«Минерал ўғитлар технологияси» фани бўйича: Минерал ўғитларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти



Download 3,21 Mb.
bet18/89
Sana22.02.2022
Hajmi3,21 Mb.
#88539
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   89
Bog'liq
Минерал ўғитлар технологияси Tayyor

2Са5(РО4)3(ОН)+0,5Si023Саз(Р04)2+0,5Са2Si04+H20

Аппатитни гидротермик парчалаш жараёни суммар ҳолда қуйидагича бўлади:


2nСа5(P04)3F+ mSi02+nH20=10nCaOЗnР205nSi02+2nHF

Айланувчи печнинг диаметри D = 3,2 м, узунлиги L = 100 м. Печкадан чиқаётган клинкер доналари 70 - 80оC ҳароратгача совутилади, Сўнгра майдаланади. Печкадан чиқаётган газлар буғли утилизатор қозонида совутилади. Циклонда қаттиқ заррачалар тутиб қолинади, майда ҳолидагилари эса фтор бирикмаларидан тозалаш учун абсорбцион колоннасига берилади. Фторсизлантириш даражаси 94 - 96% ни ташкил этади.


Печкани аппатит концентрациясини фторсизлантиришдаги солиштирма унумдорлиги 7,2 кг (м3соат) ни ташкил этади.
Кимё саноатида ишлаб чиқариладиган кўп бирикмалар, масалан, кальций, натрий, аммоний фосфатлар чорвачиликда кенг қўлланилади. Улар баъзи минерал тузлар билан биргаликда хайвон ҳамда парранда озуқаларига қўшиб берилади. Табиий озуқалар таркибида фосфор миқдори кам бўлганда, бундай фосфатли озуқа қўшимчаси хайвонларнинг махсулдорлигини оширади — қорамоллар яхши ўсади ва семиради, гўштнинг сифати яхшиланади, сутдаги ёғ миқдори ортади.
Озуқали фосфатлар ўғитли фосфатлардан нафақат улардаги фойдали компонентлар миқдорининг ортиқлиги, балки жониворлар учун зарарли бўлган қўшимчалар — фтор, мишьяк, огир металлар бирикмаларининг миқдорининг чегараланганлиги билан фарқланади. Одатда ўғитли тузлардаги, фтордан ташқари, бу қўшимчаларнинг миқдори, озуқали воситалар учун белгиланган меъёр чегарасидан ошмаслиги керак. Фосфатли хом ашёдан ўтадиган фторнинг миқдори эса белгиланган меъёрдан бирмунча катта бўлади, шунинг учун, баъзи истисноларга карамай, озуқали фосфат вазифасини бажара олмайди. Озуқали фосфатлар махсус тайёрланади, бунда уларнинг олиниш усуллари табиий фосфатлар ёки уларнинг қайта ишланиш маҳсулотларини фторсизлантиришга, шунингдек, термик фосфат кислота ёки фторсизлантирилган экстракцион фосфор кислота ишлатилишига асосланган. Жониворлар озуқали фосфатларни осон хазм қилишлари учун улар сувда эрийдиган бўлиши ёки кучсиз кислоталарда эриши керак улар О,4% ли хлорид кислотада эриса, яроқли хисобланади. Табиийки, барча озуқали фосфатлар ўғит сифатида ҳам ишлатилиши мумкин.
Мамлакатимизда минерал озуқа сифатида кўп миқдордаги кальций фосфатлари — фторсизлантирилган фосфат (трикальцийфосфат), озуқали монокальцийфосфат, озуқали дикальцийфосфат (преципитат), суяк уни, шунингдек моно- ва динатрийфосфатлар, моно-ва диаммонийфосфатлар, карбамид фосфати қўлланилади. Одатда, бир суткада майда хайвонлар (куй, эчки ва б.) га 10-20 г, бузокларга 50-100 г ва қорамолларга 100-200 г карбамид фосфати ёки шунга эквивалент миқдордаги бошқа озуқали фосфатлар берилади. 1 т карбамид фосфати ёки шунга эквивалент миқдордаги бошқа озуқали фосфатлар — сигирлардан соғиб олинадиган сут миқдорини 8-10 т га, гуштни 5-6 к гача ошириб, 2,5 т оқсил ўрнини босади. Хайвонлар озуқасига баъзи бирикмалардан жуда оз миқдорида қўшиб берилганда ҳам юкори самара беради. Аминокислоталар, витаминлар, антибиотиклар ва микроэлементлар шундай бирикмалар жумласидандир.
Суяк уни суякни олдиндан ёғсизлантириши ва сув буғи билан органик қолдикларни йўқотилишидан сўнг майдалаш орқали олинади. Суяк уни таркибида 3О% дан кам булмаган Р2О5 ва 4О% дан кам булмаган СаО бўлади. Фторнинг миқдори олдиндан чегараланмайди.

Download 3,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish