«Минерал ўғитлар технологияси» фани бўйича: Минерал ўғитларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти


Суюқ азотли ўғитларни физик - кимёвий хоссалари



Download 3,21 Mb.
bet20/89
Sana22.02.2022
Hajmi3,21 Mb.
#88539
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   89
Bog'liq
Минерал ўғитлар технологияси Tayyor

8.Суюқ азотли ўғитларни физик - кимёвий хоссалари.
Хоссаси, турлари, олиниши, ишлатилиши, усуллари, аммиакат, суюқ аммиак, аммиакли сув, суюқ азотли ўғитлар, маркалари, эрувчанлиги.
Суюқ ўғитлар қаттиқ ўғитларга нисбатан арзон ва баoзи бир ижобий томонларга эга бўлгани сабабли (ерга солишнинг осонлиги, механизация қилишнинг қулайлиги, тупроқда бир ҳил тарқалиши ва бошқалар) ҳам ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида кенг ишлатилмоқда.
Суюқ азотли ўғитлар сифатида суюқ аммиак, аммиакни сувдаги эрит-маси, аммиакатлар - азот тузларининг суюқ аммиакдаги эритмаси қўлла-нилади.
Суюқ азотли ўғитлар донадорликка эга бўлган ўғитлар сингари тўла самара бера олади.
Суюқ азотларни қўллашда яoни, юклаш тушириш ва ишлатиш тўла механизациялашган бўлиши керак. Бунда 2 – 3 марта кам мехнат сарфланади.
Аммиакнинг ва унинг сувдаги эритмасини ўғит сифатида қўллаш, аммиакни азот кислотаси ва аммонийли селитрага қайта ишлаш жараёнини бажаришга ҳожат бўлмайди. Технологик цикл анча қисқарган бўлади.
Суюқ азотли ўғитлардаги азотнинг нархи аммонийли селитрасидаги азотга нисбатан 35% га арзонлашади.
Суюқ ўғитларни қўллаш ижобий томонларидан ташқари салбий томонлари ҳам мавжуд. Масалан, агарда суюқ ўғит юқори концентрациялик бўлса, ҳарорат пасайиши билан кристалланиши мумкин, сақлаш учун эса катта хажмли резевуарлар керак, булардан ташқари тупроққа бериш учун махсус қурилмалар ясаш лозим.
Баoзи суюқ ўғитлар металларни каррозия қилиш қобилятига эга, шунинг учун сақловчи резевуарлар қимматбахо металлардан ясалган бўли-ши керак.
Аммиакатлар аммиак буьига эга бўлганлиги сабабли, уларнинг ер чуқурлигига (12 - 15 см) беришга тўьри келади. Бунинг учун ҳам зарурий ма-шиналар ва қурилмалар мавжуд бўлиши керак. Юқоридаги кўрсатилган сал-бий томонларга қарамай, суюқ ўғитларни қишлоқ хўжалигида қўллаш анча маблаьни иқтисод қилишга имкон беради.
Суюқ аммиакни таркибида 82,3% азот бўлиб, энг юқори концентра-цияли азотли ўғит ҳисобланади.
Суюқ аммиак кўпроқ чет элларда, жумладан, Америкада кўп қўллани-лади. Атмосфера босимида аммиак минус 33,30С ҳароратда қайнайди ва ми-нус 77,70С ҳароратда музлайди. Суюқ аммиак устидаги буьнинг босими,
Ҳарорати, 0С : -30 -10 0 10 20 30
Босим, мПа : 0,119 0,289 0.427 0,612 0,853 1.161

Суюқ аммиак юқори босимда герметик резервуарларда сақланади. ГОСТ 6221 - 82 бўйича суюқ аммиак уч хил маркаларда ишлаб чиқарилади.



Download 3,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish