Ministry of higher and secondary specialized education of the republic of uzbekistan territorial department for development and coordination of vocational education
БАЙРАМ ПРОТОКОЛЛАРИ
Сурхондарё вилояти Музработ тумани Ат-Термизий маҳалласи Тел : (8-376) 34-32-125, факс: (8-376) 34-32-165 E-mail: sur.muztkhm@gmail.com Чиқим №___________ «____»_____________2020 йил. М А Ъ Л У М О Т (2020 йил 08 декабрь ҳолатида ўтказилган тадбир тўғрисида) Музработ туман касб-ҳунар мактабида, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллик байрами муносабати билан "КОНСТИТУЦИЯ-ИСТИҚБОЛЛИ КЕЛАЖАК ГАРОВИ" мавзусида, Музработ тумани ҳокимининг ёшлар масаласи бўйича ҳоким ўринбосари Ш.Азимов, ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Музработ тумани Кенгаши раси Ш. Чоршанбиевлар иштирокида касб-ҳунар мактабида мавжуд барча педагог ходимлар ва ўқувчи-ёшлар иштирокида байрам тадбири ва байрам тадбирига ҳамоҳанг тарзида давра суҳбати ҳам уюштирилди. Конституциянинг муайян мамлакат ижтимоий тараққиётининг ҳуқуқий замини, мезони эканлиги унинг функсияларида яққол намоён бўлади. Конституциянинг энг асосий функсияларидан бири – давлатчилик ривожланишидаги ворисликни таъминлашдир. Бу борада шуни айтиш лозимки, конституциямизда мустаҳкамланган оилага бўлган эътибор ёки ота-онага бўлган муносабат хусусидаги қоидаларни оладиган бўлсак ҳам, бу халқимизнинг онгида неча асрлардан буён шаклланг ан урф-одатлари мизнинг б ир бўлагига айланган умумеътироф этилган одатларимизнинг Конституциямизда ўз ифодасини топганлигининг бир намунасидир. Ўзбекистонимизнинг Конституциясида юртдошларимизнинг келажак авлодларга озод ва обод Ватан қолдириш, уларнинг бахту камолини кўришдек орзу-ҳаваслари ўз ифодасини топганлиги билан бирга, давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек,унда жамики дунёвий неъматлар орасида энг улуғи – Инсон деган фикр илгари сурилган ва шу асосда фуқаро – жамият – давлат ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона ҳуқуқий ечими белгилаб берилган. Асосий қонунимизда давлатимизнинг, жамиятимизнинг ва ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва бурчлари бир-бирига уйғунлаштирилган ва мувофиқлаштирилган. Улуғ аждодларимизнинг асрий армонлари, эркин ҳаёт, фаровон жамият ва адолатли давлат барпо этишдек энг эзгу тилаклари ва улуғ орзуларини ўзида мужассам этган давлатимиз Конституцияси барча қабул қилинадиган қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар учун мустаҳкам асос ва дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Конституциямизда шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлатдан устунлиги эътироф этилган, шунингдек, унда инсон қадри, шахс эркинлиги ва ҳаётини таъминловчи табиий имкониятларни юзага чиқишига алоҳида аҳамият берилган. Конституциямизда шахснинг ёши, миллати, ирқи, ижтимоий аҳволи билан боғлиқ ҳеч қандай чеклашлар йўқ. Масалан, бошқа мамлакатларнинг фуқар оликка эга бўлиш тўғрисидаги қонунчилигида кузатишимиз мумкин бўлган тил билиш ва ўтроқлик масаласида ҳам чеклашлар йўқ бўлиб, тенг фуқаролик ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган. Зеро, ўз оиласидаги тартиб-қоидаларга амал қиладиган, уни ҳурмат қиладиган фарзанд бошқаларнинг ҳам мана шундай талаб-тартиблари борлиг ини англа йди, уларни ҳурмат қила билади. Шу маънода Конституциямиз барчамиз учун асосий мезон бўлиши, унинг қоидалари ҳаётимизнинг асосий қоидалари ва мақсадларига айланиши даркор. Албатта ҳар бир ўзини англаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Конституциянинг мазмун ва моҳиятини тарғиб қилиш ишларда ўзининг бор кучи ва маҳорати билан ҳиссасини қўшади, десак муболаға бўлмайди. Хулоса қилиб айтганда, Конституция – тарихий аҳамияти беқиёс бўлган ҳужжатдир. Уни шу вақтга қадар давлатчилигимиз тарихидаги бошқа ҳужжатларнинг бирортаси билан қиёслаб бўлмайди. Зеро, унда тарихийлик замонавийлик билан уйғунлашиб, жаҳоннинг ижтимоий, сиёсий, фалсафий ва ҳуқуқий тафаккури соҳасида эришилган барча ютуқлар мужассамлашган. Тадбир билан биргаликда ўқувчилар ўзлари томонидан тайёрланган бадиий ижод намуналари, шеър, куй ва рақслари билан барчани ҳушнуд этдилар. Тадбир сўнгида тадбирни уюшқоқлик билан ўтказишда ўз ҳиссасини қўшган касб-ҳунар мактаб тарих фани ўқитувчиси Н.Шомуродов ҳамда ушбу тадбирда фаол қатнашган “Пайвандловчи (электргазпайвандлаш) ишлари” касби 05-20-гуруҳ ўқувчилари касб-ҳунар мактаби маъмурияти томонидан байроқлар ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар. Download 35,3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |