Саноат сувлари. Бу сувлар таркибида ҳар хил фойдали компонентлар ёки уларнинг бирикмалари бўлади. Сувда бу компонентларнинг миқдори етарли равишда катта бўлиб ҳамда уни сувдан ажратиб олиш технологияси рентабелликга олиб келса кўзда тутилаётган ер ости сувлари саноат турига киради.
Ҳозирда ер ости сувларидан йод, бром, ош тузи ажратиб олинмоқда.
Бир хил давлатларда эса бор, литий, рубидий, германий, уран, вольфрам ва бошқа брикмаларни ҳам ажратиб олиш бошлаб юборилган.
Саноат сув қатламлари асосан чуқурликларда, нефть-газ конларининг тагида ва атрофида жойлашган бўлади. Сувларнинг келиб чиқиши седиментацион жароёнлар туфайли деб қаралади. Кўпроқ бу сув қатламлари 1-3 км чуқурликда учрайди.
Саноат сувли қатламларда сувларнинг минерализацияси жуда юқори ва улар катта босим остида бўлади. Бир хил қатламларда сувнинг минерализацияси 250 гғл гача боради.
Саноат сувларининг кондициясининг иқтисодий кўрсаткичлари қуйидагилардан иборатдир.
1)1м3 саноат сувининг нархи.
2)1m фойдали компонентнинг нархи.
3) Ишлаб чиқариш ва хомашё базасига ажратиладиган капитал сарфлар.
4) Фойдали компонетни йиллик ишлаб чиқариш миқдори.
5) Корхонанинг бир ходимига тўғри келадиган ишлаб чиқариш.
6) Капитал чиқимларни қоплаш муддати.
Ҳозирги кунларда Ўзбекистонда ер ости саноат сувларидан йод, бром, стронций олиш йўлга қўйилмоқда.
Термал сувлар. Ер ости сувининг иссиқлик даражаси одам хароратидан (370) юқори бўлса термал сувлар қаторига киради. Минерал, саноат ва бошқа турдаги сувлар ҳам ўз галида термал бўлиши мумкин.
Сувнинг харорати 370-420 бўлса иссиқ ёки оддийгина термал, 42-1000 гача жуда иссиқ-юқоритермал, 1000 С юқори бўлса қайнаган дейилади.
Айрим олимлар томонидан субтермал сувлар деган тушунча ҳам киритилган, бу сувлар 20-300 иссиқлик атрофида бўлади.
Термал сувлар турар жойларни иситиш, ичимлик сифатида, ишлаб чиқариш технологияларида фойдаланилади. Термал сувлар платформа ва геосинклинал худудларда учрайди (мисоллар), уларнинг минерализацияси 1-650 гғл ўзгариши мумкин.
Кўпроқ иссиқ сувлар қайназой бурама тоғли худудларда, замонавий вулқон ҳаракатлари кузатилаётган жойларда (Комчатка, Курилл ороллари) учрайди. Бу майдонлар актив гидротермал жараёнлар ҳудуди деб қаралади.
Ер юзасига қайнаб сув ва пар ҳолда отилиб чиқаётган термал сув манбъаларига-гейзерлар деймиз. Гейзер манбъаларида отилиб чиқаётган сувнинг температураси 80-1000 юқори бўлади. Гейзер сўзи Исландиядаги жойнинг номидан олинган. Гейзердан чиқаётган сувларнинг минерализацияси, асосан 1-3 гр-л бўлади.
Термал сувлар ҳозирда халқ хўжалигида кенг кўламда қўлланилаётган бўлмасада, лекин келажакда улардан фойдаланиш зарурияти ошиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |