Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан


Темперамент. ОНФ типлари хусусиятлари, назариялари



Download 8,6 Mb.
bet285/309
Sana30.12.2021
Hajmi8,6 Mb.
#195279
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   309
Bog'liq
ОМК ум псих1

Темперамент. ОНФ типлари хусусиятлари, назариялари.



Темперамент муаммосига бўлган қизиқиш 2,5 минг йил аввал пайдо бўлган. Бу қизиқишнинг пайдо бўлишига организм биологик ва фиологик тузилиш ва ривожланиши хусусиятлари, шунингдек, ижтимоий ривожланиш, ижтимоий алоқалар ва муносабатларнинг такрорланмаслиги хусусиятлари асосидаги индивидуал фарқларнинг мавжудлиги сабаб бўлди. Темперамент шахснинг биологик жиҳатдан шартланган тузилмаларига киради. Темперамент одамлар ўртасида, шунингдек, ҳиссиётлар, ҳиссий таассуротлилик, ҳаракатларнинг мароми ва жадаллиги, ва бошқа бир қатор динамикага эга бўлган хусусиятлардаги кўплаб психик фарқларнинг мавжудлигини белгилаб беради.

Ҳозирги кунда темпераментни тадқиқ этишга доир кўплаб ёндошувлар мавжуд. Лекин бу ёндошувларнинг хилма-хиллигига қарамай, кўпчилик тадқиқотчиларнинг тан олишига кўра, темперамент – бу шахснинг ижтимоий мавжудот сифатида шаклланадиган биологик устқурма, темперамент асосидаги шахс хоссалари эса барқарор ва давомли бўлиб ҳисобланади.

Б.М. Теплов темпераментга қуйидагича таъриф беради: «Темперамент деб, айни бир одам учун хос бўлган эмоционал қўзғаувчанлик, яъни, бир томондан, ҳислар пайдо бўлишининг тезлиги, ва иккинчи томондан, уларнинг кучи билан боғлиқ бўлган психик хусусиятларнинг йиғиндисига айтилади».

Темперамент – бу инсон фаолияти ва ҳулқ-атворининг динамик ва эмоционал ҳолатини характерловчи шахс индивидуал хусусиятларининг йиғинди. Шундай қилиб, темперамент икки таркибий қисм – фаоллик ва ҳиссиётлиликка эга. Ҳулқ-атворнинг фаоллиги ҳаракатчанлик, интилувчанлик, тезлик, ёки, аксинча, сустлик ва ҳаракатсизлик даражасини характерлайди. Ўз навбатда эмоционаллик белги (ижобий ва салбий) модаллик (шодлик, қайғу, қўрқинч, ғазаб ва бошқалар)ни аниқлаган ҳолда эмоционал жараёнлар кечишини характерлайди.


Темпераментнинг физиологик асослари.




ХХ асрнинг 20-30-йилларида И.П. Павлов томонидан асаб тизими типлари ҳақида таълимот ишлаб чиқилди. Павловнинг тасдиқлашига кўра, ҳулқ-атворнинг индивидуал хусусиятлари, психик фаолият динамикаси асаб тизими фаолиятидаги индивидуал фарқларга боғлиқдир. Асаб тизими фаолиятидаги индивидуал фарқларнинг эса турли хил ифодаланишлар, нерв жараёнларининг алоқаси ва нисбати – қўзғалиш ва тормозланиш саналади.

И.П. Павлов асаб тизимининг уч асосий хоссасини ажратди, булар қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг кучи, мутаносиблиги ва ҳаракатчанлигидир.




Download 8,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   281   282   283   284   285   286   287   288   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish