Тадбир раҳбари касб-ҳунар мактабининг
ЁБИБД ўринбосари: Ж.Назаров
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA O’RTA MAXSUS TA`LIM
VAZIRLIGI
SURXONDARYO VILOYATI
KASBIY TA`LIMNI RIVOJLANTIRISH VA MUVOFIQLASHTIRISH HUDUDIY
BOSHQARMASI
MUZRABOT TUMAN KASB-HUNAR
MAKTABI
|
|
MINISTRY OF HIGHER AND SECONDARY SPECIALIZED EDUCATION
OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
TERRITORIAL DEPARTMENT FOR DEVELOPMENT AND COORDINATION OF VOCATIONAL EDUCATION OF
SURXANDARYA REGION
MUZRABAT DISTRICT VOCATIONAL
SCHOOL
|
Сурхондарё вилояти Музработ тумани Ат-Термизий маҳалласи Тел : (8-376) 34-32-125, факс: (8-376) 34-32-165 E-mail: sur.muztkhm@gmail.com
Чиқим №___________
«____»_____________2020 йил.
М А Ъ Л У М О Т
(2020 йил 18 ноябр ҳолатида ўтказилган тадбир тўғрисида)
2020 йил 18 ноябр куни, касб-ҳунар мактабининг фаоллар залида, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллик байрами муносабати билан “ВАТАНИМИЗ БАЙРОҒИ – ФАХРИМИЗ ҒУРУРИМИЗ” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир юзасидан касб-ҳунар мактабининг ИЧТБД ўринбосари Р.Худоёров сўзга чиқиб маърузачи ўз сўзида, Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўз миллий Давлат рамзларини қабул қилди. 1991 йил 18 ноябрь ҳам мамлакатимиз миллий рамзларидан бир и Давлат байроғи қабул қилинган кун сифатида тарихда муҳрланиб қолди. Мана, йигирма беш йилдирки, мустақил Ўзбекистонимиз дунё ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли бир аъзоси сифатида бутун дунёга танилмоқда, байроғимиз БМТ бош қароргоҳи олдида мамлакатимизнинг қуч-қудратини намоён этиб, ҳилпираб турибди. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир.
Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради. Байроғимиздаги мовий ранг – тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва оби-ҳаёт рамзи. Тимсоллар тилида бу – яхшилик, донишмандлик, ҳалоллик, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Бинобарин, Амир Темур давл ати байроғининг ранги ҳам мовий рангда эди. Оқ ранг эса муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёритқичлари билан уйғунлашиб кетади. Оқ ранг – поклик , беғуборлик, софлик, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли. Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи. У кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади.
Қизил чизиқлар бўлса вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади. Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. Айни пайтда у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи ҳам. Юлдузлар барча учун руҳий, илоҳий тимсол саналган. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги ўн икки юлдуз тасвири ҳам тарихий анъаналаримиз, қадимги йилномамизга бевосита алоқадор.
Бизнинг ўн икки юлдузга бўлган эътиборимиз Ўзбекистон сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккурида нужум илми тараққий этганлиги билан ҳам изоҳланади.
Давлат байроғимиздаги ўн икки юлдуз тасвирини ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзи сифатида тушуниш лозим. Байроғимиз, чинакам маънода, халқимизнинг асрий маданияти, урф-одатлари ва пок ислом динининг умуминсоний ғояларини ўзида мужассамлаштирган.
Исломниг бешинчи аркони бўлмиш ҳаж ва умра зиёратига борган юртдошларимиз бегона давлатда меҳмонхоналар пештоқига ўрнатилган давлатимиз байроғини кўриб, қалблари фахру ғурурга тўлганини, беихтиёр кўзларига ёш олишганини жуда кўп бора эшитганман. Яқинда бўлиб ўтган олимпиа ўйинларида юртдошларимизнинг мислсиз ғалабаларидан бир қувонган бўлсам, байроғимизнинг жаҳон ареналарида юқори кўтарилганини кўриб яна бир бор суюндим, худди ўзим ғолиб бўлгандек кўнглим ифтихорга тўлди, кўзимда ёш йилтиради.
Бугун Ўзбекистон деганда бепоён яшил далалар, ҳапқириб оқаётган азим дарёларимиз билан бирга баланд минбарларда ҳилпраб турган байроғимиз кўз олдимизга келади. Илоҳим, мустақил юртимизга кўз тегмасин, байроғимиз дунё майдонларида фахру ғуруримиз рамзи сифатида ҳилпираб, асрлар давомида мамлакатимиз аҳлини янги марралар сари чорлайверсин дея ўз сўзларини якунлаб, байрам тадбирини очиш бердилар.
Шундан сўнг ўқувчилар томонидан тайёрланган Ватанимизни, тимсолларимизни мадҳ этувчи қўшиқлар, бадиий ижод намуналари, шеър, куй ва рақслари билан барчани ҳушнуд этдилар.
Зеро! Мустақил давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир. Давлат рамзларининг муқаддаслигини, улар бизга юрт манфаати ҳар недан устунлигини англатиб, эслатиб туришини ҳар биримиз ёдда тутишимиз шарт. Байроғимизнинг баландлиги юртимизнинг обрў-нуфузи юксаклигидан далолатдир. Шундай экан, сарбаланд қаддимиз ва қадримиз тимсолини ҳамиша эъзозлайлик ва бошимиз узра баланд кўтарайлик!
Тадбир сўнгида тадбирни уюшқоқлик билан ўтказишда ўз ҳиссасини қўшган касб-ҳунар мактаб рухшуноси Ў.Холмурова ҳамда ушбу тадбирда фаол қатнашган ўқувчилар касб-ҳунар мактаби маъмурияти томонидан байроқлар ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |