Мирзачўлни ўзлаштириш экомуаммолари ва этник жараёнлар



Download 153,55 Kb.
bet1/2
Sana02.06.2023
Hajmi153,55 Kb.
#947824
  1   2
Bog'liq
Мирзачўлни ўзлаштириш


Мирзачўлни ўзлаштирилиши экомуаммолари ва этник жараёнлар.


ГулДУ катта ўқитувчиси
У.Ю.Алибеков.

Мирзачўлни ўзлаштирилиши, аҳолисининг шаклланиши тарихи этнологик нуқтаи назардан тадқиқ-таҳлил қилинган бўлиб, фикримизча мавзуга этноэкологик қарашларда ёндашилмаган1. Экомуаммолар табиий талофатлар ва ландшафтда ўрнашган этноснинг ҳатти-ҳаракати ёки лоқайдлиги оқибатида келиб чиқиб, этник жараёнларда ўз исботини кўрсатади. Инсон ўз ландшафтида, ўз аждодлари ютуқлари асосида ўзининг яқинлари учун ишлайди. Бошқа бир этноснинг ўрнашуви билан экомуҳит бузилади2. Табиий муҳитга турли минтақаларда етказилган антропоген зарар оқибатлари табиий офатлар ва қуёш активлигининг ошиши каби цикллик қайталанишлар даврларда этнослар турмушига ҳалокатли талофатларга сабаб бўлади. Хусусан, ХХ аср бошида қуёш активлиги юқори бўлган даврда вабо, грипп, ўлат, терлама, дифтерия, полиомелит каби юқумли касалликлар кенг тарқалгани кузатилган3. Популяцияларда тақсимланиш тадқиқотларига кўра Африка, Кичик Осиё ва баъзи Осиё халқларида учраган паразитар юқумли касалликларни қўзғатувчи безгак плазмодийи аномал қон таначаларида кўпая олмаслиги, бундай одамлар безгак хасталигига чидамли эканликлари ошкор бўлган4, шунингдек, европалик иммигрантларнинг Осиёга хос касалликларга чидамсизлиги исботини топган. Ўрта Осиёнинг иссиқ ва қуруқ иқлимли шароитида воҳаларда, хусусан Мирзачўлнинг аср бошида экологик муҳити, қуруқ, чанг-тўзонли, ўта жазирама иссиқ, гармселли об-ҳаво, ичимлик суви муаммоси билан характерланиб, чечак, бўғма, вабо, заҳм, терлама, безгак каби касалликлар анча кенг тарқалган эди. Айни ҳолларда безгак касалидан русийзабон аҳоли кўп азият чекди.


Фикримизча, Мирзачўлни ўзлаштириш учун кўчирилган русийзабон аҳоли Осиёга хос иқлим ва эпидемиологик хасталикларга анчалик чидамсиз бўлиб, иммигрантларнинг ўтроқлашуви юз бермади5.
Ахборотчиларнинг маълумотларига кўра, Сирдарёнинг чап соҳилидаги қишлоқларда яшайдиган маҳаллий аҳоли руслар келгунига қадар дарёнинг баҳорги тошқинида ариқлар орқали сув чиқариб, ҳовузларни тўлдириб, деҳқончилик қилишган, полиз экинлари экишган. Зироатчилик маҳсулотларини Ўра-тепа, Хўжанд, Зомин бозорларида сотишган.6 1893 йилда қазилган Николай I каналининг юқори оқимида (Беговот, Қўштамғали, Уяс, Қирқтол, Боёвут ва ҳ.к. қишлоқларда) истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли, расмий маълумотларга кўра, 550 десятинагача бўлган ҳудудда ўзбошимчалик билан деҳқончилик қилишган. Муҳандис Сергеев маълумотларига кўра, маҳаллий аҳоли бир йил экин экилган ерда иккинчи йил деҳқончилик қилишмаган7, анъанавий агромаданиятга кўра экин майдони шўрланиши, ботқоқлашишининг олдини олиш учун ўзгартириб турилган.
Республикадаги экологик муаммоларнинг бошланиши анча олдин, Россия империясининг ўлкани босиб олган давридан бошланган.8 XIX аср охирида америкалик тадбиркорларнинг қутқуси ва пахтага бўлган талаб туфайли русийзабон аҳоли кўчирилиб, Мирзачўлни шимоли-шарқий қисмида 1872 йилдан каналлар қазиб, сув чиқарилиб, ўзлаштириш бошланди. Аммо барча даврларда Мирзачўлни суғориб ўзлаштириш жараёнида суғориладиган майдонларга нисбатан меҳнат ресурслари етишмаслиги ва маҳаллий анъанавий агроэкологик тадбирларга таянмаслик ўзлаштирилган ҳудудларнинг экомуҳити бузилишининг асосий белгиловчи фактори бўлди. Кўчириш сиёсати этнологик нуқтаи назардан этник жараёнлар сифатида намоён бўлган. Дастлабки йилларда рус деҳқонлари мелиорация тизимларисиз, ҳеч қандай ўғитсиз гектаридан 30 центнергача пахта ҳосил олишди, сувнинг умумий сарфи ҳажми ҳар бир гектарга 30-40 минг куб метрдан тўғри келди9. Бу ақл бовар қилмас норма бўлиб, чўлнинг дастлабки “хўжайинлари” ер унумдорлигини оширишни ўйламадилар, ирригацион иншоотлар тозаланмади, сувдан ўғрича фойдаланиш тобора кучайиб борди. Оқар сувдан фойдаланиш қулай бўлган давлат ерларини муҳожирлар сўроқсиз эгаллаб олишар, янги ердан 1-2 йил кўп ҳосил олар эдилар, лекин учинчи йилга бориб бу ерни ҳам шўр босар эди. Оқава сувлар ташланган табиий чуқур ерларда ботқоқ, кўллар шаклланиб, даставвал кўнгилочар балиқ, ёввойи парранда ва ҳайвонлар овланадиган жойлар бўлиб қолди. Шўр босган ва ботқоқ ерларнинг кўпайиши, уларни ташлаб янги ерларга кўчиб ўтиш натижасида XIX аср охири – ХХ аср бошларида Мирзачўлда “кўчманчи” деҳқончилик вужудга келди. Маҳаллий аҳолидан мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида “мардикор”, “чорикор” сифатида фойдаланилди10, маҳаллий аҳолининг мустақил хўжалик юритишлари учун ер қонуний берилмади.
1906-йилга келиб рус қишлоқлари, ҳар иккала Волынск ва Обетованный қўрғонлари бутунлай шўрлаб бўлган, хўжалик ҳаётида чорвачилик асосий ўрин тутиб, суғорма деҳқончилик йўқ эди11. 1906-йилнинг ёзида Мирзачўл темир йўли станциясидаги аҳоли қўрғонига кўчирилган сибирликларнинг 16 оиласидан 13 нафари Мирзачўлда яшашдан бош тортиб кетишади. Ташландиқ, ботқоқ, қамишзорлар, кўл, сайҳонликлар ва шўр босган ҳудудларнинг табиий муҳити зараркунанда, эпидемиологик хашоратларга макон бўлиб, янгидан-янги экомуаммолар пайдо бўлди. 1899-йилдан ўзлаштирилган ҳудудда экинларни чигиртка босиб, еб қўя бошлади12, аҳолининг турмушида очлик-етишмовчилик кучайди. Чигиртка босиши муносабати билан 1901-йилда рус деҳқонларига пахтачиликни ривожлантириш учун қарз бериш бироз тўхтатилган13. Чигирткалар 1906-йилда бир оз камайди,14 1908-йилдан чигирткаларга қарши кураш кучайди. 1903-йилдаги Мирзачўл тажриба станцияси фаолиятига доир хабарномада, тажриба маркази очилгандан буён кўсак қурти туфайли тўлиқ ҳосил олинмаётганлиги, Мирзачўл пахтачилигида етиштирилган пахтанинг ярим ҳосили олинаётганлиги айтилади15. 1899-йилда Духовск қўрғонида итиқомат қилувчи рус деҳқонлари безгак эпидемияси ва чигиртка офати туфайли Мирзачўлда яшамасликлари тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилдилар,16 иммигрантларнинг “экологик қочоқлар" гуруҳлари пайдо бўла бошлади.
1913-йилнинг 5 октябрида Дўстлик каналининг тантанали очилиш маросими бўлди. Мирзачўлнинг шимоли-шарқий қисмини ўзлаштириш имкони яралди. 1914-йил Мирзачўлда суғориладиган майдонлар ҳақиқатда 14,5 минг десятинани ташкил этди17, лекин уни амалга ошириш учун меҳнат резервлари етишмасди. 1914-йилдаги Г.К.Ризенкампларнинг ҳисоб-китобига кўра, Мирзачўлда истиқомат қиладиган 1300 оиладан 84 нафарида эркак ишчилар бўлмаган, 942 оилада биттадан эркак ишчилар бўлган, 13 та рус қўрғонларига қарашли 13128 гектар ердан 3823 гектари қаровсиз қолган18. Мазкур ҳол Шарқда табиатнинг бебаҳо неъмати сувдан янада хўжасизларча фойдаланишга олиб келган. Натижада Романовск қўрғони сув ўртасида қолди. Айниқса, Сардоба ботиғидаги кўл катта эди, далаларни қамишзорлар босди, тўқайзорлар пайдо бўлди, безгак чивини кўпайди, одамларнинг безгак билан касалланиши кўпайди, Шўрўзак мавзеидаги ерлар шўрланиб, ботқоқлана бошлади. 1914-1915 йилларда бунёд этилган Саритепа, Шўрўзак ва Великоалексеевск қўрғонларини 1-2 йил ичида аҳоли ташлаб кетди, чунки ҳамма ерларни шўр босиб, экилган экинлар нобуд бўлган эди. 1915-1917-йилларда мисли кўрилмаган қурғоқчилик бўлди, 1920-1940 йиллардаги Арктика исиши даври инсоният тарихида оғир оқибатларга сабаб бўлди, ижтимоий-сиёсий туркумдаги ўзгаришлар: биринчи жаҳон уруши, октябрь тўнтариши, фуқаролар уруши ва истиқлолчилик ҳаракати, “ҳарбий коммунизм” сиёсати туфайли унинг оқибатлари 1923-йилгача давом этди19, очлик авж олди, Мирзачўлнинг суғорма деҳқончилик ҳудудларидаги қаҳатчилик, ботқоқ қамишзорлардан чиққан безгак эпидемияси ва ернинг қайта шўрланиши билан ҳамоҳанглик касб этди. Г.К.Ризенкампф Алексеевск қўрғонида 70% ер шўрланганлиги, оммавий безгак эпидемияси туфайли нафақат алоҳида хуторлар, балки кўплаб қўрғонларнинг аҳолиси кўчиб кетганлиги, шимоли-шарқий ирригацион тизимларга путур етганлигини қайд этганди20. Безгак эпидемиясидан ишчиларнинг 80-90 % гача азоб чекишаётган эдилар, натижада ўлкадаги ирригация-мелиорация қурилиш ишлари орқага кетаётган эди. 1919, 1920 ва 1921 йилларда Спасск қўрғони аҳолисининг 10 %и безгак хуружидан вафот этган21. Мирзачўлга кўчирилган рус аҳолисининг кўпчилик қисми бошқа ҳудудларга кўчиб кета бошлади, иммигрантларнинг “экологик қочоқлар" ҳаракати авж олди.
1920 йилда Мирзачўлга Москвадан безгак эпидемиясини ўрганиш учун бир қанча олимлардан иборат комиссия юборилди. Профессор В.Ф.Булаевскийнинг эслашича, Сирдарё станциясида уларни ҳеч ким қарши олмаган, битта телефонист бўлиб, у ҳам безгак хуружидан азоб тортиб ётган. Экспедиция аъзоларига қишлоқ кенгаши от берган, лекин ҳамма касаллиги туфайли йўлбошловчи бера олмаган. Сирдарё туманидаги Охунбобоев, Малик ва бошқа хўжаликларнинг қўрғонлари безгакдан ҳувиллаб ётган...22
1921 йил серёғин келди, ўлкамизда кучли сув тошқинлари, сел оқимлари бўлиб, Мирзачўлдаги ирригацион иншоотлар ҳам анча зарар кўрдилар. Табиий офат талофатлари 1923 йилда анча бартараф этилиб, ирригация ишлари яхшиланди.
1921 йилда безгак хуружига қарши кураш мақсадида мирзачўлликлар учун Ўра-тепа шаҳрида сиҳатгоҳ ташкил этилди. 1923 йилда овул ва қишлоқларда безгак эпидемиясини тугатиш учун санитар “учликлар” тузилди. Безгакка қарши кураш оммавий суратда авж олиши билан эпидемиянинг аста-секин камая бориши қуйида кўришимиз мумкин23.




Download 153,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish