2.2. Иқтисодиёт тармоқлари экспорт потенциалини ошириш муаммолари Кўп мамлакатлар иқтисодий ривожланишда кучли протекционизм ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш босиқчидан ўтадилар. Кейин эса аста-секин экспортга йўналиш томонга силжийдилар. Кўпинча импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш иқтисодий мустақилликка эришишнинг асоси бўлтиб хизмат қилади.
Мамлакат иқтисодий ўсишнинг юқори ва барқарор суръатларига эришишни истар экан, аста-секин экспортга йўналтирилган иқтисодий сиёсатга ўтиши муқаррардир. Шу билан бирга, экспортга йўналтирилган стратегияни шакллантириш учун обдон тайёргарлик кўриши керак бўлади.
Бугунги кунда экспортни ривожлантириш бу макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга, ишлаб чиқаришни ривожлангтиришга, инвестицион фаолиятни рағбатлантиришга йўналтирилган давлатнинг умумий иқтисодий сиёсатининг ажралмас бир бўлагидир.
Экспортни кенгайтириш – республикага эркин муомаладаги валютанинг кириб келишини кучайтириш ҳамда миллий валютани мустаҳкамлаш демакдир. Шунингдек, бу корхоналар эхтиёжманд бўлган янги технологиялар ҳам демакдир. Бундан ташқари, бу ижтимоий масалаларни хал этиш, иш ҳақини ошириш, ижтимоий инфраструктурани кенгайтиришни ҳам англатади.
Экспорт салоҳиятини юксалтириш, унинг хажмини ошириш, таркибини такомиллаштириш, географиясини кенгайтириш мухим ва долзарб вазифалардан бири бўлиб, бир вақтнинг ўзида Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг энг мураккаб вазифалари қаторига киради.
Ўзбекистон хом-ашё ва табиий ресурслар етказиб ерувчи мамлакатлигича қолишида давом этса, стратегия нуқтаи назардан ташқи бозорга қарамликка махкум бўлиши табиий. Экспортга фақат хом-ашё ва табиий ресурслар чиқарилса, бундай шароитда миллий хўжаликнинг заифлиги ортади. Негаки, унинг самарадорлиги кўпроқ жаҳон хом-ашё бозорларининг конъюнктурасига боғлиқ бўлиб қолади. Албатта, мамлакатнинг хом-ашё ресурсларига бойлиги бир қатор сабабларга кўра иқтисодиётнинг, жумладан ташқи савдонинг ижобий ривожланишига етарли асос бўла олмайди:
биринчидан, хом-ашё экспорт қилувчи мамлакат жахон хом-ашё бозорилари конъюнктураси ва нархлар динамикасига боғлиқ бўлади;
иккинчидан, хом-ашё экспорти нисбатан юқори бўлмаган қўшимча яратилган қиймат билан боғлиқ бўлиб, хом-ашёнинг баҳоси унинг табиий танқислигига асосланган бўлади;
учинчидан, Ўзбекистоннинг хом-ашёга бойлиги рухий жиҳатдан юқори қийматли рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этишга бўлган харакатга путур етказиш мумкин.
Юқоридаги фикрларни умумлаштириб айтиш мумкинки, мамлакат экспорти асосан айрим турдаги товарлар ёки хом-ашёга боғлиқ бўлса, уларга бўлган жаҳон бозори конъюнктурасининг салгина ўзгариши ҳам мамлакат экспорт тушумларининг кескин қисқаришига олиб келади. Бундай ҳолатнинг олдини олиш учун, бир томондан, экспорт номенклатурасини кенгайтириш ва умумий экспортда ҳар бир турдаги хом-ашё маҳсулоти улушиги қисқартиришга эришиш муҳим бўлса, бошқа томондан, халқаро хом-ашё экспортидаги Ўзбекистоннинг хиссаси салмоқли эканидан фойдаланиб, экспортимизнинг асосини ташкил этувчи хом-ашё жахон бозорлари конъюнктурасига таъсир эта олишни, уни бошқаришни ўршганиш зарур.
Мамлакатимизда экспортни ривожлантиришни секинлаштираётган муаммолар қуйидаги омиллар билан ифодаланади:
нархлар эркин бўлган бир шароитда кўпгина маҳсулотлар ишлаб чиқариш монополиясининг сақланиб қолиши корхоналарга истаганча нарх қуйиш имконини бермоқда. Улар бундай шароитда ўз маҳсулотларини ички бозорда сотишдан кўпроқ манфаатдордирлар;
хусусий секторнинг суст ривожланганлиги ва унинг экспортдаги улушининг сезиларли эмаслиги;
экспорт қилинадиган маҳсулотлар нарҳининг қимматлашувига сабаб бўлаётган ҳамда уни иқтисодий жиҳатдан фойдасиз қилиб қўяётган аксарият қисми тарифлар жуда юқори бўлган мавжуд юк ташиш тизими;
кўпгина корхоналарнинг фаол ташқи иқтисодий сиёсатга эга эмаслиги: бу маркетинг тадқиқотлари ва реклама ишларини жуда заиф равишда ташкил этилганлигида кўзга ташланмоқда;
экспорт маҳсулотларини кўпайтириш учун яхши имкониятга эга бўлган айрим корхоналарда зарур айланма маблағлар ва сармояларнинг йўқлиги;
экспортдан тушадиган валюта тушумининг давлатга мажбурий сотиш ставкасининг юқорилиги, миллий валюта расмий курсининг юқори қилиб белгиланганлиги;
экспорт қилувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва экспортга кўмаклашиш тизимининг етарли эмаслиги.
Ушбу санаб ўтилган омилларни бартараф этиш учун яқин келажакка йўналтирилган стратгик чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш талаб этилади. Ўзбекистонда Президент И.А.Каримов ташаббуси билан экспортни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Биринчидан, экспортни ривожлантириш учун, аввало, барқарор макроиқтисодий шароит яратиш лозим. Бу инфляциянинг суръатлари барқарор ва башорат қиладиган тарзда бўлиши, валюта алмаштириш курси бир хил бўлишини англатади. Бундай шароит экспортерларга ташқи савдо шартномаларини тузиш, аккредитивлар очиш, валютани алмаштиришга ишонч ва ўзларининг келажак даромадлари ҳақида аниқ тасаввурларга эга бўлиш имконини беради.
Иккинчидан, экспорт салоҳиятининг ривожланишига макроиқтисодий омиллар ҳам кўмаклашиши лозим. Хўжалик юритувчи барча субъектларнинг мулк шаклидан қатъий назар, импорт қилинаётган ишлаб чиқариш воситаларини олиш учун бир хил имкониятга эга бўлишларини таъминлаш бу омиллар ичида энг мхим ўрин тутади.
Учинчидан, инсон омилини ривожлантириш экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг мухим таркибий қисми ҳисобланади. Бу эса турли бўғинлардаги мутахассисларни тайёрлаш ва қайт тайёрлаш вазифасини ўз зиммасига олиши лозимлигини билдиради. Бунинг учун ишчиларнинг билимлари ва касб малакаларини такомиллаштириш, ишчиларни тайёрлаш замонавий техника ва технологияларда амалга оширилиши керак.
Тўртинчидан, экспорт салоҳиятини рағбатлантириш максадида турли мурватлардан фойдаланиш зарур. Биринчи навбатда, унча узоқ бўлмаган муддатга экспорт субсидиялари киритиш лозим. Аммо бундай субсидиялар уларни амалга ошириш учун қилинадиган бюджет ҳаражатларини кўпайтирмаслиги керак. Экспортни рағбатлантиришнинг энг қулай шакли эркин иқтисодий зоналар ҳисобланади.
Бешинчидан, қулай иқлим шароитлари ва аҳолининг анъанавий малакаларидан мамлакат экспорт салоҳиятини ривожлантиришда кенг фойдаланиш зарур. Бунда аҳолининг мева ва сабзавот етиштириш бўйича малакалари назарда тутилмоқда.
Экспорт стратегиясига унинг асосий таркибий кисми булмиш ишлаб чикаришни ва таъминот манбаларини жойлаштириш стратегияси, хамда асосий максади дунёнинг хар хил бурчакларидаги бозорларни тайёр махсулотлар билан таъминлашдан иборат булган сотиш стратегиясидан иборат. Халкаро майдонда фаолият олиб борувчи фирмалар купинча махсулот экспортини йулга куйишга харакат киладилар. Экспорт фаолиятида куйидаги устунликлар ва ажойиб натижаларга эришилади:
сотув хажми кўпайтирилади;
ишлаб чикариш кўлами самарадорлигини амалга оширишга ёрдам берилади;
бошка давлатларга килинадиган инвестицияга нисбатан таваккалчилиги камдир;
компаниянинг ишлаб чикариш кувватларини хар хил жойлаштириш имконини беради.
Экспорт стратегиясини ташкил этиш. Экспорт фаолияти билан эндигина шугулланаётган шахслар дуч келган масалаларни ечишда куйидаги хатоликларга йул куйишлари мумкин:
экспорт фаолияти бошлашдан олдин халкаро маркетинг режасини тузишда экспорт буйича малакали мутахассисни жалб эта олмаслик;
хорижий агент ва оптовикларни яхши синчиклаб танлай олиш тажрибасига эга эмаслиги;
иқтисодий портлашлар даврида экспорт фаолиятига яхши ахамият бермаслиги;
хорижий оптовиклар билан ишни яхши йулга куя олмаслик;
бошка давлатларнинг маданий эхтиёжларига мос равишда махсулотни модификация килишни рад этиш ёки бу тугрида бош котирмаслик;
келажакда доимий равишда фойда олиш базасини яратиш хакида уйламасдан, дунёни ихтиёрий мамлакатидан буюрма кабул килиш кетидан кувиш;
хориждаги хамкорларга хизмат, тижорат ва кафолат хужжатларини аник ва содда тилда етказа бера олмаслик;
лицензия ёки кушма корхона тузиш хакида шартномалардан актив фойдалана олмаслик.
Экспортни рағбатлантиришнинг иқтисодий чоралари кредит бериш, суғурта, давлат кафолати беришларни ўз ичига олади. Шуни таъкидлаш керакки бу чоралар аввало ватан, машина техник экспортининг энг яхши жаҳон намуналари даражасидаги, юқори ишлов берилган товарлар ишлаб чиқарувчи ҳамда хизмат кўрсатувчи субъектларнинг рағбатлантиришга қаратилади.
Экспортга молиявий ёрдам бериш қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
Республика ҳукуматининг молия вазирлиги орқали экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш субъектиларни айланма воситалар билан таъминлаш учун вакил қилинган банкларни жалб этиш бўйича кафолат мажбуриятларининг берилиши;
тижорат ва сиёсий қалтисликдан экспортчилар ҳимоясини таъминлаш учун давлат тамонидан кафолат ва мажбуриятларни бериш ва экспорт кредитларини суғурта қилиш;
экспорт ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун жиҳозлар сотиб олиш (лойиҳаларнинг ўзини қоплаш муддатига қараб узоқ муддатли кредитлар);
Республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларни ўз ичига олган узоқ жараёнли экспорт маҳсулотини ишлаб чиқаришни кредитлаш;
тижорат кредитлаш асосида экспорт ташувини маблағ билан таъминловчи банкларга давлат кафолатларини бериш;
халқаро савдода қатнашишни кредитлаш бўйича давлатнинг кафолатлари билан таъминлаш;
ташқи бозорларни ўзлаштириш бўйича муомалаларни суғурта қилиш.
Хулоса қилиб айтганда иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини ошириш ва уларнинг келажакдаги ўсишини рағбатлантириш чоралари қуйидагиларни ўз ичига олади:
экспортни рағбатлантириш бўйича қўшма тадбирлар ўтказишга ишбилармонлар доираларини кенг жалб этиш;
давлат органларининг экспортнинг фаол ҳаракати ва хориждаги ватан тадбиркорлари мафаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаол ишини ташкил этиш;
миллий экспорт товарлари рекламасини такомиллаштириш;
кўргазма ярмарка ихтисослаштирилган симпозиум ва конференциялар ташкил этиш;
ташқи савдо фаолияти соҳасидаги илмий тадқиқодлар ўтказиш;
малакали кадрлар тайёрлаш каъби тадбирни амалга ошириш заруриятини келтириб чиқаради.
Буларнинг йўлларини кейинги саволда қисқача кўриб ўтамиз.