2
Аннотация
Дастур 5А310801- Электроника ва электрон техникаси (тармоқлар
бўйича),5А310802 – Ўлчаш ва назорат қилиш асбоб-ускуналари, методлари
(турлари бўйича); 5А310804- Яримўтказгичли материаллар нанотехнология-си
магистратура мутахассислигига кирувчилар учун 5310800 - Электроника ва
асбобсозлик (тармоқлар бўйича) таълим йўналишининг 2016/2017 ўқув
йилида тасдиқланган ўқув режалари асосидаги асосий фанлар асосида
тузилган.
ТУЗУВЧИЛАР:
Х.М. Илиев - ТошДТУ “Рақамли электроника ва микроэлектроника”
кафедраси мудири, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Д.А. Ташмухамедова - “Электрон аппаратлар ишлаб чиқариш
технологияси” кафедраси мудири, физика-математика фанлари доктори,
профессор;
Ғ.Ҳ. Мавлонов - ТошДТУ Магистратура бўлими бошлиғи физика-
математика фанлари доктори (DSc), доцент;
Дастур Электроника ва автоматика факультетининг 2020 йил 16
июндаги № 9 сонли Кенгаши йиғилишида мухокама қилинган ва тасдиқлашга
тавсия этилган.
3
КИРИШ
5310800 – Электроника ва асбобсозлик (тармоқлар бўйича)
бакалавриат таълим йўналиши – фан, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш
соҳасидаги йўналиш бўлиб, электроника саноати маҳсулотларини ишлаб
чиқариш, электроника саноати қурилмалари, асбобларини тайѐрлашнинг янги
технологияларини яратиш, электрон асбоблар ва қурилмаларни лойиҳалаш,
тадбиқ этиш, соҳа истиқболини белгилаш, техник сервис хизмат кўрсатиш ва
таъмирлаш
жараѐнларини
ташкиллаштириш,
ишлаб
чиқариш
самарадорлигини ошириш билан боғлиқ комплекс масалалар мажмуасини
қамраб олади.
Таълим йўналиши негизидаги магистратура мутахассисликларнинг
вазифаси – барча таълими муассасаларида мутахассисликка оид фанларни
ўқитиш, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий
тадқиқот институтларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида,
акциядорлик жамиятларида, ишлаб чиқариш корхоналарида электрон
қурилмаларининг замонавий элемент базаси, уларнинг тузилиши ва ишлаш
тамойили, уларнинг асосий параметрларини ҳисоблаш ҳамда уларни
амалиѐтда татбиқ этиш ҳамда ярим ўтказгичли материаллар асосида
наноструктурали материалларни олиш ва улар ѐрдамида яратилаѐтган
электрон ўлчов асбобларининг сезгирлигини оширган ҳолда билимларини
ошириш ва кўникма ҳосил қилишдан иборатдир.
5310800 – Электроника ва асбобсозлик (тармоқлар бўйича) таълим
йўналиши негизидаги 5А310801-Электроника ва электрон техникаси
(тармоқлар бўйича), 5А310802- Ўлчаш ва назорат қилиш асбоб-ускуналари,
методлари (турлари бўйича) ҳамда 5А310804- Яримўтказгичли материаллар
нанотехнологияси магистратура мутахассисликларига кирувчи талабалар учун
таълим йўналиши ўқув режаларига асосан 2 та ихтисослик фанлари бўйича:
интеграл схемаларни лойиҳалаш ва конструкциялаш, Алтернатив энергия
манбалари, ҳамда 6 та умумкасбий фанлар бўйича: кучли электрон
қурилмалар,
кучли
яримўтказгичли
асбоблар,
яримўтказгичларда
фотоэлектрик ва оптик ҳодисалар, схемотехника, ўлчов техникаси асослари,
микропроцессор техникаси фанлари асосида тест саволлари шакллантирилган.
Бу фанлар ўз негизида қамраб олинган маълумотлар қуйида батафсил
келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |