165
Минг куёш шуъласи
,
– Жуда қари экан. Бунинг устига ёнида яна
иккита эркак бор.
Ниҳоят, Лайло қидирган одамини топди. У хи-
ёбонга кираверишдаги ўриндиқда чодрали хотин
ва Азиза тенги бола билан ўтирарди. Ўттизларга
бормаган бу эркакнинг кийимлари бир оз эски
униққан бўлса-да, тоза ва ораста эди.
– Мени кутиб туринг, – деди Лайло ва у тараф-
га юрди.
Мар ям ичида қанақадир дуоларни пичирлашга
тушди. Лайло яқинлашиши билан ҳалиги эркак кў-
зини қуёшдан пана қилиб ўрнидан турди.
– Кечирасиз, ака, сиз Пешоварга кетяпсизми?
– Ҳа, – деди эркак бир оз кўзини қисиб.
– Бизга бир яхшилик қила олмайсизми?
Эркак қўлидаги болани ёнидаги аёлга бериб,
Лайлони сал четроққа бошлади.
– Сизга қандай ёрдам керак, синглим?
Унинг юз-кўзларидан алланечук самимият
балқиб турарди. Лайло аввалдан тўқиб қўйилган
«кечмишини» айтиб беришга тушди. Бева экани-
ни, Кобулда онаси ва қизидан бошқа ҳеч қандай
қариндоши қолмаганини, Пешоварга амакиси-
никига кетаётганини айтди.
– Сиз биз билан бирга кетмоқчисиз, шунақа-
ми? – унинг гапини илиб кетди эркак.
– Биламан, сизга ортиқча ташвиш бу. Аммо
кўринишингиздан жуда инсофли, художўй одам-
га ўхшайсиз.
– Синглим, сиз хавотир олманг. Тушунаман,
қўлимдан келганича ҳаракат қиламан. Сизга
чипта опкелиб берайми?
Лайло паранжиси остидан пул солинган кон-
вертни узатди. Унда шу пайтгача йиғиб юрган
пулларининг қарийб ярми – 1100 афғоний бор эди.
166
Холид Хусайний
,
Эркак конвертни шимининг чўнтагига жойлади.
– Мени шу ерда кутиб туринг!
У рўпарадаги чиптахона биносига кириб кетди.
Ярим соатлар чамаси вақт ўтиб қайтиб чиқди.
– Чипта олдим, улар менда тургани маъқул.
Автобус бир соатдан кейин, роппа-роса 11 да
жўнайди. Автобусга чиқиб ўтира турамиз. Ме-
нинг исмим Вакил. Биз сиз билан амакивачча-
миз, тушунарлими? Мабодо сўраб қолишса, ай-
тасиз. Менимча, сўраб ўтиришмаса керак, улар-
га ўзим ҳаммасини тушунтираман.
– Мен эса Лайло. Менинг онам – Мар ям. Қи-
зимнинг исми эса Азиза.
– Эслаб қоламан. Биздан узоққа кетиб қол-
манг лар.
Улар қўшни ўриндиқдан жой олишди. Тонг
қуёшли ва илиқ эди, олисдаги тепаликлар узра
икки-уч тўп оппоқ булут сузиб юрарди. Мар ям
ўзи билан уйдан олиб чиққан печенедан Азизага
едираркан, Лайлога ҳам манзират қилди:
– Томоғимдан ҳозир сув ҳам ўтмайди, – деди
Лайло. – Ҳамма ёғим титраб кетяпти.
– Менам қўрқяпман.
– Яхшиям сиз бор экаксиз, Мар ям опа! Бир
ўзим қаёққа ҳам борардим?
– Қўйсанг-чи.
– Ҳали ҳаммаси яхши бўлади, мана кўрасиз!
Мар ям оҳиста унинг қўлидан тутди.
– Қуръонда айтилган: «Мағриб ҳам, Машриқ
ҳам Аллоҳга тегишлидир. Қаёққа юзланма, Ал-
лоҳнинг сиймосини кўрасан. Дарҳақиқат, Аллоҳ
буюк ва қудратлидир!»
– Анна, бибип, – Азиза бармоғини автобус та-
рафга ниқтади. – Майам, анна, бибип!
– Кўряпман, Азизажо! Биз ҳозир чиқамиз би-
бипга! Буни қувонишини қара!
167
Минг куёш шуъласи
,
Лайло жилмайди. Рўпарадаги устахонада дурад-
гор ёғоч арралар, атрофга қипиқлар худди қор зар-
ралари сингари сочиларди. Уларнинг шундоққина
ёнидан чанг ва тутундан ойналари қорайиб кетган
машиналар ўтиб қайтар сал нарида ёнбошида то-
вус, аждар, шер, қуёш ва бошқа жонли, жонсиз
нарсалар тасвири туширилган автобусларнинг мо-
тори қулоқни қоматга келтирарди.
Лайло бугунги қатъияти, ботирлигидан ўзи
ҳам ҳайратга тушган, қувончи ичига сиғмасди.
Соат ўн бирга бир неча дақиқа қолганда мега-
фон кўтариб олган бир одам Пешоварга жўнай-
диган автобусга йўловчиларни чақира бошлади.
Автобус эшиги ғижирлаб очилиши билан бур
тўда оломон ўзини ўша ёққа урди.
Вакил ўғлининг қўлидан маҳкам ушлаб борар-
кан, Лайлога «келаверинглар» дегандек ишора
берди.
– Мана, кетяпмиз, – деди Лайло.
Вакил олдинда кетиб борар, автобус деярли тў-
либ бўлган, пастдаги хайрлашув, оқ йўл тилаш маъ-
носида тинимсиз қўл силкитишарди. Эшик олдида
ёш кўнгилли аскар чипталарни текшира бошлади.
– Бибип, бибип, – дея тинимсиз ирғишларди
Азиза.
Аскар Вакил узатган чиптани ўртасидан ик-
кига бўлиб, қайтариб берди. Вакил аввал хотини
ва ўғлини ўтказиб юборди, кейин эшик олдида
турган назоратчи билан кўз уриштириб, ўзи ав-
тобуснинг биринчи поғонасига қадам қўяркан,
эгилиб, аскарнинг қулоғига нимадир деб пичир-
лади. Аскар бош ирғади.
Бунинг нохушлик аломати эканини пайқаб,
Лайлонинг юраги товонига тушди.
– Сизлар, бола кўтарган икки хотинга айтяп-
ман, қани, бу ёққа ўтинглар!
Do'stlaringiz bilan baham: |