2. Конденсацион назария Эрамиздан олдинги IV асрларда Аристотель бу ғояни олдинга суруб ер ости сувларининг асосий манъбаи атмосфера намликлари бўлсада, шу билан бир қаторда ернинг катта бўшлиқлари бор жойларида атмосферадан кириб келадиган сув парларини сув томчиларига айланишидан ҳам ер ости сувларини бир қисми ҳосил бўлишини таъкидлаб ўтди. Ҳозир кўп олимлар бу назарияни биринчи бўлиб Аристотель олдинга сурган деб қарашади. (Конденсация ҳодисаси бўйича мисоллар).
3. Седиментацион назария. Бу назария ҳам қадимдан аста секинлик билан ривожланиб келди. Агар эътибор қилсак инфильтрацион назария ер қатламларида учрайдиган юқори минерализацияга эга бўлган шўр сувларни ҳосил бўлиш жараёнларини очиб бераолмади. Бу сувлар денгиз сувлари ҳисобига ҳосил бўлиб, ер ости сув қатламлари денгиз ётқизиқлари ҳосил бўлиш (чўкиш) жараёни билан бир вақтда кечади (сингенетик) ёки олдин ҳосил бўлган сув ўтказувчи қатламларга денгиз сувини шимилиши, кириб келиши ҳисобга ( эпигенетик) ҳосил бўлади. Йиллар, асрлар давомида ётқизиқларни геологик ривожланши давомида бу сувлар ҳам ўзгариб, метоморфизацияга учраб ривожланиб боради.
4. Ювениль сувлар назарияси. Ювениль деган сўз- ёш деган сўзни билдиради.
Бу ер қаърида, магмадан ажралиб чиқаётган сув бўлиб, ернинг устида пайдо бўлмагунча табиатда бўладиган умумий сув айланиш жараёнида қатнашмайди.
Биз Виноградов А.П. таклиф қилган назарияси бўйича, биламизки Ер ва гидросферанинг ҳосил бўлиш илк босқичларида сув мантияда бўладиган «дегазация» - газлар ажраб чиқиш жараёни натижасида ҳосил бўлади. Бундан чиқдики табиатдаги ҳамма сувларни ювенил дейишимиз мумкин.
1902 йилда Австриялик геолог Э.Зюсс Венада ўтказилган геоглар халқаро конгрессида ер ости сувларини ҳосил бўлишини ювенил назарияси билан чиқди.
Ер ости гидросферасиниНГ тузилиши
Ер ости гидросфераси мураккаб тузилишга эга бўлиб ер юзасини унинг юқори чегараси деб қаралади. Гидросферанинг пастки чегараси хали аниқланмаган. А.М. Овчинников фикри бўйича гидросферанинг пастки чегарасини 12-16 км чуқурликда сувнинг критика температураси кузатиладиган (374- 4500С) жойдан ўтказиш мумкин. Бу сатхда сув суюқ ҳолда тўплана олмайди. Бошқа тадқиқотчилар фикри бўйича (Ф.А. Макаренко, В.И. Лялько, В.И. Кононов, Я.Б. Смирнов, В.А. Ильин ва б.қ.) гидросфера 70-100 км чуқурликни қамраб олади ва унинг пастки чегараси ҳар хил тетконик зоналарда ҳар хил бўлади.
Гидросферанинг таркибида сувнинг ҳолати, структураси ва ҳосияти ернинг пўстлоғи ва мантиясидаги температура ва босимни ўзгаришига монанд, ҳолда ўзгариб боради.
Гидрофизик зоналар гидросферада сувнинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиши ва унинг структурасини ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ажратилади. Ер ости гидросферасида қуйидаги гидрофизик зоналарни ажратиш мумкин: 1) аэрация зонаси; 2) ернинг мангу музлик худуди; 3) тўйинши зонаси; 4) сувли флюидларни зичлигини ортиш зонаси; 5) алюмосликат ва силикатларни суюқ- пластик сувли қоришмалари; 6) сув молекулаларини диссоциаланиш зоналари.
Юқорида қайд қилинган 1-3 зоналар анча яхши ўрганилган бўлиб ҳозирда гидрогеологияни объектлари деб қаралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |