Тадқиқот объекти бўлиб, Ўзбекистон иқтисодиёти ва унинг экспорт потенциалини оширишда фаолият олиб бораётган банк тизими, хусусан Ўзбекистон Республикаси АТ “Агробанк”и тадқиқот объекти сифатида олинган.
Улардаги ташқи савдони, яъни экспортни тартибга солиш ва ривожлантиришда банк фаолияти билан боғлиқ иқтисодий ммуносабатлар тадқиқотнинг предмети ҳисобланади.
Курс иши таркибий жиҳатдан кириш, 2 та боб ва 5 бўлимдан иборат асосий қисм, хулоса ва таклифлар ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Ишнинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, ишнинг мақсади ва вазифалари, ишнинг объекти ва предмети ёритилган. Биринчи бобда мамлакатимизда ташқи савдо, экспорт-импорт операциялари ва уларни замонавий ҳолатдаги олиб борилаётган ислоҳотлари, ҳамда уларни ташкил этишнинг хуқуқий асосларига тавсифлар берилган ва улар айрим амалий маълумотлар асосида очиб берилган.
Иккинчи бобда тижорат банклари томонидан корхоналар экспорт потенциалини оширишдаги мавжуд муаммолари ва уларни бартараф этиш масалалари ўрганиб чиқилган ҳамда ушбу муаммоларни бартараф этиш йўналишлари назарий томондан тадқиқ этилган.
Ишнинг хулоса ва таклифлар бўлимида эса иш бўйича муаллифнинг ишлаб чиққан хулосалари ва ўз таклифлари қисқача баён қилиб ўтилган.
I БОБ. ИҚТИСОДИЁТИНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА КОРХОНАЛАР ЭКСПОРТ ПОТЕНЦИАЛИ ВА УЛАРНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Ўзбекистон Республикасида корхоналар экспорт потенциалининг назарий асослари
Маълумки, ҳозирги жаҳон ривожининг хусусиятли белгиси ташқи иқтисодий алоқаларнинг, аввало, ташқи савдонинг тез ўсиши орқали намоён бўлмоқда. Ташқи савдо халқаро ҳамкорликнинг ишлаб чиқариш, илмий-техника ва бошқа шакллари (кадрларни тайёрлаш, туризм ва ҳ.к.) билан бир қатордаги халқаро иқтисодий муносабатларнинг муҳим шакли ҳисобланади.
Ташқи иқтисодий фаолиятни бошқариш услубияти ва тамойиллари, асосий қоидалари, вазифалари ва устувор йўналишлари хар қандай мамлакатдаги мавжуд иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда белгилаб олинади.
Миллатнинг рақобатбардошлик устунлиги, бу мамлакатда ишлаб чиқаришнинг микдор ва сифат жиҳатидан доимий ўсишини таъминлаш демакдир. Бундай шароитда давлат маҳаллий ресурслар (ишчи кучи ва капитал) дан унумли фойдаланиш, динамизм, милий саноат инновацияси фаолиятини рағбатлантириш, ички бозорда рақобат муҳитини яратиш орқали ташқи бозорларда корхоналар рақобатбардошлиги ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришини ривожлантириш масалаларига муҳим аҳамият бериши лозимдир.
Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш иқтисодиётга давлат аралашувининг муайян бир кўриниши бўлиб, у мамлакатда экспорт-импорт операциялари истиқболини белгилаш, божхона ҳамда валюта сиёсатини амалга ошириш, сармояларнинг мамлакат ташқарисига чиқиб кетишини олдини олиш шароитида ташқи иқтисодий стратегиянинг муҳим тамойили ҳисобланади.
Иқтисодиётимиз таркибидаги чуқур ўзгаришлар мамлакатимиз экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, экспорт ҳажмини барқарор ошириш ва унинг таркибида ижобий ўзгаришларга эришишда энг муҳим омилга айланди.
Экспорт – бу товарларни чет эллик харидорларга сотиш бўлиб, бунда мазкур мамлакатларда ишлаб чиқарилган товар мамлакатдан ташқарига чиқарилади. Экспортнинг иқтисодий самарадорлиги шу билан аниқланадики, мазкур мамлакат ишлаб чиқаришнинг миллий харажатлари жаҳон харажатларидан паст бўлган маҳсулотларни четга чиқаради. Бунда экспортда олинадиган ютуқ ҳажми мазкур товар миллий ва жаҳон нархларининг нисбатига, мазкур товарнинг халқаро айланмасида иштирок этувчи мамлакатларнинг меҳнат унумдорлигига боғлиқ.
Сўнгги йилларда экспорт таркибида рақобатдош тайёр маҳсулотлар улуши барқарор суръатлар билан ўсиб бораётгани яққол кўзга ташланмоқда.
Экспорт диверсификацияси, яъни хорижга сотилаётган товарлар ва хизматлар рўйхатининг кенгайиши, жами экспортда алоҳида товар ёки хизмат тури (айниқса, хомашё) улушининг катта бўлишига барҳам берилиши маҳсулотлар экспорт қилинаётган мамлакатлар географиясини кенгайтиради, экспорт ҳажмининг барқарор бўлишини таъминлайди, миллий иқтисодиётнинг ташқи бозордаги салбий ўзгаришларга таъсирчанлиги даражасини пасайтиради. Экспорт таркибида бир ёки бир неча товарлар улушининг сезиларли даражада ортиб кетиши бу товарлар нархи пасайган ёки уларга ташқи талаб қисқарган ҳолатларда экспортчи корхоналарни оғир аҳволга солиб қўйиши мумкин. Бунинг натижасида экспорт ҳажмининг қисқариши валюта тушумларининг камайиши, ташқи савдо балансининг ёмонлашуви ва корхоналар молиявий аҳволининг тангликка юз тутишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, экспорт умумий ҳажмининг кам сонли давлатларга боғланиб қолиши ҳам қалтис ҳолат ҳисобланади.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан экспортни рағбатлантириш ва импорт ўрнини босувчи рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда жаҳон бозорида асосий экспорт товарлар бўйича қулай конъюнктуранинг сақланиб туриши натижасида республикамиз тўлов балансининг, хусусан, ташқи савдо балансининг барқарорлиги таъминланмоқда.
Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётни диверсификация этиш, иқтисодиёт тармоқларининг рақобатдошлигини ошириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарининг экспортдаги ҳажмини кенгайтиришга қаратилган инвестиция фаолиятини тартибга солувчи 50 дан ортиқ ҳуқуқий-ҳужжат қабул қилинди, жумладан,“Концессиялар тўғрисида”ги, “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги, “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги, “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги 30.04.1998 йилдаги Қонуни; “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги, “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги Қонунлар айни шу мақсадга хизмат қилмоқда.
Давлат ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ташқи иқтисодий фаолиятга турли усуллар орқали таъсир кўрсатади. Бундай шароитда давлат томонидан қуйидаги вазифаларни амалга ошириш талаб этилади:
• узоқ муддатга мўлжалланган концепцияни ишлаб чиқиш ва аниқ стратегияларни белгилаш;
• экспорт-импорт истиқболини башорат қилиш, валюта сиёсатини юритиш,
ташқи савдо ва тўлов балансини тузиш ҳамда тасдикдаш;
ташқи иқтисодий фаолиятда қатнашувчи субъектлар фаолиятини мувофиклаштириш ҳамда назорат қилиш;
мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотида фаол ва самарали иштирок этиши учун зарурий шарт-шароитларни яратиш.
Дарҳақиқат, иқтисодиёти экспортга томон йўналтирилган мамлакатларда узоқ муддатли иқтисодий ўсиш уларнинг жаҳон хўжалиги тизимига интеграциялашувини тезлаштирган ва катта даромад келтирган.
Экспортга томон йўналтирилганлик яна шу билан характерланадики, бунда экспортдан олинадиган соф даромад микдорининг ортиб бориши, жамғариш имкониятларининг ва мамлакат иқтисодиётига кўпроқ тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниши имкониятларининг кенгайишига олиб келади.
Хорижий инвестицияларнинг иқтисодиётга кенг жалб этилиши эса миллий иқтисодиётнинг тезкор суръатлар билан ривожланиши имконини беради. Экспортдан келадиган даромаднинг ортиб бориши, шунингдек турли-туман товарларга бўлган талабнинг ортишига, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида соф рақобатнинг кучайишига, экспортчи корхоналар ташқи иқтисодий фаолиятининг халқаро миқёсда кенгайишига ҳам олиб келади. Бу эса миллий иқтисодиётнинг жаҳон хўжалиги тизимига тобора чуқурроқ интеграциялашуви имконини беради.
Экспортёрлар маҳсулотларни экспорт қилишдан эса маълум бир афзалликларга эга бўладилар.
Чизмада келтирилган устунликларни таҳлил этиш шундан далолат берадики, агар мамлакат олдида валюта заҳиралари яратиш хамда маҳаллий валюта конвертациясини эркин амалга ошириш муаммоси пайдо бўлса. бундай шароитда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилиш зарурий валюта маблағларига эга бўлишнинг энг муҳим манбаи бўлиб ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам маҳсулотни экспорт қилмоқчи бўлган корхона ўзининг маркетинг хизматига эга бўлиши талаб этилади. Вақт ўтиши билан экспортёрлар технологиялардан унумли фойдаланиш, лойиҳалаштириш, маҳсулот сифати устидан назорат ўрнатиш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва менежментга тааллукли бўлган замонавий билимларни эгаллаш, халқаро бозорларни забт этиш сирларини пухта эгаллаб борадилар1.
Do'stlaringiz bilan baham: |