174
Холид Хусайний
,
пайдо бўлди ва ёғочларни дераза ромларига қоқа
бошлади. Кўп ўтмай, деразанинг кўзлари тахта-
лари ортида қолиб кетди. Хона зулматга тўлди.
Тахталар орасида қолган тирқишларни ҳам Ра-
шид мум билан суваб чиқди. Ҳатто эшикдаги ка-
лит тешигига ҳам нимадир тиқиб қўйди.
Тамом, энди кўзлар учун қиладиган иш қолма-
ди. Фақат қулоқларгина бирор янгиликни илға-
ши мумкин. Йўқ, қулоқлар эмас, биттаси умуман
эшитмайди. Азон ва хўроз қичқириғи тонг отгани-
ни, ошхонадаги коса-товоқ ва радиодаги сухандон
овозидан кеч тушганини билиш мумкин, холос.
...– Қойним очди, – дея эркаланди Азиза. –
овқат бейинг.
– Озгина чидагин, асалим, – Лайло қизчаси-
нинг пешонасидан ўпмоқчи эди, Азизанинг боши
беҳол эгилиб, титроқ лаблари унинг энса тарафи-
га ўтиб кетди. – Ҳозир сенга сут бераман, озроқ
сабр қил.
Лайло қизини алдаш учун заиф овозда алла
айтишга тутинди.
Иккинчи бор азон садоси янгради. Икки кун-
дирки, на ейишга, на ичишга ҳеч вақо йўқ. Атроф
худди дўзахдек қизиб кетган. Лайло қуруқша-
ган лабларини ялаб, ҳовлидаги қудуқ ва муздек
сув ҳақидаги хаёлларни нари қувишга уринди.
Азиза тинимсиз йиғлар, Лайло унинг қуп-қуруқ
ёноқларини сийпалаб даҳшатга тушарди. У Ази-
зани ечинтириб, елпишга, куҳ-куҳлашга уринди.
Мана, ниҳоят ўзи ҳам ҳолдан тойиб, боши айлана
бошлади. Тез орада Азизанинг қўл-оёғи шалпа-
йиб, уни қандайдир ғалати мудроқ элитди.
Лайло ўрнидан сапчиб турди-да, бор кучи би-
лан деворни муштлашга, овози бўғилгунча ёрдам
сўраб қичқиришга тушди. Аммо унинг овози бу
кар, метин деворларни ёриб ўтишга ожизлик
қилар, фақатгина беҳол ётган қизчасини қўрқи-
175
Минг куёш шуъласи
,
тишга ярарди. Азиза ҳар-ҳар замонда бир сеска-
ниб тушар, кейин ожиз овозда инграб қўярди.
Лайло ҳам ахири чўзилиб қолди. Илкис виждони-
да санчиқ турди. Шўрлик Мар ямнинг ҳоли нима
кечди? Ўтиргандир-да, қоп-қоронғи, диққина-
фас омборда, ҳоли нима кечдийкин?
Бирдан кўзи илинибди. Катта, гавжум кўча
эмиш. Одамлар шунақа кўпмишки, олма таш ласа
ерга тушмасмиш. Шу пайт одамлар орасидан Та-
риққа кўзи тушибди. У тикувчилик устахонасида
қўйнида бир сават анжир олиб ўтирганмиш.
«Бу сенинг отанг, – шивирлармиш Лайло қизи-
нинг қулоғига. – Сенинг ҳақиқий отанг шу!»
Бироқ шовқиннинг кўплиги туфайлими, Та-
риқ уни кўрса ҳам, овозини эшитмасмиш.
Уй тепасидан учиб ўтган ракета овози уни уй-
ғотиб юборди. Автоматлар узоқ ва асабий тарил-
лади. Лайло кўзларини юмди. Пастдан Рашид-
нинг оғир қадам товушлари эшитилди. Лайло
эшиккача эмаклаб борди ва ожиз муштлари би-
лан эшикни дўппослади.
– Бир пиёла сув беринг, Рашид, бир пиёлаги-
на! Менгамас, қизимга! Бегуноҳ боланинг уволи-
га қоласиз.
Рашид чамаси унинг овозини эшитса-да, пар-
во қилмай ўтиб кетди. Лайло ялиниб-ёлворишга,
тавалло қилиб йиғлашга тушди – фойдаси бўл-
мади. Бисотида бор қарғишларини тўкиб қолди
– наф бермади. Пастки эшик қарсиллаб ёпилди.
Радиодан таниш сухандоннинг овози янгради.
Яна муаззин мўъминларни нажотга чорлади. Хо-
надаги ҳарорат ҳамон юқори эди. Азиза тамом сў-
либ қолганди. Энди у йиғламасди ҳам. Ҳар замон,
ҳар замонда Лайло унинг оғзига қулоқ тутарди. На-
фас оляпти. Худога шукур! Сал жонлироқ ҳаракат
Лайлонинг бошини айлантирарди. Яна кўзи илин-
176
Холид Хусайний
,
ди, яна уйғониб, Азизага томон сурилди. Лаблари
худди олма қоқисини эслатади. Мана, бўйинчаси,
томири ҳамон заифгина уриб турибди.
Ҳа, уларнинг куни худди шу ерда битган кўри-
нади. Наҳотки, қизчаси Лайлодан кўра камроқ
яшаса? Ахир у онасидан-да нимжон ва нозик.
Яна неча соат ёки дақиқалик умри қолдийкин?
Ҳадемай, қизалоқнинг митти танаси совуб тара-
шага айланади. Кейин Лайло ҳам...
Яна уйқу. Яна уйғониш,.. Борлик ва йўқлик
орасида сарҳад эриб битаёзганди...
Бу гал уни азон ҳам, хўрозлар бонги ҳам эмас,
эшикнинг туйқусдан ғижирлаб очилиши уйғот-
ди. Хонага кучли ёруғлик худди денгиз тўлқи-
нидек ёпирилиб кирди. Лайло бошини кўтар-
ди. Кўзларида худди кимдир найза санч гандек
азобли оғриқ турди. Унинг қаршисида баҳайбат,
бесўнақай бир шарпа турарди. У Лайло сари
юриб келди ва эгилиб алланималарни тўнғиллай
бошлади. Аввал сўзларининг маънисига етолма-
ди. Кейин Лайлонинг мия ҳужайралари секин-се-
кин ғимирлашга тушди.
– Яна бир марта шунақа қилиб кўр, мен сени
нима қиларканман! Пайғамбаримизнинг мубо-
рак номи билан қасам ичаман. Бу қарғиш ур-
ган мамлакатда бирорта суд сенларнинг оҳинг-
ни эшитмайди. Энг аввал Мар ямни ўлдираман,
ке йин манави чирилдоқ болангни, энг охирида
сенга навбат келади. Ҳа, ҳаммаси сенинг кўз
олдингда рўй беради. Тушундингми? Ана шу
даҳшатларни томоша қилишга мажбур қила-
ман сени.
Рашид хотинини зарб билан тепди ва кўздан
йўқолди. Бир неча кун Лайлонинг пешоби қон
аралаш келиб юрди.
Do'stlaringiz bilan baham: |