МИРЗО УЛУГБЕК НОМИДАГИ УЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
КИМЁ ФАКУЛТЕТИ
ТАБИИЙ ФИЗИОЛОГИК ФАОЛ БИРИКМАЛАР КИМЁСИ ЙУНАЛИ
КУРС ИШИ
Мавзу: АНТИБИОТИКЛАР ВА ШИШГА КАРШИ АНТИБИОТИКЛАР
Бажарди:Ёкубжонов Ж
Текширди:
Режа:
1.Антибиотиклар хакида тушунча
2.Антибиотикларнинг классификацияси
3.Пеницилинлар гурухи антибиотиклари фармакологияси
4.Цефалоспоринлар ва макролидлар фармакологик хусусиятлари
АНТИБИОТИКЛАР (анти…ва юн. bios — ҳаёт) — баъзи микроорганизмлар (замбуруғлар, бактериялар), ҳайвон тўқималари ва айрим юксак ўсимликлар ҳаёт фаолияти натижасида ҳосил бўладиган ва турли хил микробларнинг ўсиши ҳамда ривожланишини тўхтатадиган органик моддалар. Антибиотиклар терминини Америка олими Ваксман микробларда ҳосил бўлиб, бошқа микробларга қарши таъсир этадиган моддаларга нисбатан таклиф этган. Антибиотиклар касаллантирувчи (патоген) микроблардаги моддалар алмашинувини бузиб, уларни ўлдиради ёки ўсишини тўхтатади. Антибиотиклар турли микробларга турлича таъсир этади. Масалан, бир антибиотик маълум бир микробга кучли таъсир этгани ҳолда, бошқа микробга кучсиз таъсир қилади ёки бутунлай таъсир қилмайди; Антибиотикнинг кўпчилиги фақат микробларни эмас, балки одам, ҳайвон ва ўсимлик организмини (тўқима ва ҳужайраларини) ҳам емиради. Шунинг учун тиббиёт, ветеринария ва ўсимликшуносликда унинг фақат зарарли микробларни ўлдирадиган, аммо одам, ҳайвон ва ўсимлик организмини емирмайдиган турларигина ишлатилади. Биринчи антибиотик препарат (тиротрицин)ни 1939 йилда Дюбо тупроқда яшовчи Bacillus brevis номли бактериядан одди.1941йилда инглиз олими X. Флори билан Антибиотиклар Флеминг моғор замбуруғи (Penicilium пошит)нинг бульон фильтратидан пенициллин, Г.Ф.Гаузе ва М.Г. Бражникова 1942 йилда тупроқ бактерияларидан грамицидин,А.Ваксман 1944 йилда Streptomyces griseus номли замбуруғдан стрептомицин олишга муяссар бўлди.Ҳозиргача антибиотикларнинг 2000 дан ортиқ тури аниқланди ва бу иш давом эттирилмоқда. Амалиётда фақат 10 — 20 таси (пенициллин, стрептомицин, окситетрациклин, цефалоридин, эритромицин, левомицетин ва бошкалар) кўлланилмоқда. Антибиотиклар турли микроорганизмларга бир қадар ўзига хос таъсир кўрсатади.Macалан, пенициллин граммусбат микроорганизмларга,стрептомицинэса,аксинча,грамманфий микроорганизмларга кучлироқ таъсир этади.Таъсир доираси кенг антибиотиклар масалан тетрациклинлар бир қанча бактерияларга қарши таъсир қилади.Пенициллиннинг таъсири микроб ҳужайраси деворининг синтезини тормоз қилишга боғлиқ эканлиги маълум. Бошка бир кагор Антибиотиклар микроб ҳужайрасида оқсиллар ва нуклеин кислоталар биосинтезининг махсус босқичларига аралашади. Антибиотиклар стафилококк ва стрептококклар пайдо қиладиган септик касалликлар, зотилжам, ич терлама, тошмали терлама, вабо, сил каби турли юкумли касалликларни даволаш ва оддини олиш учун кучли воситадир. Улар айниқса нафас йўллари,меъда,ичак, сийдик йўли ва жинсий аъзолар касалликларини даволашда яхши наф беради.
Баъзи Антибиотиклар парранда, чўчқа ва бузоқлар ўсишини тезлатиш, овқатнинг ўзлаштирилишини орттириш мақсадида уларнинг асосий овқатига қўшимча қилиб берилади. Антибиотиклар ҳужайрага танлаб тормозловчи таъсир кўрсатганидан биокимёвий жараёнларнинг айрим босқичларини, ҳужайра ўсишини таъминлайдиган ДНК, РНК, оқсиллар ва ҳужайра девори синтези ҳамда функцияси орасидаги муносабатларни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. Улардан озиқ-овқат саноатида (консервалаш) ҳам кенг фойдаланилади.
Антибиотиклар турли микроорганизмларнинг купайиши ва усиши давомида хосил буладиган, кимёвий тузилиши буйича мураккаб биологик фаол моддалар. Микроорганизмлар орасидаги биологик жараён антибиоз (бир-бирига карамакаршилик) антибиотиклар хисобига бажарилади. Улар микроорганизмларнинг хар хил турлари, масалан, замбуруглар, актиномицетлар, бактериялар томонидан ишлаб чикарилади, бошка микроорганизмларнинг усишини, купайишини тухтатади. Хозирги вактда усимликлардан ва синтетик йул билан олинган антибиотиклар мавжуд.
Умуман олганда антибиотиклар тиббиёт амалиётида кенг, куп ва самарали ишлатиладиган препаратлардан хисобланади. Чунки улар кимётерапевтик воситалар орасида бир канча устунликка эга. Масалан, сульфаниламидларга караганда антибиотиклар микроорганизмларга карши таъсир спектрининг кенглиги ва кучлилиги, тана учун кам захарлилиги билан афзалрок. Уларнинг купчилиги парентерал йул билан юборилади.
Антибиотикларнинг асосий фармакологик хоссаси улар купчилик микроорганизмларга (граммусбат ва грамманфий кокклар, бактериялар, бациллалар, вируслар, замбуруглар, риккетсий ва бошкалар) танлаб бактериостатик (тетрациклин, левомицетин, олеандомицин ва бошкалар), айримлари эса бактерицид (пенициллин, стрептомицин, полимиксинлар) таъсир курсатишида ифодаланади. Ушбу таъсир хамма микроорганизмлар учун хос булмай, хар бир антибиотикнинг узига хос антибактериал таъсир этиш спектрига боглик. Бошкача килиб айтганда, муайян антибиотикка нисбатан хамма микроорганизмларнинг сезувчанлиги хар хил (расм).
Антибиотиклар микроорганизмларга карши таъсир этувчи кучли кимётерапевтик препаратлар хисобланиб, асосан микрооргнизмлардан, хайвонлар ва усимликлардан (могор замбуругларидан) олинади.
Микроорганизмга карши таъсирига кура 2 гурухга булинади:
Бактерицид хусусиятли (пенициллинлар, цефалоспоринлар, аминогликозидлар, полимиксинлар)
Бактериостатик хусусиятли (тетерациклин, левомицетин, рифампицин)
Бундан ташкари микробларга карши таъсир механизмига кура куйидаги гурухларга булинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |