Интеллектни ўлчаш тарихида дастлабки қадамни инглиз олими Фрэнсис Гальтон томонидан амалга оширилган. Гальтониннг фикрича характер ирсият йўли билан авлодддан-авлодга ўтар экан. У бунга боғлиқ равишда ақлий қобилиятларни ирсият йўли билан тушунтирмоқчи бўлган. Гальтоннинг тадқиқотлари унчалик яхши натижаларни кўрсатмади ва эркак кишиларнинг натижали аёлларнинкига қараганда юқори чиқанини кўришимиз мукин. Гальтоннинг тадқиқотлари ўз самарасини бермаган бўлса ҳам биз уни ақлий қобилиятларни аниқлаган дастлабки тадқиқотчи сифатада тан оламиз. Интеллектни теслар ёрдамида аниқлаш яна бир қадамни француз олими Альфред Бине томонидан амалга оширилган.
Унга француз мактабларида яхши ўзлантирмаётган ёки аксинча жуда яхши ўзлаштириб махсус таълим программасига эҳтиёж сезган болаларни тадқиқ этиш топширилган. Буннинг сабаби уларнинг қобилиятларидаги фарқлар бўлиши мумкин деб қаралган. 1904 йил А.Бине ўз ходими Тедор Симон билан бирга мактабда ўзлаштиришда маълум муаммоларга дуч келувчи ўқувчиларни аниқловчи объектив тестларни яратишган. Бине ва Симон ақлий ёш ва хроналогик ёш деган ҳодисани ўргантишни бошлашган. Унинг ақлий ёши хронологик ёшига мос келиши керак эди. Агар кимда бу мутаносиб кемаса, уни махсус таълим методи орқали мослашитириш мумкин деб ҳисоблаган. Бине ва Симон Гальтондан фарқли ўлароқ ақлий қобилиятни муҳитга боғлиқ деб билган.[416]
Бинедан сўнг Станфорд университетининг профессори Льюис Терман Бине ва Симоннинг интеллект тестлари Станфорд университеттининг талабаларига мос келмаётганини аниқлаб, унга маълум ўзгартириш киритди. Эндиликда унга Стэнфорд- Бине тести деб номлади. Кейинчалик немис олими Вильям Штерн ақлий қобилият коэффиценти ҳисобланган ўша машҳур IQ атамасини фанга киритди.
Ақлий ёш
IQ ------------------------------------------------ х100
Хронологик ёш
Демак, дастлаб англиялик олим Ф.Гальтон индивидуал- ақлий қобилиятларни тадқиқ этган. Лекин унда буни қандай қилиб ўлчаш кераклигини аниқлай олмаган бўлса ҳам. А.Бине эса унинг ғоясини ривожлантириб, француз таълим тизимида ўқувчиларнинг келажакда ўзланштирира олишини айтиб бера олган. Худди Гальтон дек Л.Терман ақлий қобилиятлар ирсиятнинг меваси деб билган. Cтэнфорд- Бине тести бу кўринмаётган қобилиятни уйғотишга ёрдам беради деб айтиб ўтган. [417]
Интеллектнинг ривожланиши ирсиятсиятми ёки ижтимоий муҳитнинг роли кучлими? Ф.Гальтоннинг фикрича, интеллекнинг ривожланишига ирсиятниннг ролини юқори қўйган. Лекин ижтимоий муҳитниг ролини юқори қўйсак, унда яхши таълим-тарбия олмаган носоғлом муҳитда ўсган бола қобилиятсиз бола деб ҳисоблашга тғри келади.
|