187
Минг куёш шуъласи
,
Мар ям Азизани бир қўлидан иккинчисига ўтка-
зиб, беҳол инграётган Лайлони маҳкамроқ ушлади.
Иккинчи елкасидан уни эри суяб келарди.
– Энди унақамас, – бўйнини чўзиб чийиллади
толиб.
– Менинг хотиним туғай деб турибди, – бақир-
ди миқтидан келган бир эркак. – Нима, катта кў-
чада туғиб кетаверсинми?
Январ ойида аёллар ва эркаклар бошқа-бош-
қа касалхонада даволансин, деган янги қонун
кучга кирган эди. Аёлларнинг ҳаммаси
Кобул
шифохоналаридан чиқарилиб, битта муассасага
кўчирилди. Толиблар бу қонунни ҳаётга татбиқ
этишга бунчалик жидду жаҳд билан киришади,
деб ҳеч ким ўйламаганди.
– Алиобод госпитали-чи? – сўради бошқа бир
эркак.
Қоровул бош чайқади.
– «Вазир Акбархон»-чи?
– Фақат эркаклар учун.
– Энди биз нима қиламиз?
– «Робия Балхий» шифохонасига боринглар!
Оломон орасидан бир аёл ажралиб чиқди:
– Мен ҳозир ўша ердан келяпман. У ерда тоза
сув ҳам, кислород ҳам, дори-дармон ҳам, электр
ҳам йўқ.
– Боринглар, ўша ёққа бораверинглар! – чўрт
кесди қоровул.
Одамлар орасида шовқин бошланди. Кимдир
сўкинди, кимдир қарғанди. Ҳатто тош отганлар
ҳам бўлди. Толиб милтиғини осмонга қаратиб ўқ
узди. Унинг шериги эса, қамчисини қарсиллат-
ди. Издиҳом тарқалиб кетди.
«Робия Балхий» қабулхонасидан тер, пешоб, та-
маки ва карбол кислотаси ҳиди анқиб турар, ўран-
ган аёллар ва болалар билан лиқ тўла эди. Шифтда-
188
Холид Хусайний
,
ги вентилятор парраклари ҳам ишламас, ичкарида
ҳаво етишмасди. Мар ям Лайлони нураган девор
ёнидаги стулга ўтқазди. Лайло қорнини ушлаганча
тинимсиз типирчиларди.
– Озроқ чида, Лайложон, ҳамма сенга қара-
япти, – шивирлади Мар ям.
Рўйхатга олиш дарчасида бола кўтарган аёл-
лар тиқилишиб турарди. Эшик олдида ҳам одам-
лар тўпланиб қолган, фақат қуролланган
толиб
уларни ичкарига қўймасди. Мар ям бир амаллаб
одамлар орасини ёриб кирди. Навбат кутиб тур-
ганлар Мар ямни туртишар, чимчилашар, тепи-
шар, юзига чанг солишар, Мар ям эса, ҳаммасига
чап бериб олдинга интиларди.
«Она бўлиш нақадар қийин, – ўйларди у ҳар
томондан тушаётган зарбалардан ўзини ҳимоя-
лашга уриниб. – Турган-битгани азоб-ку!»
Беихтиёр онаси ёдига тушди. Шўрлик Нана
бутун шармандаликни бўйнига олиб, ҳароми бо-
ласини дунёга келтирди, боқиб тарбиялади. Мар-
ям эса, ундан кўра Жалилни афзал биларди. Қан-
чалик аҳмоқ, кўрнамак бўлган экан-а? Ўшандай
онанинг қадрига етмади-я!
Шу пайт Мар ямнинг қаршисида бошдан-оёқ
кулранг чодрага ўранган баланд бўйли ҳамшира
пайдо бўлди. Унинг ёнида кийими буткул қонга бе-
ланган яна бир ёшгина жувон турарди.
– Менинг қизимдан анчадан бери сув кетяпти,
лекин ҳали ҳомиладан дарак йўқ, – деди Мар ям
ҳамширага юзланиб.
– У
билан мен гаплашяпман, – тўнғиллади қонга
беланган жувон. – Навбатингизни кутинг!
Бутун оломон худди шамол эсган майсазордек
чайқалди.
– Менинг қизим дарахтдан йиқилиб, қўлини
синдирибди, – нолиди Мар ямнинг ортида турган
бир аёл.