48
Холид Хусайний
,
далик юмушга айланиб қолганмикин? Тез орада
ўзи ҳам уларнинг сафидан жой оладими?
Мар ям навбатда туриб, ўзига нисбатан қи-
зиққон нигоҳлар, шивир-шивирларни пайқади.
Бирданига кафтларигача терлаб кетди: унинг
ҳароми экани, отаси, оиласи учун иснод келти-
риб, онасининг ўлимига сабабчи бўлгани ҳамма-
га маълум бўлдимикан?
Шу чоқ кимдир унинг елкасига шапатилади.
Мар ям ўгирилиб қаради. Қаршисида рангпар,
қорасоч, кулчаюз, Мар ямдан кўра этлироқ, бағ-
бағасида катта холи бор, мовий кўзлари чақнаб
турган аёлни кўрди.
– Рашиджоннинг янги хотинимисиз? – сўради
мовийкўз аёл. – Ҳиротдансиз-а? Вой, мунча ёш-
сиз? Исмингиз Мар ямжомиди? Мен Фарибаман,
сизлардан беш дарвоза нарида турамиз. Яшил
дарчали уй. Бу эса, ўғлим Нур.
Болакайнинг қувноқ юзи, қуюқ сочлари она-
сига ўхшаб кетарди.
– Салом, холажон!
– Нур тўққизга кирди. Акасининг оти Аҳмад.
– Унинг ёши ўн учда! – қўшиб қўйди Нур.
– Болаларимни «каттаси» қирққа кирди, – ҳазил-
лашди Фариба. – Эримни айтаман, Деҳи Мазангда-
ги Ҳаким муаллим десангиз, ҳамма танийди. Уйи-
мизга юринг, қоқиндиқ, бир чойлашардик.
Шу пайт бошқа хотинлар ҳам чувиллашиб
Мар ямни ўртага олишди:
– Демак, сиз Рашиднинг хотини экансиз-да!
– Кобулга кўникиб қолдингизми?
– Ҳиротда менинг амакиваччам яшайди.
– Бириничисига ҳаракат бошландими?
– Қиз кутяпсизми, ўғил?
– Ҳиротнинг миноралари зўр, а?
– Биринчиси ўғил бўлгани яхши!
49
Минг куёш шуъласи
,
– Бе, боқиб-боқиб охири, битта хотинга
қўшқўллаб тутқазасиз-да!
– Ўғил наслнинг давомичиси бўлади-да!
Мар ям шошиб қолди. Нафаси тиқилиб, қулоғи
шанғиллади. Кўзи тиниб, ортига тисарилди. Би-
роқ аёллар иҳотасида қолганини пайқади. Мар-
ям нажот кутгандек Фарибага мўлтиради.
– Намунча ҳаммаларинг ўраб олдинглар? Қў-
йинглар, ўтиб кетсин! Юрагини ёрасизлар-ку!
Мар ям хамирни кўксига босганча издиҳомни
ёриб чиқди. Кўча бўйлаб ортига югура бошлади.
Йўқ, у бошқа кўчага қайрилган кўринади. Буям
етмагандек, орқага қайриламан деб, тошга қоқи-
либ йиқилди. Тиззасида кучли оғриқ сезди.
– Ёмон лат емадингми, синглим?
– Ие, тиззанг қон-ку!
Мар ям ўрнидан сапчиб турди-да, яна югуриб
кетди. Яна бир бурилиш. Мана уларнинг кўчаси.
Рашиднинг уйи қани? Мар ямнинг кўзлари ёшлан-
ди. Дарвозаю дарчалар бир-бирига ўхшайди. Ма-
нави дарча ёпиқ экан. Кейингисида товуқ ва жў-
жалар кўринди. Уларникида ҳеч нарса йўқ эди.
Ҳозир эри ишдан қайтган, у эса, уйни тополмай
сарсон. Мар ям йиғламсираб, дуо ўқишга тушди.
Бу ҳовлимас, бунисиям. Мана топди. Омбор-
хона, айвон, қудуқ... Худога шукур. Мар ям ич-
карига кириб, дарчани тамбалаб олди ва деворга
суяниб кўзларини юмди. Шу пайтгача ўзини бу
қадар ёлғиз ҳис этмаганди.
Ўша куни Рашид уйга қандайдир тугунчани
кўтариб келди. У артилган ойнага ҳам, ювилган
полга ҳам эътибор қаратмаганидан Мар ям бир
оз оғринди. Овқат ҳам қозонда тайёр эди.
– Сизга дол (афғонларнинг қийма, ясмиқ ва
кўкпиёздан тайёрланадиган анъанавий таоми)
пишириб қўювдим, – деди ийманиб.
– Яхши. Опкел, очман!
50
Холид Хусайний
,
Рашид қўлини ювиб, артингунча, оппоқ дас-
турхон устида бир коса дол ва бир тақсимчада
қайнатилган гуруч турарди. Мар ям эрига илк
бор овқат пиширди: боя овқат тайёрлаётганида
кўчадаги воқеадан анча ўзини йўқотиб қўйган-
ди, ишқилиб қўли қалтираб, мурч ё занжабилни
кўп солиб юбормадимикин?
Рашид бир қошиқ овқатни оғзига солгунча
Мар ямнинг нафаси бўғилиб қолаёзди. Э Худо,
овқат емай косани башарасига отса-чи?
– Иссиқ, эҳтиёт бўлинг! – аранг пичирлади Мар ям.
– Мазали чиқибди, – деди Рашид. – Сал тузи
кўпроқ, лекин зўр!
Мар ямнинг елкасидан тоғ қулади. Эрига овқати
ёқибди. Ич-ичидан алланечук енгиллик ҳис этди.
– Эртага якшанба. Истасанг сен билан Кобул-
ни айланамиз. – У шундай дея бояги тугунча-
ни очиб, ичидан мовий чодра ва узун кўйлакни
олди. – Кўпинча мижозларим хотини билан кела-
ди дўконга. Ҳаммасининг юзи очиқ, кўзини лўқ
қилиб қарашдан ҳам тоймайди. Лабларини бўяб,
тиззадан келадиган юбкаларни кийиб юришади.
Баъзан уларнинг оёқ ўлчамини олиш учун оёқла-
рига қўлимни теккизсам ҳам, миқ этмай тураве-
ришади. Эрларига ҳам фарқи йўқ. Улар ўзлари-
ни замонавий кишилар деб билади. Ор-номуси
топталаётгани билан иши йўқ.
Рашид афсуснамо бош чайқади.
– Улар асосан Кобулнинг бойлар турадиган
қисмидан. Эртага мен билан борсанг ўзинг кўра-
сан. Лекин бунақа беномуслар бизнинг кўчада
ҳам бор. Биттаси – Ҳаким муаллимнинг хотини
Фариба. Бошида битта рўмолча билан шаҳар ай-
ланади. Эрини бир пулга олмайди бу хотин.
У Мар ямга қатъий кўз тикди:
51
Минг куёш шуъласи
,
– Мен бунақа даюслардан эмасман. Бизнинг
қавмда битта ноўрин қараш билан қон тўкили-
ши мумкин. Мени тушундинг-а?
Мар ям бош ирғаб эрининг қўлидаги чодрани
олди. Айни дамда қаршисида кўнгилчан, сами-
мий эри эмас, иродаси Сафедкўҳ қояларидан
мус таҳкам инсон ўтирганини англаб етди.
Do'stlaringiz bilan baham: |