Олий таълим тизимида ижтимоий гуманитар фанларни ўқитишда бугунги илм-фаннинг замонавий тенденциялари
Ҳозирги пайтда тез ўзгариб бораётган дунёда асосий мунозаралар олий таълимнинг институционал қайта қуриш шакллари остида ўтмоқда. Бреннан (1979, 2000) Тров назариялари асосида (2004) учта олий таълим шаклларини ажратади. Биринчиси, Элита шаклидир, унинг асосий мақсади жамиятнинг енг доминант синфидан келиб чиққан ўқувчилар онгини шакллантиришдир. Иккинчиси - олий таълимнинг оммавий шакли, бу талабаларни олий таълимда олинган билим ва кўникмаларни кейинчалик меҳнат бозорида фойдаланиладиган техник ва иқтисодий ролларга ўтказишни таъминлайди. Ва ниҳоят, учинчиси, универсал шакл бўлиб, унинг асосий мақсади талабалар ва кенг аҳолини тез ижтимоий ва технологик ўзгаришларга мослаштиришдир.
Олий таълим тизимида ижтимоий гуманитар фанларни ўқитишда бугунги илм-фаннинг замонавий тенденциялари ва унинг кенг тарқалиши, ижтимоий тенгсизлик давом етаётган ва ҳатто кенгайиб борадиган Ғарб иқтисодиётлари ва жамиятларидаги еволюциялар билан ўзаро боғлиқлиги кўриб чиқилади (Дорлинг ва Дорлинг, 2015). Aммо тан олиш керакки, глобаллашув туфайли дунёнинг қолган қисмида таълим ва айниқса олий таълимнинг шаклланиши Ғарб дунёсидан маданият, ижтимоий ва иқтисодий тизимлар ва ёндашувлар жиҳатидан анча фарқ қилади. Олий таълим меҳнат бозорининг муқаррар шакллантирувчи қисми ва шунинг учун унинг мазмуни асосий иқтисодий неолиберал режимнинг ажралмас қисми ҳисобланади, шу билан бирга олий таълим ва меҳнат бозори ўртасида мантиқий боғлиқлик бор.
Бироқ, айрим назарияларга кўра, таълимда ва хусусан олий таълимда ўрганиш ва билим олишнинг моҳияти бозорга боғлиқ емас ёки муайян иқтисодий режимларнинг функсияларига мослаштирилмаслиги керак деб ҳисобанади. Билимларни органик синтез қилиш учун бир-бирига уйғунлашган ва келишилган педагогик стратегия сифатида амалда иккита қарама-қарши назарияларни амалда қўллаш Дурстъс (1999), Пайне (1999) ва Лу ва Ҳорнер (2009) томонидан олиб борилган тадқиқотларга асосланади. Дюрст (1999) "рефлектив инструментализм" ни таклиф қилади, унда талабалар учун таълим - бу шунчаки иложи борича яхши маошли иш топиш усулидир, деган прагматик нуқтаи назар мавжуд. Пайне (1999) шунга ўхшаш ёндашувни таклиф қилади, унда талабалар меҳнат бозорида иш топиш учун зарур воситалар билан таъминланган бўлиши; ўқитувчилар еса янги билим ва кўникмалардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш имкониятига ега бўлишлари учун талабаларни танқидий-таҳлилий ва амалий тарзда билим олишга жалб қилишлари керак. Худди шу каби Лу ва Ҳорнер (2009) ўқитувчилар ва талабалар биргаликда ишлашлари кераклигини ва иккаласи тушунчалари ўзгариши мумкинлигини ва мартаба танлаш доимий ўзгариб турадиган ижтимоий контекстда танқидий муҳокама қилинишини талаб қилади.
Ғарбий жамиятларда олий таълимнинг мақсади хусусида Мокйр (2002) таълимни индивидуал интеллектуал ривожланишга, шунингдек ижтимоий тараққиётга хизмат қилиш учун ҳам инклюзия, ҳам мустақиллик орқали бирлаштириш кераклигини таъкидлайди. Шапиро (2005) еса олий таълим муассасалари ўз мақсадларидан ташқари жамиятнинг манафаатларига ҳам хизмат қилиши, унинг аъзолари истаган жамиятни яратиш учун ижтимоий ўзгаришларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |