ЕТТИНЧИ БОБ
1993 йил. Баҳор. Эрта тонг. Мар ям меҳмонхо-
на деразаси олдида турганча, эри Лайлони қан-
дай қилиб дарчадан ўтишга кўмаклашаётганини
кузатиб турарди. Лайлонинг қаппайган қорни
146
Холид Хусайний
,
ҳатто кенг паранжи остидан ҳам яққол билиниб
турарди. Рашид унинг атрофида гирдикапалак
бўлар, худди йўл нозири сингари хотинининг ҳар
бир ҳаракатини назорат қилар, «Секин, яна оз-
роқ, мана бу ерга оёқ қўй, бўлди, асалим!» синга-
ри гаплари Мар ямгача етиб келарди.
Улар кечки пайт қайтишди. Рашид бу гал би-
ринчи бўлиб дарчадан ичкари кирди ва дарчани
қарсиллатиб ёпаркан, орқада келаётган Лайло-
ни туртиб юборишига сал қолди. Тез ва йирик
қадамлар билан уй томон юрди. Юзлари анча
бўғриққан, кайфияти тунд эди.
– Овқат борми? Дастурхонинг қани? – дея
ўшқириб берди.
У билан изма-из хонага Лайло кириб келди.
Қўлидаги катта тугунни ерга қўйиб, эшик ортига
ташлаб келган сумкасини олиб келиш учун яна
ташқарига чиқди. Ошхонага чиқаётган Мар ям у
билан бир кўз уриштирди-ю, ўтиб кетди...
... – Қулоқларимни тешворай дейди-я! – деди
оқ сочлари тўзғиб турган Рашид шишган кўзла-
рини ишқалаб, бўсағада турган Мар ямга зимдан
нигоҳ ташлаб қўяркан. – Йиғлагани-йиғлаган.
Чидаб бўлмайди-я!
Тепадан боласини қўлида кўтарганча хона-
нинг у бошидан бу бошига бориб келаётган Лай-
лонинг алласи эшитилди.
– Икки ойдан бери умуман уйқу йўқ, – шикоя-
тида давом этди Рашид. – Хона худди халажойга
ўхшаб сасиб ётибди. Қаёққа қарама, чақалоқ-
нинг булғанган тагликлари сочилиб ётади.
Мар ям сезилар-сезилмас кинояли илжайди.
– Ҳовлига олиб туш, – елкаси оша бақирди Ра-
шид. – Тоза ҳавога чиқсаларинг-чи!
– Ўпкаси шамоллаб қолса, нима қиламан? – бу
Лайлонинг овози эди.
– Вей, ёз келиб қолди-ку!
147
Минг куёш шуъласи
,
– Нима?
Рашиднинг тишлари ғижирлади.
– Ташқари иссиқ, деяпман!
– Оптушмайман, бўлдими?
Яна алланинг мунгли оҳанглари таралди.
– Ўлай агар, шу йиғлоқини бир куни қутига
солиб, Кобул дарёсига оқизвораман. Худди Му-
со пайғамбарни гўдаклдик пайтида Нилга оқи-
зишгандек.
Мар ям бирор марта чақалоқни ўз оти билан –
Азиза деб атамаган. Фақат ё бола, ё бўлмаса ҳо-
зиргидек «йиғлоқи» дейди.
Мар ям баъзан кечалари тепадан уларнинг даҳа-
наки жанжаллари овозидан уйғониб кетарди.
Шунда Мар ям оёқ учида тепага кўтарилар, эшик
туйнугига қулоқ тутарди. Эри ҳар доим Лайло-
нинг бефаросатлигидан, уйдаги бесаранжомлик ва
қўланса ҳиддан, бола билан бўлиб, эрига умуман
қарамай қўйганидан нолирди. Лайло ҳам ўз навба-
тида эрининг хонада чекиши, шанғиллаб болага
уйқу бермаётганини айтиб вижирларди.
Гоҳида тамомила бошқа сабаб билан жиқилла-
шиб қолишарди.
– Дўхтир олти ҳафтагача деганди.
– Йўқ, ҳозир вақтимас, тушунсангиз-чи! Илти-
мос, ёпишманг менга! Бас қилинг!
– Икки ойлик бўлди-ку!
– Тсс! Ана айтмадимми? Уйғониб кетди. – Анча
пайтгача чақалоқнинг ғингшиши тинмади, яна
бир муддат жимлик чўкди. Яна Лайло норози
минғирлади. – Ана, кўнглингиз жойига тушдими
энди? Нафсингиз қондими?
Шунда Мар ям соядек шарпасиз юриб, хонаси-
га қайтарди...
... – Балким, сенинг ёрдаминг тегиб қолар?
148
Холид Хусайний
,
– Мен болаларга қарашни билмайман, – дерди
Мар ям совуққонлик билан.
– Дадаси! Анави сут шишани олиб келинг! Жа-
вонда турибди. Азиза эммаяпти. Балки шиша-
дан ичар.
Чақалоқ бўғзи йиртилгудек бўлиб биғилларди.
– Бу боламас, нақ дала командирининг ўзи!
Ҳикматёр бу! Ҳа, Лайло менга яна битта Гулбид-
дин Ҳикматёр туғиб берган.
Кунлар ўтиб борар, Лайло Мар ямнинг кўз ўн-
гида болани эмизар, таглигини алмаштирар, теб-
ратиб аллаларди. Кейин яна ҳаммаси бошдан
бошланарди. Чақалоқ ухлаб қолганида, Лайлони
ифлосланган тагликни олиб, кукунли сув солин-
ган челакка ивитиб тозалар, кейин уларни дорга
ёйиб қуритарди. Баъзан эри айнан чақалоқнинг
нарсалари сабабли ҳам гап ковларди:
– Анавиларни нимага четга қўйгансан?
– Улар ўғил боланики. Бизники қиз-ку!
– Нима фарқи бор! Ҳаммаси пулга келганми?
Энангни пули кетганми уларга? Вей, сенинг га-
пиришинг менга умуман ёқмаяпти. Бу охирги
огоҳлантиришим!
Ҳар ҳафта Лайло темир жомга исириқ солиб
тутатар, бола ётган хонани тутунга тўлғазиб, ба-
ло-қазоларни қувиб соларди.
Лайлонинг кундан-кунга бола парвариши ту-
файли бошқача қиёфа касб этиб, улғайиб бори-
шини кўриб, негадир Мар ям ҳам анча эрий бош-
лади. Баъзида у Лайлонинг фарзандига қараб,
ёришган юзларини кўриб ич-ичидан севинар,
завқланар, аммо ҳеч нарсани сездирмасди. Баъ-
зида, Лайло кечаси билан ухламай, эрталаб кўз-
лари қизариб турса-да, унинг юзларидан аллане-
чук хуррамлик уфурарди. Қизалоғидаги ҳар бир
Do'stlaringiz bilan baham: |