«Минерал ўғитлар технологияси» фани бўйича: Минерал ўғитларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти



Download 3,21 Mb.
bet16/89
Sana22.02.2022
Hajmi3,21 Mb.
#88539
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   89
Bog'liq
Минерал ўғитлар технологияси Tayyor

14.1. Калий нитрат.
Хоссалари ва олиниш усуллари.
Калий нитрат (калийли селитра) КNО3 — кристалл рангсиз кукун бўлиб, 337°С да суюқланади. Техник махсулот саргиш рангга эга. Суюқланиш хароратидан юқорида КN02 ва 02 га парчаланади. 20°С хароратда 100 г сувда 31,5 г, 114°С; да эса - 312 г КNО3 эрийди.
Калий нитрат — тутунли (кора) порох ишлаб чиқаришда, пиротехникада, озиқ-овқат ва шиша саноатида ишлатилади. У таркибида иккита озуқа элементи — азот ва калий (назарий таркиби - 13,85% N ва 46,5% К2О) бўлган балластсиз (кераксиз қўшимчаси бўлмаган) бебахо ўғит ҳисобланади. Бу ўғитнинг яна бир мухим хусусияти шундаки, у гигроскопиклиги кам ва физиологик ишқорийдир. Аммо уни асосан саноатда ишлатилади, чунки калий нитратдаги азот ва калийнинг нархи бошқа ўғитлардагига нисбатан кимматдир.
Саноатда ишлатиш учун бир неча навлардаги калий нитрат ишлаб чиқарилади; улар таркибида 99,9; 99,85 ва 99,7% дан кам бўлмаган КNО3 ва шунга мувофиқ равишда 0,08; 0,1 ва 0,2% дан кам бўлмаган намлик бўлади. Шунингдек, улар таркибидаги хлоридли, карбонатли, нитритли ва бошқа қўшимчалар хам меъёрланади.
Калий нитрат оз бўлсада турли биокимёвий жараёнлар натижасида юзага келадиган табиий минерал тарзида хам учрайди. Шулардан бири хинд селитраси ҳисобланади. Унинг асосий таркиби калий нитратдан иборатдир.
Калий гидроксид ёки карбонатда нитрат кислотасини нейтраллаш ёки азот оксидларини абсорбциялаш усули бўйича калий нитрат олиш ишқорий реагентларнинг етишмаслиги ва қимматбахолиги сабабли кам қўлланилади. Калий хлорид ва натрий, аммоний, кальций нитратлардан калий нитрат олишнинг конверсияли усули саноатларда кенг тарқалгандир. Масалан, КС1 ва KNO3 ишлатилганда жараённи катион алмашинув усули билан амалга оширилиши мумкин. Бунда катионит даврий равишда кальций нитрат эритмаси билан (КNОз эритмаси олишда) ва калий хлорид эритмаси билан (катионитнинг регенерациясида) ишлов бериб турилади. Сўнгра калий нитрат эритмаси буғлатилади, совутилади, КNОз кристаллари центрифугада ажратилади ва қуритилади.
Калий хлорид ва нитрат кислота ёки азот оксидларидан калий нитрат олиш хам узига хос хусусиятга эгадир.
Калий нитрат ишлаб чицаришнинг конверсияли усули.
Қуйидаги алмашиниш реакциясига асосланган усул кенг тарқалгандир:
КС1 + NaNО3 = NaCl+KNO3
5, 25, 50 ва 100°С хароратдаги КС1 + NаNОз = NаС1 + КNО3 сувли системасида эрувчанлик диаграммаси 14.1. — расмда тасвирланган. Бундан кўринадики, 5-25° С хароратдаги калий тузларининг эрувчанлиги натрий тузларига нисбатан кам; 100°С да, аксинча, NаС1 нинг кристалланланиш сохаси кескин ортади. Агар 100°С да КС1 ва NаNОз ларнинг эквимоляр аралашмасининг эритмаси тайёрланса, квадрат диогналлари кесишишига тўғри келадиган а нуқта NаС1 нинг кристалланиш сохасида ётади. Бундай эритмадан 100°С хароратда сув буғлатилганда, эритма тўйиниши натижасида NаС1 кристаллана бошлайди ва эритма тузли массасининг таркиби ав чизиқ бўйича ўзгаради.
NаNОз КNОз

NаС1 КС1
14.1. - расм. 5, 25, 50 ва 100°С хароратдаги КС1 + NаNО3 = NаС1 + КNО3 сувли системасидаги эрувчанлик изотермаси.
в нуқтада эритма КС1 га хам тўйинади. Агар худди шу пайтда ажраладиган NаС1 кристаллари ажратилса ва сўнгра эритма, масалан 5°С га совутилса, бунда в нуқта КNО3 нинг кристалланиш сохасида бўлиб қолади. Эритма совутилганда бу туз хам чукмага тушади ва қолган эритма таркиби вс чизиқ бўйича ўзгаради.
Бунда а ва в нуқталар орасидаги масофа унчалик катта эмас, у холда эквимолекуляр микдордаги КС1 ва NаNО3 тутган эритмадан сувни буғлатишда жуда оз микдордаги NаС1 чўкмага тушади ва эритма тезда КС1 билан хам тўйинган холга келади. Бу эса эритмани совутиш KNO3 унумини камайтиради. Ажратиб олинадиган NаС1 микдорини ошириш ва КNО3 унумини ошириш учун, диаграммадан кўринадики, бошланғич эритмага ортиқча NаNОз қўшиш лозимдир. Агар NаС1 ажратиб олиниши тугалланишига эритма учта туз — NаС1, КС1 ва КNО3 билан туйинса (яъни унинг тузли массаси Е2 нуқта билан тасвирланган) энг юқори унумга эришилади. Бунда хосил бўлган NаС1 кристалларини ажратиб олингандан сўнг, эритмани совутилиши натижасида КNОз нинг кристалланиши энг узун йўл Е2 бўйича содир бўлади ва энг юқори унумда махсулот олиниши таъминланади. КС1 ва NаNО3 орасидаги алмашинишни таъминлашнинг энг самарадор ва тежамкор усули бу — ўзгармас босим ва ўзгарувчан хароратда системадан сувни буғлатиш пайтида NаС1 нинг кристалланиши содир бўладиган циклик жараёнда амалга ошириш ҳисобланади. Бундай оптимал циклнинг тартиби ва ҳисоби изотермик ва изобарик диаграммалар кесишуви ёрдамида амалга оширилиши мумкин. КNО3 кристалланиши 50°С да тугалланадиган оптимал цикл учун мисол 15.2. — расмда кўрсатилган. Изотермик кесишувда а нуқта — совутиш жараёнида ва кесимда КNО3 кристалланганидан сўнг қоладиган эритмани тавсифлайди. Кристалланиш бошланишида эритманинг тузли таркибига в нуқта мувофиқ келади. Кристалланишдан олдин унга шундай микдордаги сув қўшиладики, у Кристалланиш охирида фақат белгиланган хароратдагина (50°С) натрий хлорид билан тўйиниши керак. в эритма қайнаётган с эритмадан сувнинг буғланиши ва NаС1 нинг кристалланиши натижасида олинади. Буғлатиш учун бошланғич эритма с — эритма а нинг КС1 ва NаNО лар эквимоляр аралашмаси билан аралаштирилишидан олинади.

NаNО3 КNО3


КС1


NaCl

14.2. — расм. Изотермик (50°С) на изобарик (0,1 МПа) диаграммасида
КС1 + NаNО3 = КNО3+NаС1 оптимал цикл конверсияси.
Шундай қилиб, цикл сав учбурчаги бўйича амалга оширилади. Циклнинг тузли коэффициенти (яъни олинган КNОз массасининг буғлатилган сув массасига нисбати) қанчалик катта бўлса, буғлатишга шунчалик оз энергия сарфланади. КNО3 кристалланишининг охирги харорати қанчалик катта бўлса, эритмани совўтишга шунчалик оз харажат кетади. SO-25° С оралиғида жойлашган қайнаш нуқтасидан кристаллантиришнинг охирги хароратигача чегарасидаги температурали цикл энг тежамкор ҳисобланади. Бунда Вв чизиқли буғланиш учун оптимал КNО3 нисбати 0,69-0,96 оралиғида бўлади улар нисбатан юқори тузли коэффициентлар ва кам хажмли айланма эритмалар бўлишини таъминлайди.

Download 3,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish