Ministry of higher and secondary specialized education of the republic of uzbekistan territorial department for development and coordination of vocational education


Касб-ҳунар мактаби директори: Б.Курбанов



Download 35,3 Mb.
bet15/20
Sana22.07.2022
Hajmi35,3 Mb.
#835858
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
БАЙРАМ ПРОТОКОЛЛАРИ

Касб-ҳунар мактаби директори: Б.Курбанов


O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA O’RTA MAXSUS TA`LIM
VAZIRLIGI
SURXONDARYO VILOYATI
KASBIY TA`LIMNI RIVOJLANTIRISH VA MUVOFIQLASHTIRISH HUDUDIY
BOSHQARMASI


MUZRABOT TUMAN KASB-HUNAR
MAKTABI





MINISTRY OF HIGHER AND SECONDARY SPECIALIZED EDUCATION
OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN


TERRITORIAL DEPARTMENT FOR DEVELOPMENT AND COORDINATION OF VOCATIONAL EDUCATION OF
SURXANDARYA REGION


MUZRABAT DISTRICT VOCATIONAL
SCHOOL

Сурхондарё вилояти Музработ тумани Ат-Термизий маҳалласи Тел : (8-376) 34-32-125, факс: (8-376) 34-32-165 E-mail: sur.muztkhm@gmail.com

Чиқим №___________


«____»_____________2020 йил.


М А Ъ Л У М О Т
(2020 йил 10 декабрь ҳолатида ўтказилган тадбир тўғрисида)

Музработ туман касб-ҳунар мактабида 10-декабр Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинганлигининг 28 йиллик байрами муносабати билан "УЛУҒ ХАЛҚ ҚУДРАТИ ЖЎШ УРГАН ЗАМОН" шиори остида шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди


Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси янгради.
Тадбир юзасидан касб-ҳунар мактаби директори Б.Курбанов сўзга чиқиб маърузачи ўз сўзида, Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси ҳақида ўқувчиларга батафсил маълумот бериб ўтди.
Дарҳақиқат, Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи экани, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчи экани қайд этилган.
Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шартлиги алоҳида таъкидланган. Мадҳияда халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка мустаҳкам ишончи теран ифодаланган. Унда мардона ва шарафларга бой ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилган. Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси ёшларда Ватанга муҳаббат, бой тарихимиз, миллий ўзлигимизга чуқур ҳурматни шакллантиришда, фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол ва етук инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим тарбиявий восита бўлиб хизмат қилмоқда.
Эрк ва саодат қўшиғи
1992 йилнинг 10 декабрь санасида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. Мутал Бурҳонов мусиқаси, Абдулла Орипов сўзи билан янграйдиган эрк қўшиғи ҳар тонг жаранглаб, дилларимизни ғурур ва ифтихорга тўлдиради.
Серқуёш ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!

Ҳар бир сўз, ҳар бир сатрдаги ватанпарварлик, ташаббускорлик, ижодкорлик ғоялари каттаю кичикнинг онгу шуурига тантанавор руҳ билан сингади.


2010 йил 24 декабрда эълон қилинган "Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари ҳақидаги айрим қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" ги Қонунида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ижро этилиши қоидалари белгиланган. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш чоғида – у қасамёд қабул қилганидан сўнг; Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сессияларининг ва Сенати ялпи мажлисларининг очилиши ҳамда ёпилиши; мамлакатимизда нишонланадиган умуммиллий байрамларга бағишланган тантанали йиғилишлар ва мажлисларнинг очилиши чоғида; давлат телевидение ва радиоэшиттириш компаниялари томонидан ҳар куни – кўрсатув ва эшиттиришлар бошланишидан аввал ва тугаганидан сўнг ҳамда қонунда белгиланган бошқа тантанали тадбирлар вақтида давлатимиз мадҳияси янграйди.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси кўпчилик ҳузурида ижро этилганда, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ҳозир бўлган кишилар мадҳияни тик туриб ва ўнг қўл кафтини кўкракнинг чап томонига қўйиб, ҳарбий ёки давлатнинг бошқа хизматидаги махсус кийимдаги шахслар эса қўлини бош кийимига қўйиб тинглайдилар.
Агар Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг ижро этилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг кўтарилиши билан биргаликда амалга оширилса, ҳозир бўлган кишилар унга юзи билан буриладилар.
Давлатимиз мадҳияси янграганда, Ватанимизнинг куч-қудрати, халқимизнинг шавкату шони, келажакка ишонч ва юртга садоқат туйғулари қалбларни тўлқинлантиради.
Тадбир билан биргаликда ўқувчилар ўзлари томонидан тайёрланган бадиий ижод намуналари, шеър, куй ва рақслари билан барчани ҳушнуд этдилар.
Тадбир сўнгида тадбирни уюшқоқлик билан ўтказишда ўз ҳиссасини қўшган касб-ҳунар мактаб биология фани ўқитувчиси Н.Ботирова ҳамда ушбу тадбирда фаол қатнашган “Тикувчи” касби 04-20-гуруҳ ўқувчилари касб-ҳунар мактаби маъмурияти томонидан байроқлар ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Download 35,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish