Минг қуёш шуъласи



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/81
Sana23.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#120580
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81
Bog'liq
Holid Husayniy - Ming quyosh shu'lasi

БЕШИНЧИ БОБ
1974 йилнинг баҳорида Мар ям ўн беш ёшга 
тўлди. 
– Туғилган кунимга нима совға хоҳлашимни 
айтайми? – деди Мар ям йиғма стулда рўпараси-
да ўтирган отасига. 
– Айт қани? – деди Жалил унга меҳр билан 
термилиб. 
Икки ҳафта илгари Жалил Мар ямга ўзининг 
кинотеатрида американча кино кетаётганини 
айтганди. Уни мултфилм деб аташаркан. Унда 
кўп-кўп суратлар тезликда ўтказилар, томоша-
бин назарида худди расмларга жон кириб ҳара-


23
Минг куёш шуъласи
,
катланаётганга ўхшаркан. Кинода фарзанди йўқ 
кекса қўғирчоқбознинг ҳаёти ҳикоя қилинаркан. 
Бечора қариган чоғида ўзига ёғочдан бола ясаб 
олишга қарор қилибди. Мар ям бу кинога жуда 
қизиқиб қолди ва отасидан батафсил ҳикоя қи-
либ беришни сўради. Маълум бўлишича, қулоқ-
сиз ёғоч бола охирида отаси истагандек мўмин-
гина, қобилгина болага айланиб, кино яхшилик 
билан тугаркан. Мар ям турли саргузаштларни 
бошидан кечирган бу ёғоч бола воқеасини ҳатто 
мулла Фатҳуллага ҳам айтиб берди. 
– Дада, мени кинотеатрингизга олиб боринг, 
ўша ёғоч бола ҳақидаги кинони ўз кўзим билан 
кўргим келяпти, – деди бир куни у отасига. 
Худди шу гапни айтиши билан ота-онасининг 
кайфияти бирданига тушиб кетди. Улар бир-би-
рига маъноли қараб, безовталик билан стуллари-
ни ғичирлатишди. 
Бекорни бештасини айтибсан, – деди Нана 
совуқ оҳангда, қизига еб қўйгудек ўқрайиб. Жа-
лил ҳам йўталиб қўйди. 
– Биласанми, Мар ямжо, филм тасмаси анча 
эскириб қолган, тасвирлар ҳам рангсиз, хира, 
бунинг устига овози яхши чиқмайди. Яхшиси, 
сенга бошқа нарса совға қила қоламан. 
– Ана кўрдингми, – деди Нана. – Отанг тўғри 
айтяпти, нима қиласан, бунақа нарсаларни?
– Илтимос, мени кинога оборинг, – ялинди Мар-
ям отаси билан анҳор қирғоғига етишганда. 
– Бўпти, – деди Жалил. – Мен яқинда бирор-
тасини жўнатаман. У сени кинога олиб киради. 
Энг яхши жойда ўтириб, конфет шимиб кино то-
моша қиласан.
– Йўқ, мен сиз билан кираман.
– Мар ямжо!
– Акаларим ва сингилларимни ҳам олиб бора-
сиз, уларни ёнида ўтириб кино кўргим келяпти. 


24
Холид Хусайний
,
Жалил маъносиз нигоҳини тоғлар тарафга қа-
ратди. 
Отасининг айтишича, одамнинг юзи экран-
да худди уйдек катталикда кўринаркан. Маши-
налар тўқнашган ҳамма ёқ гурсиллаб кетаркан. 
Агар Жалил билан балконда ўтириб, музқаймоқ 
еса, роса зўр бўларди-да! 
– Дада. Майлими? – ўтинди Мар ям. 
Жалилнинг кўзларида қайғу аксланди. 
– Эртага тушдан кейин ўша жойда учрашамиз 
унда, бўптими, дада? 
– Бўпти! – Жалил қизчасини бағрига узоқ бо-
сиб турди. 
Нана кулба атрофида қўлини мушт қилиб тук-
канича айланиб юрарди. 
– Нега Худо менга сендек ношукур фарзандни 
инъом этдийкин? Сен учун мен ҳамма нарсага 
кўксимни қалқон қилсаму, сендан кўрадиганим 
шу бўлдими? Сен ифлос ҳароми ҳали мени ташлаб 
кетмоқчимисан? – кейин эса, очиқ-ошкор истеҳ-
зога ўтди. – Аҳмоқсан-да, аҳмоқ! Отам мени яхши 
кўради, деб ўйлайсанми? Унинг уйидагиларнинг 
сенга кўзи учиб тургани йўқ. У сени бош қа фар-
зандлари қатори кўрмайди, билиб қўй. 
Охирида она қизини инсофга чақира бош лади. 
– Агар сен кетиб қолсанг, мен ўламан, эшит-
япсанми? Мени елкамга яна шайтон миниб ола-
ди. Тилим бўғзимга тиқилиб, бўғилиб ўламан, ту-
шундингми? Кетма, Мар ямжо! 
Мар ям жим эди. 
– Мен сени жонимдан ортиқ яхши кўраман, 
қизим. Сенсиз менга ҳаёт йўқ. 
– Бир айланиб келардим-да? – деди қизча 
ялинчоқ оҳангда. У онасини ранжитишни иста-
масди. Чиндан ҳам елкасига шайтон миниб оли-
шидан қаттиқ қўрқарди. Жалилнинг айтишича, 



Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish