«Минерал ўғитлар технологияси» фани бўйича: Минерал ўғитларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти



Download 3,21 Mb.
bet53/89
Sana22.02.2022
Hajmi3,21 Mb.
#88539
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   89
Bog'liq
Минерал ўғитлар технологияси Tayyor

9-жадвал

НОМИ

Олий категория

1-категория



Азот (кам эмас)
Сув (ортиқ эмас) :
донадор ҳолатда
кристалл ҳолатда
Сулpфат кислота (ортиқ эмас):
донадор ҳолатда
кристалл ҳолатда
Фракция (кам эмас):
донадор ҳолатда (1-4 мм)
кристалл ҳолатда (+0,5мм)





21


0,6
0,2


0,5
0,03


90
60



21
_


0,3
_


0,05
_
нормаллашмайди



Аммоний сулpфат олиш, сулpфат кислотасини газ ҳолидаги аммиак билан нейтралланиш реакциясига асосланган:




2NH­3 (г) +H24 ­­­­­­­­­­­(c) = (NH4)2 4 (к) + 274 кЖ

Амалда бу реакция қайтмас экзотермик реакция бўлиб, қўшимча маҳсулотлар ҳосил бўлмайди. Нейтралланиш жароёнида жуда катта иссиқ-лик ажралиб чиқади (бу иссиқликдан эритма таркибидаги сувни буғлатиш учун фойдаланилади).


Аммоний сулpфат ишлаб чиқаришда сулpфат кислота аммиакда тўлиқ нейтралланмайди, чунки кислота таркибидаги алюминий ҳамда темир туз-лари аммоний сулpфатни кристалланишини қийинлаштиради. Шу нуқтаи назардан реакторда нордон муҳит ушлаб турилади:


(Fe,Al)2 (SО4)3 +6 NH­3 +6H2О=2(Fe,Al) (ОH)3 +3(NH4)2 4

Қуйида (NH4)24 - H24 - H2О тизимининг эрувчанлик изотермас келтирилган (расм 8.2.).


Бу тизимда қаттиқ фазада турли нордон тузлар ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Аммоний сулpфатнинг кристалланиш майдони 10оС ҳароратда маo-лум миқдорда сулpфат кислота тутувчи а1Е1с областида, 90оС ҳароратда а2Е2с областида жойлашади. Нордон тузлар ҳосил бўлишини камайтириш учун суюқ фазадаги сулpфат кислота миқдори кам, яoни 10оС ҳароратда 11,08% дан 90оС ҳароратда 19,77% дан кам бўлиши лозим. Нейтрализация жараёнида реакцион масса юқори ҳароратга эга бўлади, лекин кристаллар-нинг ажралиши билан ҳарорат камайиб боради, буни реакцион эритма таркибини танлашда эoтиборга олиш лозим бўлади.




Расм 8.2. (NH4)2 4 - H24 - H2О системасининг эрувчанлик изотермаси.

Эгри чизиқлар участкалари қуйидаги тўйинган эритмаларга тўғри келади: 1 - (NH4)24; 2 - 4(NH4)24­­·H24; 3 - 3(NH4)2 4·H24; 4 - (NH4)24·H24; 5 - (NH4)24·3H24;


ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСУЛЛАРИ

Аммоний сулpфат бир неча усулларда ишлаб чиқарилади:


-кокс гази таркибидаги аммиакдан фойдаланиш;
-табиий гипс ёки экстракцион фосфат кислота ишлаб чиқаришнинг чиқин- дисидан фойдаланиш;
-капролактам ишлаб чиқаришдаги чиқиндилардан фойдаланиш.
Кокс гази таркибидаги аммиакдан аммоний сульфат ишлаб чиқариш. Бунда билвосита, тўғри, ярим тўғри йўлда аммоний сулpфат ишлаб чиқариш мумкин:
Билвосита усулида кокс гази совитилади (кокс гази таркибида 6 - 14г/м3 аммиак бор), бунда аммиак билан тўйинган смола (сақич) ва смоласимон сув конденсатланади. Газ ҳолатига ўтган аммиак скрубберларда сувга юттирилади. Ҳосил бўлган смоласимон сув устидаги аммиак дистил-ляцион калонналарида ҳайдалиб, сулpфат кислотага юттирилади. Бу усул жуда катта энергия талаб қилади.
Тўғри усул бўйича аммоний сулpфат ишлаб чиқариш, кокс газини 68оС ҳароратгача совутиб, сўнгра электрофилpтрларда смоладан тозаланиб олинган аммиакни сулpфат кислотага юттирилиш билан олиб борилади.
Ярим тўғри усул эса кенг тарқалган усул ҳисобланиб, иқтисодий жиҳатдан энг самаралидир. Кокс гази аввал 25 - 30оС ҳароратгача смолани конденсацияси учун совитилади. Конденсат икки қисмга бўлинади: пастки қисмида - смола, устки қисмида - смоласимон сув ҳосил бўлади. Смола-симон сув дистилляция калоннасида оҳакли сут билан қайта ишланади ва ажралган аммиак сулpфат кислотага юттирилади.
Кокс газидан аммиакни юттириб олиш жараёни барбатаж типидаги сатураторларда ёки скрубберларда амалга оширилади.
Сатураторли усулда кокс гази таркибидаги аммиакни юттириш ва аммоний сулpфатни кристаллаш жараёни битта қурилмада - сатураторларда амалга оширилади. Бу усул энг қулай технология ҳисобланади.




Download 3,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish