Ministry of higher and secondary specialized education of the republic of uzbekistan territorial department for development and coordination of vocational education


Тадбир раҳбари касб-ҳунар мактабининг



Download 35,3 Mb.
bet5/20
Sana22.07.2022
Hajmi35,3 Mb.
#835858
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
БАЙРАМ ПРОТОКОЛЛАРИ

Тадбир раҳбари касб-ҳунар мактабининг
ЁБИБД ўринбосари: Ж.Назаров



O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA O’RTA MAXSUS TA`LIM
VAZIRLIGI
SURXONDARYO VILOYATI
KASBIY TA`LIMNI RIVOJLANTIRISH VA MUVOFIQLASHTIRISH HUDUDIY
BOSHQARMASI


MUZRABOT TUMAN KASB-HUNAR
MAKTABI





MINISTRY OF HIGHER AND SECONDARY SPECIALIZED EDUCATION
OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN


TERRITORIAL DEPARTMENT FOR DEVELOPMENT AND COORDINATION OF VOCATIONAL EDUCATION OF
SURXANDARYA REGION


MUZRABAT DISTRICT VOCATIONAL
SCHOOL

Сурхондарё вилояти Музработ тумани Ат-Термизий маҳалласи Тел : (8-376) 34-32-125, факс: (8-376) 34-32-165 E-mail: sur.muztkhm@gmail.com

Чиқим №___________


«____»_____________2020 йил.


М А Ъ Л У М О Т
(2020 йил 01 декабрь ҳолатида ўтказилган тадбир тўғрисида)

2020 йил 01 декабр куни, касб-ҳунар мактабининг фаоллар залида 01 декабрь – Умумжаҳон ОИТС (СПИД)га қарши кураш куни муносабати билан “СОҒЛОМ БОЛА – ЮРТ ТАЯНЧИ” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.


Давра суҳбати юзасидан касб-ҳунар мактаби ММИБД ўринбосари Ж.Назаров сўзга чиқиб маърузачи ўз сўзида, ОИТС (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми) ҳозирги вақтда жаҳон жамоатчилигини ташвишга солаётган энг xавфли хасталикдир. 1 декабрь – Умумжаҳон ОИТС (СПИД)га қарши кураш куни, деб эълон қилинган. Ҳозирги кунда эса у ХХI АСР ВАБОСИ бўлиб қолди.
Ислом дини таълимотида инсон ўз сиҳат-саломатлигини сақлаш ва эҳтиёт қилиши асосий мақсадлардан бири эканлиги алоҳида таъкидланган. Шунинг учу н ҳам киши ўз саломатлиги ҳақида қайғуриши ва унга асло бепарво бўлмаслиги алоҳида уқтирилади.
Ушбу касалликка чалинганда вужудга ички ва ташқи зарарли таъсир этувчи таъсиротлардан ҳимоя қилувчи – иммун тизими вирус таъсирида издан чиқади.
Тегишли чора-тадбирлар қўлланмаса, ушбу масалада муаммоларнинг чегараси бўлмайди. Уни «эртага» қолдириш нафақат «қалтис» ваҳоланки, «жиноят» ҳисобланиши керак, чунки бепарво қараб турувчиларнинг “эртанги куни” ҳам бўлмайди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳозирги кунда дунёнинг 197 мамлакатида 2000 йил охиригача 5,5 миллион одам ОИТС билан хасталанган ва улардан 15,5 миллиони вафот этган. Ҳозирги кунда эса 90 миллион атрофида ҳисобланмоқда. Ўзбекистонда ҳам ОИТС билан касалланганларнинг сони ортиб бормоқда!..
Вирус юққан шахснинг аҳволи узоқ муддат ичида меъёрида (нормал) ҳолатда бўлиши мумкин. Чунки вирус организмга киргач, ҳужайрага ёпишиб олиб, аста-секин ҳужайра ичига, асосан ядро аппаратига жойлашиб олади ва маълум давргача тинч ҳолатда сақланади. Касаллик ўткир ҳолатда ривожланадиган бўлса, вируснинг инкубация (касаллик белгиси намоён бўлгунгача) даври 6–18 ой бўлиши мумкин.
Маълумки, ҳозирги даврда «Баркамол авлод тарбияси» ва жамият тараққиёти ўсиб келаётган ёш авлоднинг соғлом ва бардам бўлиши билан чамбарчас боғлиқ. Бунинг учун Мустақил Республикамизда давлатимиз томонидан барча қулайликлар яратилган. Лекин инсон соғлигига путур етказувчи, ташқаридан мамлакатимизга кириб келаётган бу касаллик энг оғир ва мураккаб муаммолардан бўлиб қолмоқда. «АСР ВАБОСИ» номини олган ушбу иммун, яъни касалликларга қаршилик етишмаслиги хасталигини олдини олиш, даволаш, тарқалишига йўл қўймаслик нафақат тиббиёт ходимлари, балки барча-барчамизнинг муҳим ишимиз бўлиши керак.
Шундан сўнг, ўқувчиларга ЎзТВ томонидан ишланган ОИТС касаллиги ҳақида маълумотлар берувчи видеоролик намойиш этилди.
Мавзу бўйича қишлоқ оилавий поликлиникасидан умумий амалиёт шифокори Тоғаева Ойгул Туроповна ҳамда қишлоқ оилавий поликлиникаси дояси Хидирова Менглихол Ахатқуловналар сўзга чиқиб, дастлаб ўқувчилар билан интерактив усулда савол-жавоб билан бошлади.
Ўқувчилар ушбу мавзудаги ўзларида бор маълумотлар билан жавоб беришди. Шундан сўнг ҳар бир шахс ўз соғлиги ҳақида қайғуриши лозимлигини таъкидлаб ўтди. ОИТС касаллиги нафақат бизнинг диёримизда, балки бутун жаҳонда глобал муаммо ва унга қарши курашиш барча учун муҳим вазифа эканини таъкидлаб ўтди. Бу касаллик миллат, ҳудуд, жинс танламайдиган хатарли касаллик эканини талабаларга тушунтириб берди.
Тадбир давомида йиғилганларга гиёҳвандлик ва ОИТС касаллигини акс эттирувчи маълумотлардан иборат тарқатма материаллар (буклетлар) тарқатилди.
Қишлоқ оилавий поликлиникасидан умумий амалиёт шифокори Тоғаева Ойгул Туроповна ОИТСнинг гиёҳвандлик билан боғлиқлиги, ҳозирда гиёҳвандлик марказлари, ОИТС тарихи, унинг Республикамизга кириб келиш босқичлари ва бу касалликнинг тарқалиш сабабларини ҳам статистик маълумотлар асосида слайдлар орқали кенг ёритиб берди.
Шунингдек, ОИТС га қарши кураш бўйича қабул қилинган халқаро конвенциялар, имзоланган шартномалар ва қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатлари, уларнинг аҳамияти тўғрисида алоҳида таъкидлаб ўтди. Ушбу касалликнинг юқиш йўллари, касалликнинг дастлабки белгилари ва аломатларини ҳам айтиб, бу касаллик келтириб чиқараётган ёмон оқибатлар тўғрисида ҳам гапириб ўтди. Фуқароларнинг тиббий хизматдан фойдаланишдаги ҳуқуқ ва бурчларини эслатиб ўтди.
Давра суҳбати қизғин баҳс-мунозаралар билан давом этди. Давра суҳбати тингловчиларининг мавзуга доир ва ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан берган саволларига қишлоқ оилавий поликлиникаси дояси Хидирова Менглихол Ахатқуловна аниқ ва кенг қамровли тушунчалар берди.

Download 35,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish