1-расм. Карусел машинада пардадевор плиталар ишлаб чиқариш технологик схемаси. 1-элеватор; 2-гипс учун бункер; 3-аралаштиргич шнек; 4-қипиқ учун бункер; 5-қотишни тезлатувчи учун бункер; 6-гипсқоргич; 7-сув иситкич; 8-карусел машина; 9-лентали транспортер; 10-плита солинган вагонетка; 11-туннелли қуритгич.
Гипс ва қипиқ (ёки бошқа тўлдиргичлар) ковшли элеватор воситасида бункерларга солинади, сўнгра дозаланиб, аралаштиргич шнекка туширилади, қоришма шнекда аралашгач, гипс қоришмаси қоргичга юборилади, у ерда қоришма сув билан маромига еткунча аралаштирилади.
Тайёрланган қоришма карусел машинага жойлаштирилган қолипларнинг бўшига қуйилади, стол битта позицияга бурилади ва кейинги бўш қолипга қоришма қуйилади, буюмлар қолипларда қотирилади. Қолиплардан олинган плиталар махсус механизм ёрдамида транспортерга итариб туширилади ва буюм олинган вагонеткалар туннелли қуритгичга юборилади.
Гипс плиталари кассета технологиясида ҳам тайёрланиши мумкин. Бу усулда тайёрланган гипс-қиринди (қипиқ) қоришмасиa 20 (24) секциядан иборат кассета қолипларига қуйилади, буюм қотгандан кейин қолипдан ечилади ва мустаҳкамлигини ошириш мақсадида туннелли қуритгичга юборилиши мумкин.
Пойдевор плиталари жамоат ва саноат биноларида юк қўйиладиган пардадеворлар қурилишида ишлатилади.
Пардадевор учун панеллар. Бундай панеллар юқори маркали гипсбетондан катта ўлчамларда тайёрланади. Катта ўлчамли панеллар хона узунлигида, қават баландлигида, эни эса 80-120мм ҳолда тайёрланади; хусусий холларда хонанинг бир қисми учун тайёрланиши мумкин. Гипсбетон панелларни тайёрлаш жараёнида эшик кесакилари ва бошқа қисмлар қўйиб юборилади. Санитария хоналари учун 2510х1700 мм ўлчамдаги гипсбетон панеллар ишлаб чиқарилади. Гипсбетон панелларнинг ўртача зичлиги 1400-1500 кгм3.
Гипсбетон панеллар массаси катта бўлиб, иссиқлик билан қайта ишлаш қийинчиликлар туғдиради. Гипсбетон панелларнинг массасини камайтириш мақсадида таркибига толасимон енгил тўлдиргичлар киритилади. Гипс толали панеллар олишда толасимон тўлдиргич сифатида майдаланган қоғоз макулатураси, қамиш, каноп ва ғўзапоя, буғдой ва гуруч пояси (пўчоғи), текстил саноати чиқиндилари ва бошқалар ишлатилиши мумкин. Бундай панеллар 3000х1200 мм ва 2500х600 мм ўлчамларда, қалинлиги эса 50 мм қилиб ишлаб чиқарилади. Уларнинг ўртача зичлиги 800-1100 кгм3, сиқилишга мустаҳкамлиги 3,5 МПа.
Гипсбетон панеллар одатда прокат усулида ишлаб чиқарилади. Прокат усулида буюм доимо ҳаракатланаётган лента орасига қуйилади, сўнгра қуритиш камерасига юборилади (9.5-расм).
Гипсбетон плита ва панеллар олишда, бинолар ички пардадеворларини қуришда ишлатилади. Улар оловбардош бўлгани учун металл ва ёғоч конструкцияларни ҳимоялашда ишлатилади. Гипсбетон плита ва панеллар санитария хоналари қурилишида ишлатилса, сув ўтказмайдиган бўёқлар ва плиткалар билан қопланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |