Минг қуёш шуъласи



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/81
Sana23.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#120580
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   81
Bog'liq
Holid Husayniy - Ming quyosh shu'lasi

ЎНИНЧИ БОБ
1994 йил. Баҳор. Эрта тонг. Лайло кутилмаган 
босинқирашдан чўчиб уйғонди. Ҳа, унинг ишончи 
комил. Эри ҳаммасидан хабардор. Ҳозироқ сапчиб 
ўрнидан туради-да, «Мени ким деб ўйловдиларинг, 
мен ҳаммасини биламан, сиз ўйлаганларинг синга-
ри эшшак эмасман» дея бўкиришга тушади. 
Дафъатан азон садоси янгради. Хўрозлар 
қичқирди ва бошқа бирор-бир фавқулодда ҳол 
юз бермади. Рашид ваннахонада соқолини олиб, 
чой ичди, кейин велосипедига ўтирганча, ишига 
равона бўлди. 
– Лайло!


163
Минг куёш шуъласи
,
Бўсағада Мар ям пайдо бўлди. Афтидан, у ҳам 
бу оқшом ухламаган эди. 
– Ярим соатдан кейин жўнаймиз, – деди Лайло.
Мана, улар таксининг орқа ўриндиғида ўтир-
ганча жим кетишмоқда. Қўғирчоғини бағрига 
маҳкам босиб олган Азиза машина ойнасидан 
кўз узмай боради. Нималарнидир кўриб ҳайрат-
га тушади, Мар ямга жажжи бармоқчалари билан 
кўрсатиб, алланималарни шодон бижирлайди.
Лайлонинг эса кўнгли алағда эди. Кўчадаги 
ҳар битта эркак унга Рашид бўлиб кўринарди. 
Мар ям эса, юзига чодрасини туширганча, дуо 
ўқиб борар, Лайлонинг ҳам юзи ёпиқ эди. 
Лайло бир неча ҳафта уйидан чиқмаганди. 
Фақат куни кеча заргарга бориб, ўзининг ни-
коҳ узугини пуллаб қайтди. Кечадан буён ўзини 
қўярга жой тополмайди. 
Кечагина рўй берган шиддатли отишмаларнинг 
излари кўчаларда яққол кўзга ташланади: парча-
ланган ғиштлар, девор қолдиқлари, ёниб кетган 
автомобил қисмлари бир-бирига айқаш-уйқаш 
бўлиб кетган. Масжид олдида одамлар тўпланиб 
турганига қараганда, кимнингдир жанозаси ўқил-
моқда. Аёллар дод солиб, сочларини юлади. 
Лайло хавотир билан қизчасига қараб, унинг 
қўлчаларини сийпалаб қўйди. «Лаҳор дарвозаси» 
бекатида, Кобулнинг шарқий қисмидаги Пули 
Маҳмудхон масжиди ёнида автобуслар карвони 
қатор тизилган. Уларнинг томига лиқ тўла қи-
либ жомадон ва сумкалар юкланган, эркаклар 
уларнинг тушиб кетмаслиги учун арқон тортиб 
бойлашмоқда. Автобуслар панасида паранжига 
ўранган аёллар ва болалар тўпланиб туришибди. 
Яна ҳамма ёқни бошига пакол қўндириб, қўн-
жи баланд ҳарбий ботинкалар кийиб олган му-


164
Холид Хусайний
,
жоҳидлар босиб кетганди. Ҳар бирининг елкаси-
да автомат. 
Лайло чодраси остидан уларга қўрқув билан 
қарар, худди ҳамманинг нигоҳи уларга қаратил-
гандек эди. 
– Биротасини кўрдингизми? – сўради Лайло.
– Қараяпман, – деди Азизани кўтариб олган 
Мар ям.
Уларнинг биринчи навбатдаги режаси вақтин-
ча қариндош вазифасини ўтай оладиган эркакни 
топиш эди. Зеро, аёлларнинг эркин, озод даври 
ортда қолганди. Ҳукумат мужоҳидлар қўлига ўт-
гач, мамлакат Афғонистон Ислом Давлати номи-
ни олган, Раббоний бошчилигидаги Олий судни 
чаламуллалар эгаллаб олган, бир пайтлар аёллар-
га берилган имтиёзларнинг бари бекор қилинган, 
хотин-қизлар яқин қариндоши ҳамроҳлигидаги-
на сафарга чиқа олар, эрига хиёнат қилган хо-
тинлар эса тошбўрон қилинарди. Шунинг учун 
ҳам чегарадан ўтишда бирор эркак «қариндош» 
топиш жуда муҳим эди. 
Иккинчи мақсад эса қандай бўлмасин, Покис-
тонга етиб олиш эди. Айни пайтга қадар икки 
миллиондан ортиқ афғон қочоқларини бағрига 
олган Покистон энди чегараларини ёпиб қўйган-
ди. Энди у томонга фақат виза билангина ўтиш 
мумкин эди. Бироқ, чегаралар у қадар қатъ-
ий беркитилмаган, таниш-билиш, пора эвазига 
минглаб қочоқлар ўтиб олишмоқда эди. 
– Ўтиб олсак бўлди, у ёғини бир амаллардик, – 
дерди Лайло. 
– Анави эркак бўладими? – сўради Мар ям 
йўловчилардан бирини кўрсатиб. 
– Кўринишидан унчалик... ишончли одамга 
ўхшамаяпти. 
– Анави-чи?



Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish