.
– Кўчадан келяпсанми?
– Ҳа. Синглимникига борувдим.
– Исақул ўтиб кетди, кўрдингми? 
– Қаршимдан чиқди. Кўришдик.
– Нимага кўришасан?!
– Ўзи қўл узатди.
– Сен салом бергансан.
– Салом бераман-да.
– Шу ёмғирда саломга бало борми? Ёмғир тинишини кутсанг бўлмасмиди, ҳаккалаб кўчага чиқмасанг!
Айвонда келин кўринди:
– Уялмайсизларми...
Чол шалаббоси чиққан кампирига ўқрайиб қараб, уйга кириб кетди.
ТЎЙ
Қизчани ким бунчалик ясантириб қўйдийкан? У оппоқ кўйлак кийиб олганди.
– Шайланиб қаерга боряпсан?
– Тўйга.
– Тўйга?!
Жувоннинг кўзи чақчайиб кетди. Сойнинг нариги томондаги гузардан данғир-дунғир овози эшитиларди.
– Дугоналарим...
– Бормайсан!
У қизининг юзига бир-икки тарсаки туширди. Кийимини алмаштирди. Уйга қамаб қўйди. 
– Неварамда нима айб, қизим? – деди онаси. 
– У отасининг бошқага уйланаётганини билмайди.
МИТТИ ЮРАКЧА
Гўдакнинг кичкина юракчаси дукиллаб уриб турарди. У хавфни олдиндан ҳис этгандай буришиб, ғужанак бўлиб олди.
Ҳа, бола ҳаммасини олдиндан сезганди. Худди кексалар ўлимни ҳис этгандай... Лекин уларнинг ҳаётига ҳавас қилсанг арзийди. 
Дақиқаларни қўя тур, ёруғ дунёда бир сония яшаш ҳам бахт.
Ўткир тиғ унга яқинлашди...
– Операция муваффақиятли ўтди, хоним, – деди доктор, – сиз боладан қутулдингиз.
ЙЎЛДА
Автобус оғир силтаниб йўлга тушди. Мунира ҳайдовчининг орқасидаги ўриндиқда ўтирарди. Шаҳарда ёмғир ёғар, тўкилаётган 
япроқлар асфальт йўлга чиппа ёпишарди.
Регистон яқинидаги бекатга келганда автобус тўхтади. Қиз бировга жой бермаслик учун юзини терс ўгириб олди.
Автобус лиқ тўлди. Манзилга етгач, қиз ойнадан нигоҳини олиб, шундоқ ёнида сумка кўтариб турган онасини кўрди.
– Вой, ойи, сиз...
– Чарчагандирсан, қизим.
АЖАБ-АЖАБ
Совуқдан тиш такиллайди, ер депсиниб, тезроқ уйга етиб олишни ўйлайсан.
Нозимжон бозор-ўчарни кўтариб, бекатга келганида йўлини ёшгина мўлтони қиз тўсди.
– Ако, бахтингиздан очайми ё тахтингиздан?
– Шу совуқда бахт-тахтга бало борми?!
– Минг сўмингиз йўқми?
– Ма.
– Сиз яқинда уйланасиз, энангиз би-ир ажойиб қиз топган...
Йигит кечқурун уйига кириб келади, бешик тебратаётган хотинига жилмайиб қарайди...
ХАБАР
Чўпоннинг қизи тўсатдан вафот этди. Бу пайтда чўпон тоғда эди.
– Ҳадемай қуёш ботади, унгача кимдир чўпонга хабар етказиши керак.
Бироқ ҳамма ўзини четга тортди.
– Кимдир айтиши керак-ку!
– Тўқлибойни жўнатамиз. Чўпон – унинг ашаддий душмани. У ўч олиш учун жанозани дангал айтади.
Тўқлибой акани йўқлаб боришди.
– Чўпонни тоғдан чақириб келинг.
– Бормайман! Ўлим хабарини, ҳатто душманинггаям етказиш оғир.
ВАСИЯТ
Шифокор чолнинг афт-ангорини кўриб, чўчиб тушди.
– Ҳамшира!
– Шошма, ўғлим. Сенга бир васиятим бор.
– Болаларингизга хабар бераман.
– Улар...
– Майли, айтинг.
– Уйимга кечқурун хабар бер. Васиятим шу.
Чолнинг жони пешинда узилди. Дўхтир васиятга амал қилди.
Кимдир айтиб қўйган экан, тўнғич ўғли:
– Кеч хабар берибсиз? – деди.
– Отангиз шундай васият қилди.
– Васият? Эҳ, отагинам-а! Бугун мен тўй қилгандим...
СУТ


Эшикдан қизча мўралади.
– Сут берайкансиз, эна.
– Вой, айланай-ей!
Ойхол момо унга сут берди.
– Сигирнинг сути кўп, келаверинглар.
– Раҳмат.
Қизча уйнинг ортига ўтганида, момонинг келини унинг йўлини тўсди.
– Сигир олсаларинг бўлмайдими?
У пақирчани юлқиб олмоқчи бўлди, қизча музда тойиб йиқилди, сут устига тўкилди. Йиғлаб уйига қайтди қизча...
...Келин чақалоқ қилган, йиғлаб кўкрагини сиқади, бир томчи сут йўқ!
ЎҒИЛ
Аёл ўғлига бир шапалоқ туширди.
– Кеч бўлганда қаердан келяпсан?!
Болакай ўнг қўлини кўйлагининг ичига тиқиб олган эди. Юзида иккиланиш зоҳир бўлди.
– Қирдан, − деди у.
– Нимадир ўғирладингми? Мен уйда ўтир дегандим-ку! Кўрсат-чи.
Яна битта тарсаки тушгач, болакай қўйнидан бир дона бойчечак чиқарди.
– Излаб-излаб биттагина топдим, − дея қўрқа-писа қўлини чўзди у. - Туғилган кунингиз билан, ойижон.

Download 445,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish