Дарси +онунини +ўллаш чегаралари
Кўп йиллар давомида олиб борилган тадқиқотлар натижасида йиғилган тажрибалар Дарси қонунини фақат ломинар харакат кузатилаётган ғовакли жинслар учунгина эмас бир хил ёриқли жинслар учун хам қўллаш мумкин экан. Лекин бунда кузатилаётган масофа орасида фильтрация тезлигининг ўртача миқдори бир меъёрда бўлиши керак ва фильтрация қонунидан оғушлик қатламнинг кичик жойларидагина кузатилиши мумкин.
Ер ости сувларининг тезлиги ошиб бориши билан тезлик ва босим градиенти орасидаги чизиқли боғланиш йўқолаборади.
Дарси қонунини қўллашнинг юқори чегараси: Бу чегарани белгилаш учун фильтрациянинг критик тезлиги деган тушунча киритилган. Бу тезликка фильтрация тезлиги тенг бўлиб ва ундан ортиб кетганда тезлик ва босим градиенти орасидаги чизиқли боғланиш йўқолади. Бу юқори чегарани аниқлашни миқдорий белгисини аниқлаш йўлини Н.Н. Павловский (1922) кейин В.Н. Ҳелкачев томонидан таклиф қилинди.
В.Н. Ҳелкачев, бу мақсадда, яъни ер ости сувларини ламинар ва трубалент харакатлари орасидаги чегарани аниқлаш учун Рейнольдс критик сонини қўллашни таклиф қилди.
F2,3Reкр
Vкрқ
10 K
Бу ерда: F-ғоваклик; R екр-Рейнольдс критик сони - ёпишқоқликни кинематик коэффиценти; К-жинснинг ўтказувчанлик коэффиценти.
Дарси қонунини қўллашнинг қуйи чегараси. Тажрибалар кўрсатдики, тезлик жуда ҳам камайиб кетганда ва босим градиенти кам бўлган жойларда фильтрациянинг чизиқли қонунидан оғиш cодир бўлиши мумкин. Лекин бу чегарани миқдорий баҳолаш услуби ҳали ишлаб чиқилмаган. Америка гидрогеологи О. Мейнцер босим градиенти 0,00003-0,00004 га тенг ва ундан кичик бўлганда ҳам Дарси қонуни кучда қолиши тўғрисида фикр билдирилган.
Коэффицент фильтрация, сув ўтказувчанлик ва
ўтказувчанлик
Фильтрация коэффиценти бу Дарси формуласида иштирок қиладиган пропорционаллик коэффициенти К-дир. Бу коэффициент тоғ жинсларини сув ўтказаолиш даража ва ҳусусиятини миқдорий равишда эътироф қилади. Дарси формуласига асосан, агар босим градиенти бирга тенг бўлса, фильтрация коэффиценти фильтрация тезлигига тенг бўлади. Бундан келиб чиқадики, фильтрация коэффициенти тезлик бирлиги мғcут билан ўлчанса бўлади.
Фильтрация коэффициенти фақат тоғ жинсларининг ҳусусиятига боғлиқ бўлмай сувнинг физик ва химик ҳусусиятларига ҳам боғлиқ бўлади.
Ҳар хил турдаги суюқликлар фильтрациясини тадқиқ қилганда фильтрация коэффициентидан фойдаланиш қўпол хатоликларга олиб келиши мумкин (мисол:нефт-сув; газ-сув). Бу холларда тоғ жинсларининг фильтрацион ҳусусиятларини эътироф қилиш учун тоғ жинсини ўтказувчанлиги деб аталган тушунча ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |