Жамила ЭРГАШЕВА
ЙЎҚОТМАСДАН АВВАЛ АСРА
Улар жуда қаттиқ жанжаллашиб қолишди. Хотин тугунини тугиб, боласини опичлаб, ота уйига жўнади. Эр бир оғиз «қол» дема
-
ди. Маҳаллаларига кираверишда, дугонасини учратиб қолди. Дугона «Сени кўриб қолганим яхши бўлди-да, болангни онангга
ташлаб, тезроқ чиқ. Бир жанозага бирга бориб келамиз», деб ўтинди унинг ранг-рўйига ҳам қарамасдан. У ҳам сиқилиб турган
эди. Бирга боришди.
Кексагина бўлса ҳам, ўсмали қошлар-у, сурмали кўзлари бир ҳуснига ўн ҳусн қўшиб турган оппоқ момиқдек аёлнинг дунёни
бузиб, «Вой, азизим!» деб, кўксига муштлаб йиғлаши унга бироз эриш туюлди. «Набира-чевараларнинг олдида...»
Улар қаттиқ аразлашган эди. Эри ҳам йўқлаб келмади. Ота уйида анча қолиб кетди. Тасодифми, дугонаси билан бирон етти
ой ўтиб, яна ўша хонадонга йил ошига боришди. Дастурхонда қушнинг сутидан бўлак ҳамма нарса бор, фақат ўша «Азизим!»
деб кўксига уриб йиғлаган гўзал аёл кўринмасди. Дугонасидан уни сўради. У эса давра тўрида бир парчагина бўлиб ўтирган
муштипар аёлни кўрсатди. У бир зум лол қолди, юрагидан нимадир чирт узилиб тушгандек бўлди: «Ёлғизликнинг юки қанча
-
лар оғир».
Уйга келиб, тугунини тугди, боласини олиб, уйига йўл олди: «Айиқ эди, маймоқ эди, эрим эди. Ёриқ эди, юриқ эди, уйим эди...»
ҚЎЛТИҚТАЁҚЛАР
Қўлтиқтаёқлар... Унутилган, чангга ботган ҳолда каравот тагидаги қоронғи бурчакда ётиб, эгасининг ҳаракатларини жимгина
кузатади. Кечагидек ёдида, унинг қўлтиғига кириб, титроқ вужудини елкаларига олиб, хона узра авайлабгина одимлашганлари.
Ўшанда у қўрққанидан, қўлтиқтаёққа эмас, ёнидаги жиянига ёпишиб олган эди: «Бунча оғир, бунча қўпол!..» Бу гапни кўнглига
олиб ҳам ўтирмади.
У секин-аста қўлтиқтаёқда юришни ўрганиб олди. Бир куни ҳовлига чиқди, айни баҳор эди, чарақлаб нур сочаётган қуёшни,
қаршисида товланиб турган яшил дунёни кўриб, кўзлари қамашди. Уни машинасига ўтқазиб, шаҳар айлантиришди. Чиройли
бинолар, дов-дарахтлар, машиналар, одамлар... Лекин у ўзини оқимнинг ичида ҳис қила олмади, худди телевизор томоша қила
-
ётгандек эди... Кейин кўчаларга қўлтиқтаёқда чиқишни ўрганди. Бироз толиққан бўлса ҳам, хушнуд ҳолда қайтди.
Кейин... Қўлтиқтаёқларсиз юришни ўрганди. Энди қўлтиқтаёқлар қоронғи бурчакда ётиб, елкаларида опичлаб, юришни ўргат
-
ган эгасининг пилдираб юришларини мамнун кузатади. Ўзича ғурурланади...
Биз-чи? Оғир кунларида қўлтиғимизга кириб суяган дўстимиз бахтиёр кунларида бизни унутиб юборса, шу қўлтиқтаёқлардек
мамнун ҳолда ғурурлана оламизми?
ҲАСАД
Улар институтда бирга ўқишган. Ўқишни битиришгач, бири олис тоғли қишлоққа, иккинчиси шаҳарга келин бўлиб тушди. Ора
-
дан йиллар ўтиб, тоғлик куёв катталарнинг назарига тушиб, шаҳарга ишга келди. Энди улар ишдан сўнг бирга-бирга қайтиша
-
ди. Уларнинг бир-бирига айтадиган гаплари жуда кўп эди. Аммо гурунг қизиган пайт кимдир қаршиларидан чиқиб, шаҳарлик
дугонани гапга тутиб қолади. Ҳарқалай, неча йиллар яшаган жойи, таниш-билиш кўп, биров шунчаки аҳвол сўрайди, биров
дардини айтади. Бу танишларининг оғзига қараб қолиб кетади, тоғлик дугона сал нарига ўтиб, ним табассум билан уни кути-и-
иб туради.
Иттифоқо, бир куни қаршиларидан шаҳар ҳокими чиқиб қолди. Ҳоким уни қаерда кўрса, илтифот кўрсатиб юргувчи эди. Бу
сафар унга унчалик эътибор бермади, тоғлик дугонага роса хушомад қилди. Бу одам тоғлик дугона учун суҳбатларини бўлган
ягона инсон эди.
Негадир унинг кайфияти бузилди. Гурунгга рағбати қолмади. Ўзларининг муюлишларига келгач, дугонаси билан руҳсизгина
хўшлашди. Ич-ичини хасад ўти кемираётганини англаб етгунча анча вақт керак бўлди. Сўнг ўзидан уялди.
ҚАРЗ
Кейинги пайтларда у тез-тез ётиб қоладиган одат чиқарди. Ётган одамнинг кунлари узун, тунлари ундан-да узун бўлади. «Тиқ»
этса, эшикка қарайди, ким келди экан, деб. Энди хасталанган пайтлари йўқламаган одам қолмади ҳисоб. Юраги хаста эди.
Кетма-кет келувчилардан толиққан кунлари кўп бўлди. Баъзилар эзмалик қилиб, ёнида узоқроқ қолиб кетса, кетишгандан сўнг,
уйдагилардан гиналайдиган бўлди: «Бир баҳона қилиб, чиқариб кетмадинглар. Мазам қочди. Жуда чарчадим. Бу одамлар ҳам
беморнинг зиёрати қисқа бўлиши лозимлигини тушунишмайди».
Вақт ўтиб, касали эскирди. Унинг хасталанганлиги ҳақидаги маълумот ҳам эскирди. Йўқловчилар ҳам сараланиб қолди. Энг
яқин одамлари, жигарлари иш орасида бир-бир йўқлаб кетишадиган бўлди. Энди у эшикка термилганча бармоқ букиб санай
-
ди: «У келди, бу келди. Ўзи ким қолди, келмаган? Эҳ-ҳе, ҳамма келиб бўлибди-ку...» Шу ҳисоб-китоб асносида ҳаётнинг бир
шафқатсиз ҳақиқатини англайди: «Одамлар бемордан аҳвол сўраш учун эмас, қарзини узиш учун йўқлар экан, билмабман. Эсиз,
соғ-саломат пайтларимда одамларни кўпроқ йўқлаб, кўпроқ қарз қилиб қўймаган эканман».
САВАТДАГИ КАМПИР
Бандаликни бажо келтираётган ота ўғлига «онангни эҳтиёт қил», дея васият қилган. Ўғил унга жавобан «Хотиржам бўлинг,
онамни бошимда кўтариб юраман» деб ваъда қилган. Ва онасини саватга солиб, бошида олиб юришга одатланган. Бир куни
офтобрўяда ўтирган бир чол ундан сўраб қолибди:
− Ҳой, йигит! Бошингдаги нима?
Йигит ғурур билан жавоб қилибди:
− Раҳматлик отамга ваъда бергандим. Онамни бошимда кўтариб юрибман.
− Эй, нодон, яхшиси сен онангни эрга бер, − дебди чол.
Сал юришгач, саватда ётган кампир ўғлидан сўрабди:
− У чол нима деяпти?
− Онангни эрга бер, деяпти.
− Ақлли одам экан, − деган хўрсиниқли овоз эшитилибди тепадан.
Do'stlaringiz bilan baham: |