Шахс тузилишида биологик ва ижтимоий нисбатлар муаммоси.
Инсон шахсидаги биологик ва ижтимоий нисбатлар муаммоси – ҳозирги замон психологиясининг марказий муаммоларидан бири. Психология фанининг бунёдга келиши ва тараққиёти жараёнида «психик», «ижтимоий» ва «биологик» тушунчалар ўртасидаги мавжуд бўлиши мумкин бўлган алоқалар кўриб чиқилди. Психик тараққиёт тўлалигича ҳам биологик ва ижтимоийдан мустақил бўлган муайян жараён сифатида, ҳам фақат биологик ёки фақат ижтимоий ривожланишнинг ҳосиласи сифатида, ёки уларнинг интивидга кўрсатадиган параллел таъсирининг натижаси сифатида тушунтирилган эди. Шундай қилиб, ижтимоий, психик ва биологик нисбатларни турли хилда изоҳловчи концепцияларнинг бир нечтасини ажратиш мумкин.
Психик тараққиётнинг ички таъсир натижасида вужудга келганлигини исбот қилувчи концепциялар гуруҳида психик нисбат биологик ва ижтимоий нисбатлар билан боғлиқ бўлмаган, ўзининг ички қонунларига тўлалигича бўйсунадиган ҳодиса сифатида ўрганилади. Бунда ушбу концепциялар нуқтаи назаридан инсон организмига психик фаолиятнинг қандайдир «сиғими» сифатида ўрин ажратилади. Бундай фикрларни бизлар кўпроқ психик ҳодисаларнинг диний келиб чиқишини эътироф этувчи муаллифлар ишларида учратамиз.
Биологик концепцияларда психик нисбат организм тараққиётидан кейин содир бўладиган ҳодисанинг чизиқли функцияси сифатида ўрганилади. Бу концепцияларга асосан, инсон хоссалари ва ҳолатлари, психик жараёнларнинг барча хусусиятлари биологик тузилишнинг хусусиятлари билан белгиланади, уларнинг тараққиёти эса биологик қонунларга бўйсунади. Кўп ҳолларда бу концепцияларда психик тараққиётни тушунтириб беришда асосий биогенетик қонун – рекапитуляция қонуни қўлланилади, бу қонунга кўра, индивид тараққиёти ўзи тегишли бўлган тур эволюциясининг асосий кўринишларида амалга оширилади. Ушбу эътирофнинг ифодаланиши руҳиятнинг табиатда мустақил ҳодиса сифатида мавжуд бўлмаслиги, барча руҳий ҳодисаларни биологик (физиологик) тушунчалар ёрдамида таърифлаш ёки тушунтириш мумкинлиги ҳақидаги фикр ҳисобланади. Бундай нуқтаи назарнинг физиологлар ўртасида жуда кенг тарқалганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур. Масалан, И.П. Павлов ушбу нуқтаи назарнинг тарафдори эди.
Бир қатор ижтимоий концепциялар мавжуд бўлиб, улар ҳам рекапитуляция ғоясидан келиб чиқади, лекин бунда у ўзгача тарзда намоён бўлади. Ушбу концепцияларда индивиднинг конспектив шаклда психик ривожланиши жамият тарихий ривожланиши, авваламбор, маънавий ҳаёт, маданиятнинг тараққиёти жараёнининг асосий босқичларини амалга ошириши ўз тасдиғини топган.
|
Shaxs nazariyalari
Jahon psixologiya fanida shaxsning kamoloti uning rivojlanishi to’g’risida xilma-xil nazariyalar yaratilgan bo’lib, tadqiqotchilar inson shaxsini o’rganishda turlicha pozitsiyada turadilar va muammo mohiyatini yoritishda o’ziga xos yondashuvga egadirlar. Mazkur nazariyalar qatoriga biogenetik, sotsiogenetik, psixogenetik, kognitiv, psixoanalitik, bixevioristik kabilarni kiritish mumkin.Biogenetik nazariyaning negizida yetilish bosh omil sifatida qabul qilingan bo’lib, qolgan jarayonlarning taraqqiyotini ixtiyoriy xususiyat kasb etib, ular bilan o’zaro aloqa tan olinadi, xolos. Mazkur nazariyaga binoan, taraqqiyotning bosh omili biologik determinantlarga (aniqlov-chilarga) qaratiladi va ularning mohiyatida ijtimoiy-psixologik xususiyatlar keltirib chiqariladi. Taraqqiyot jarayonining o’zi biologik etilishning universal bosqichi sifatida sharhlanadi va talqin qilinadi. Biogenetik qonunni F.Myuller va Gekkellar kashf qilishgan, biogenetik qonuniyat fanning taraqqiyoti nazariyani tashkil qilganda hamda antidarvinchilarga qarshi kurashda muayyan darajada tarixiy rolь o’ynagan. Biroq fanning individual va tarixiy taraqqiyoti munosabatlarini tushuntirishda qo’pol xatoliklarga yo’l qo’yilgan. Jumladan, biologik qonunga ko’ra shaxs psixologiyasining individual taraqqiyoti (ontogenez) butun insoniyatni tarixiy taraqqiyoti-ning (filogenez) asosiy bosqichlarini qisqacha takrorlaydi, degan g’oya edi. Biologik nazariyaga qarama-qarshi bo’lgan nazariya sotsiogenetik nazariya hisoblanadi. Sotsiogenetik yondashuvga binoan shaxsda ro’y beradigan o’zgarishlar jamiyatning tuzilishi ijtimoiylashish usullari va uni qurshab turgan odamlar bilan o’zaro munosabati vositalaridan kelib chiqqan holda tushuntiriladi. Ijtimoiylashuv nazariyasiga ko’ra inson biologik tur sifatida tug’ilib, hayotning ijtimoiy shart-sharoitlarining bevosita ta’siri ostida shaxsga aylanadi. G’arbiy Evropaning eng muhim nufuzli nazariyalaridan biri bu rollar nazariyasidir. Ushbu nazariyaning mohiyatiga binoan jamiyat o’zining har bir a’zosiga status (haq-huquq) deb nomlangan xatti-harakat (xulq)ning barqaror usullari majmuasini taklif qiladi. Inson ijtimoiy muhitda bajarishi shart bo’lgan maxsus rollari shaxsning xulq-atvor xususiyatlarida o’zgalar bilan munosabat muloqot o’rnatishda sezilarli iz qoldiradi. Psixologiyaning irratsional (aqliy bilish jarayonlaridan tashqari) tarkibiy qismlari bo’lishi emotsiya, mayl va shu kabilar yordamida shaxs xulqini tahlil qiluvchi nazariya psixodinamika deyiladi. Mazkur nazariyaning yirik namoyondalaridan biri amerikalik psixolog E.Eriksondir. U shaxs rivojini 8 ta davrga ajratadi va ularning har qaysisi o’ziga xos betakror xususiyatga egaligini ta’kidlaydi.
|
Ўзини англаш, ўзини баҳолаш ва шахсий даъвогарлик даражаси.
Ижтимоий муносабатлар тизимида одамлар билан ўзаро мулоқотга киришгандан сўнг инсон ўзини атрофдаги муҳитдан ажратади, ўзидаги жисмоний ва руҳий ҳолатлар, ҳаракатлар ва жараёнларнинг субъекти сифатида ҳис этади, шахсан ўзи учун «бошқалар» қаршисида турган, шу билан бирга, уларга бевосита боғлиқ бўлган «Мен» сифатида намоён бўлади. Шахсан «Мен» мавжудлигининг субъектив кечинмаси, авваламбор, инсоннинг ҳозирги, ўтган замон ва келажакда шахсан ўзига нисбатан ўзининг ўхшашлигини тушуниши ҳолатида ифодаланади. Шундай қилиб, ўзини англаш ёки «Мен-концепцияси» – бу индивиднинг ўзи ҳақидаги тасаввурларнинг такрорланмас тизими сифатида кечириладиган нисбатан барқарор у ёки бу даражада англанганликдир, унинг асосида индивид бошқа одамлар билан ўзаро алоқаларини ўрнатади ва ўзига муносабат билдиради. «Мен-концепцияси» – бир бутун бўлсада, лекин ички қарама-қаршиликлардан ҳоли эмас, ўзига нисбатан майл сифатида намоён бўладиган ва қуйидаги таркибий қисмлардан иборат шахсий Мен образи бўлиб ҳисобланади: когнитив – ўз сифатлари, лаёқатлари, ташқи кўриниши, ижтимоий аҳамиятлилиги ва ҳ.к.лар образи; эмоционал – ўзини ҳурмат, ўзини яхши кўриш, ўзини камситиш ва ҳ.к.; баҳолаш-иродавий – ўзига берилган баҳони кўтаришга, ҳурматга сазовор бўлишга ва ҳ.к.га интилиш. «Мен-концепцияси» – ижтимоий ўзаро таъсир шарти ва оқибати ижтимоий тажриба билан аниқланади. Унинг таркибий қисмлари: реал Мен (ўзини ҳозирги ҳозирги замонда тасаввур этиш), идеал Мен (унинг фикрича, аҳлоқий қоидаларга риоя қилган субъект ким бўлиши), динамик Мен (субъект қандай бўлишни хоҳлаши), хаёлий Мен (имконият бўлса, субъект қандай бўлиб қолишни исташи) ва бошқалар.
|
Шахснинг психологик ҳимояси.
Шахс яхлитлигига таҳдид солувчи, низолилар билан боғлиқ бўлган салбий кечинмаларни камайтиришга йўналтирилган механизмлар тизими. Психологик ҳимоя шахс томонидан психологик ноқулайлик, «Мен-образи»га таҳдид солувчи кечинмаларни бартараф этиш ва ушбу вазиятларга тегишли бўлган даражада сақлаш учун қўлланиладиган бошқариш тизимини ташкил қилади.
«Ҳимоя механизмлари» тушунчаси З. Фрейд томонидан асабий ҳолатларга олиб келиши мумкин бўлган низолиларда «Эго» қўллайдиган усулни умумий ҳолда белгилаш учун киритилган эди. Клиника амалиётида у ўзи ва олам билан келиша олмаган одамларга жуда кўп маротаба дуч келган. Улар иррационал ҳаракатларни амалга ошириб, номутаносиб фикрларни ифода этган ҳолда, идрок қилиш иллюзияларини намойиш қилганлар, буларнинг барчаси аниқлик киритишни талаб этарди. Шуларга ўхшаш реакциялар ташҳисларда расмийлаштирилган эди. Бундай ташҳислар соғлом инсонларда ҳам аниқланган эди. Бундай ҳолатни тушунтириб бериш учун З. Фрейд 1884 йилда «психологик ҳимоя» тушунчасини киритди, бу тушунчани англанмаган интилишлар ва ижтимоий талаблар (чекловлар) ўртасидаги низолиларни ҳал этишнинг шакли сифатида талқин этди. Унинг қизи Анна Фрейд ўзининг «Мен ва ҳимоя механизмлари» номли илмий ишида, отасининг назариясини ривожлантириб, Эго-ҳимоя механизмлари англанмаган бўлишини ва улар «ички сезгининг талабларини инкор этишини» таъкидлаган эди.
Ҳозирда психологик ҳимоя шахс назарияларининг барчасида, инсонга нисбатан турли ёндошувларда тан олинади ва таърифланади. Ҳимоя механизмлари ёки психологик ҳимоя, - бу инсоннинг ўзини нохуш кечинмалар, қалб жароҳатлари ва хавотирлардан ҳимоя қилишда қўллайдиган, унга хос бўлган ва умуман англанмайдиган тизимли ҳаракатлар.
|
Шахс шаклланиши ва тараққиёти.
«Шахс шаклланиши» тушунчаси икки маънода қўлланилади: 1) шахс шаклланиши унинг ривожланиши, жараёни ва натижаси сифатида. Шахс шаклланиши тушунчасининг худди шу маънода қўлланилиши психологик ўрганиш предмети бўлиб ҳисобланади, унинг вазифасига эса мавжуд бўлганларни (мавжуд, тажрибада маълум бўладиган) ва ривожланаётган шахсда мақсадга йўналтирилган тарбиявий таъсирлар шароитида мавжуд бўлиши мумкинларни аниқлаш киради. Бу шахс шаклланишини ўрганишга психологик ёндошувдир; 2) шахс шаклланиши мақсадга йўналтирилган тарбия сифатида. Бу шахс шаклланишига доир масалаларни ва усулларни ҳал этишга бўлган педагогик ёндошув. Педагогик ёндошув жамиятнинг ижтимоий талабларига аниқлаштириш зарурлигини белгилайди.
Инсон мос келиши учун шахсда шаклланиши керак бўлганларни
шахс бўлиб туғилмайди, унга айланади. Шахс тараққиёти шахс назариялари кўпчиликни ташкил этади, уларнинг ҳар бирида шахс тараққиёти муаммоси ўзига хос ҳолатда кўриб чиқилади. Психологик таҳлил назарияси ривожланишни инсоннинг биологик табиатини жамиятдаги ҳаётга мослашуви, инсонда эҳтиёжларни қондиришнинг маълум ҳимоя механизмлари ва усулларининг ишланмаси сифатида тушунтиради. Хусусиятлар назариясига кўра, шахс хусусиятлари ҳаёти давомида шаклланади, уларнинг ҳосил бўлиш, ўзгариш ва барқарорлаштириш жараёнлари нобиологик қонунларга бўйсунади. Ижтимоий таълимот назариясига кўра, шахс тараққиёти жараёни одамлар ўзаро таъсирлашуви маълум усулларининг шаклланиши сифатида ўрганилади. Умуминсоний ва бошқа ноёб ҳодисалар билан боғлиқ назариялар «Мен»нинг вужудга келиш жараёни сифатида тушунтирадилар.
Шахс тараққиёти унинг ижтимоийлашуви ва тарбияси жараёнида содир бўлади. Мавжудлигининг биринчи кунларидан бошлабоқ, инсон ўзига ўхшаганлар қуршовида бўлади, турли хил ижтимоий муносабатлар ва ўзаро ҳаракатларда қатнашади. Биринчи ижтимоий тажрибани оиласи шароитида орттиради, сўнгра турли жамоалар шароитида шахсининг ажралмас қисмига айланган субъектив тажрибани тўплаб боради. Бу жараён, шунингдек, индивид томонидан ижтимоий тажрибанинг фаол тарзда ишлаб чиқарилиши ижтимоийлашув жараёни деб аталади.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |