1- жадвал
Минтақада намоён бўладиган камбағаллик типологияси1
№
|
Камбағаллик хусусияти
|
Камбағаллик тури
|
Мазмуни
|
1
|
Шахснинг эҳтиёжларини қондиришда ресурслардан фойдаланиш хусусияти бўйича
|
Фаол
|
Ўз ресурсларидан фойдаланишга асосланади. Ушбу аҳоли қисми ўз ҳолатни ресурслар миқдорини кўпайтириш орқали енгиб ўтишга қодир, улар ҳаракатчан, билимларини оширишга, яшаш шароитларини яхшилашга интилишади.
|
Пассив
|
Пассив камбағаллик ҳам ўз ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ, аммо ногиронлиги, табиий офатлар содир бўлган ёки иқтисодий қолоқ минтақада яшаши туфайли даромадлари чекланган.
|
Боқиманда
|
Жуда паст даромадлар билан тавсифланади, уларнинг асосий қисми бировнинг ресурслари, яъни, бошқа одамлар ёки давлат томонидан таъминланишини одат қилиб олган.
|
2
|
Камбағаллик кўлами бўйича
|
Оммавий камбағаллик
|
Минтақада зарур турмуш даражаси заиф иқтисодий шароитлар туфайли таъминланмайди. Унинг оқибати: умр қисқалиги, юқори боллар ўлими, аҳоли жон бошига тўғри келадиган паст ЯИМ
|
Маҳаллий камбағаллик
|
Бунда алоҳида шахсларнинг, уй хўжаликларининг ёки ижтимоий-демографик гуруҳларнинг камбағаллиги тушунилади.
|
Сурункали камбағаллик
|
Бунда бир хил шахслар, уй хўжаликлари, ижтимоий-демографик гуруҳларнинг бир йилдан ортиқ вақт давомида камбағаллик чегарасидан паст ҳолда қолиши тушунилади.
|
3
|
Келиб чиқиши бўйича
|
Ижтимоий камбағаллик
|
Кам даромадли, фаолиятинг айрим турлари билан шуғулланиш имкониятларининг чекланганлиги билан боғлиқ бўлган катта оилалар, ногиронлар, меҳнатга қобилиятсиз инсонлар. Бу ҳар қандай жамиятда намоён бўлиши муқаррар бўлган камбағаллик.
|
Иқтисодий камбағаллик
|
У ёки бу сабабларга кўра муносиб даромад ололмайдиган меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг камбағалиги. Уни келиб чиқишнинг асосий сабаблари: паст иш ҳақи, самарасиз корхоналари бўлган иқтисодий қолоқ ҳудудларда меҳнат бозорининг йўқлиги, аҳоли касбларининг бозор эҳтиёжларига мос эмаслиги, тадбиркорликнинг ривожланмаганли ва ҳоказо.
|
Шундай қилиб, ҳудудда фаол, сурункали ва иқтисодий камбағаллик турлари оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали минтақавий камбағалликни қисқартиш объекти бўлиши мумкин, деб хулоса қилишимиз мумкин.
Камбағалликка қарши кураш муаммосига иккита қарама-қарши ёндашув мавжуд.
1. Биринчи ёндашув кенг тарқалган бўлиб, унинг тарафдорлари камбағалларга ёрдам ва нафақалар бериш зарурлигини билдиришади. Камбағалларга ёрдам беришнинг энг осон усули пул нафақалари ажратишдир, аммо бу муаммони ўз-ўзидан ҳал қилмайди. Турли мамлакатлар ҳукумати томонидан қўлланиладиган яна бир усул - бу малакани ошириш ёки қайта тайёрлаш дастурларидир. Аммо улар ҳам кўпинча вазиятни ўзгартирмайди, чунки янги касбни эгаллаганидан кейин ҳам шахс кўпинча иш жойини топа олмайди ёки ўзини самарали ишлашга мажбур қила олмайди.
2. Агар камбағаллик муаммоларини ҳал қилишнинг биринчи ёндашувида давлат прогрессив солиққа тортиш ва ижтимоий дастурлар орқали бойлардан камбағалларга даромадларни қайта тақсимлаш заруриятидан келиб чиқса, иккинчи ёндашув давлатнинг иқтисодиётга аралашмаслиги ғоясига асосланади. Ушбу назария тарафдорларининг фикрига кўра, давлатнинг хатти-ҳаракати камбағалларни ҳаётда фаолроқ мавқега эга бўлишга ундашга ва аҳолининг бойроқ қатламлари бўйнида боқиманда бўлиб қолмаслигига қаратилиши керак. Бундан ташқари, агар бойлар ўз маблағларини иқтисодиётга сарф қилсалар, улар камбағаллик муаммосини давлат иштирокисиз ҳал қила оладиган зарур миқдордаги иш ўринларини яратадилар.
Бу борада Амартия Сеннинг адолатлилик назариясига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Унга кўра “адолатли жамият - бу одамларга турли хил шахсий истаклари ва интилишларини ривожлантириш учун бир хил имкониятлар берилган жамиятдир. Ҳар бир шахс ўз талабларига эга бўлган автоном, мустақил субъект бўлиб қолиши мумкин, аммо шу билан бирга ҳар бир эҳтиёж шахс хоҳлаган якуний натижага эришишини амалга ошириш учун бир хил ҳуқуқларга эга бўлиши керак” [1].
Шундай қилиб, тадқиқотчиларнинг камбағаллик ҳодисасини аниқлашга турли хил ёндашувларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, муаллифлар аҳолининг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш учун маблағ йўқлиги ёки етишмаслигини энг муҳим мезон деб ҳисоблашган. Бироқ, камбағаллик феномени нафақат асосий эҳтиёжларни қондира олмасликни акс эттирувчи, балки янада кўп қиррали ижтимоий-иқтисодий муаммодир. Камбағаллик жамиятда турли шаклларда намоён бўлади, у турли хил ва ўзаро боғлиқ сабабларнинг натижаси ҳисобланади, камбағаллик аҳолининг турли тоифаларини бирлаштиради. Албатта, мамлакат ёки унинг минтақаларида камабағалликни қисқартиришга комплекс ёндашиш мумкин, аммо мезонларнинг кўплиги қабул қилинган дастурларнинг самарали амалга оширилиши, манзилли бўлишининг хавфини туғдириши мумкин. Шу муносабат билан, бизнинг фикримизча, камбағаллик тушунчасига умумий таъриф бериш билан бирга, уни қисқартиришга қўйилган мақсадларни камбағаллик турлари кесимида ажратиб ўрганиш, асосий мезонларга аниқлик киритиш аҳамиятли ҳисобланади. Масалан, ижтимоий камбағалликни қисқартириш нуқтаи назаридан “ҳаётий эҳтиёжларни қондириш”ни асосий мезон сифатида қабул қилиш ва шунга мос ижтимоий ҳимоя чора-тадбирларини ажратган ҳолда амалга ошириш мумкин. Иқтисодий камбағалликни қисқартириш фаол камбағал аҳоли қисмини сурункали камбағалликдан чиқишини рағбатлантириш, унга ўз имкониятларини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш чораларини кўришни талаб этади.
Демак, иқтисодий категория сифатида камбағаллик - бу кўп қиррали ижтимоий-иқтисодий ҳодиса бўлиб, у маълум бир жамиятдаги истеъмол стандартлари ва яшаш шароитларидан ўз имкониятларини рўёбга чиқариш чекланганлиги сабабли уй хўжалигининг иқтисодий ва ижтимоий яшаш шароитларида сезиларли ортда қолишини тавсифлайди.2 Юқоридаги таърифдан минтақавий камбағаллик тушунчаси келиб чиқади. Минтақавий камбағаллик - бу кўп қиррали ижтимоий-иқтисодий ҳодиса бўлиб, у иқтисодий салоҳият ва ундан фойдаланиш даражаси паст бўлган ҳудудларда аҳолининг ўз имкониятларини рўёбга чиқариш чекланганлиги сабабли минтақадаги уй хўжалигининг иқтисодий ва ижтимоий яшаш шароитларида мамлакатдаги истеъмол стандартлари ва яшаш шароитларидан сезиларли даражада ортда қолишини тавсифлайди.3
Ушбу таърифдан келиб чиқиб, таъкидлаш мукинки, минтақавий камбағаллик даражаси минтақа салоҳиятини ривожлантириш ва иқтисодий ўсишни таъминлашдан боғлиқ. Иқтисодий ўсиш эса, минтақа аҳолиси ижтимоий тузилишида иқтисодий камбағал тоифасига мансуб оилаларни фаоллаштириш билан бевосита боғлиқ. Шу сабабли иқтисодий камбағаллик профелини аниқлаб берадиган тоифаларни ўрганиш мақсадга мувофиқ. Уларга қуйидагиларни киритиш тавсия этилади:
иқтисодий фаол аъзолари бўлган ота-онаси тўлиқ бўлмаган ва кўп болали оилалар;
тажрибага эга бўлмасдан таълим муассасасини битиргандан сўнг дарҳол ишга жойлашиш муаммоси бўлган ёшлар;
камбағаллик чегарасидан чиқиб кетишига йўл қўймайдиган нафақаларни оладиган ишсиз фуқаролар;
иш ҳақи паст ва малакаси етарли бўлмаган ходимлар. Ушбу тоифага қисман банд бўлганлар, яъни тўлиқ кунда ишламайдиганларни, самарасиз, молиявий ночор корхоналарда ишлайдиганларни ҳам киритиш мумкин;
қишлоқ хўжалиги, ижтимоий соҳада паст иш ҳақи билан банд бўлган қишлоқ аҳолиси;
олий маълумотга эга бўлган, аммо ҳозирги пайтда нуфузли бўлмаган касбда паст иш ҳақи билан меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ходимлар ҳамда меҳнат бозорида техника ва технологияларнинг ривожланиши, рақобатбардош ишчилар пайдо бўлиши натижасида касбга бўлган талабнинг ўзгаришлари сабабли ишсиз қолган меҳнатга лаёқатли аҳоли;
хуфёна иқтисодиёт тузилмаларида паст иш ҳақи билан норасмий банд бўлганлар.4
Иқтисодий камбағаллик профилини белгилаб олиш ушбу тоифадаги минтақа аҳолиси камбағаллигини қисқартиришга таъсир этувчи омилларни аниқлаш имконини беради. Минтақавий камбағаллик даражасидаги фарқлар кўплаб ўзаро боғлиқ омилларга боғлиқ. Камбағаллик муаммосига оид илмий адабиётларни таҳлил қилиш асосида биз иқтисодий камбағаллик профилига таъсир этувчи омиллар тизимини ишлаб чиқдик (2-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |