Миллий маънавиятимиз-миллат келажагининг мустаҳкам пойдеворидир!
Жиззах шаҳар 18 мактаб
технология фани ўқитувчиси
Усманова Наргиза
Аннотация: Мазкур мақолада миллий маънавиятимиз баркамол авлодни тарбиялашда, миллат руҳини соғлом асраб-авайлаш ва келажак авлодга умуминсоний қадриятлар асосида камол топа олган маънан етук тарбия воситасида бизга дастуруламал бўлиб хизмат қилиши ёрқин мисоллар билан ёритиб берилган.
Калит сўзлар: маънавият, аҳлоқ, буюк алломалар, маънавият тўғрисида қарорлар, Авлоний, Беҳбудий, жадидчилик, “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз”, “Инсонпарварлик, эзгулик ва бунёдкорлик-миллий ғоямизнинг пойдеворидир.” , “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси.
“Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренесанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак.”
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
Бу ёруғ оламга инсон зоти йиғлаб келади, менинг наздимда гўёки мурғак гўдак, фариштадек пок чақалоқ оламга жар солади,- “ мен туғулдим, мени асраб-авайланг, мени шундай вояга етказингки, мен бу ҳаётда фақат яхшиликлар қилай. Оппоқ қоғоздек нурафшон қалбимга, ақлу-шууримга фақат эзгуликни сингдиринг, токи мендан ҳеч ким норизо бўлмасин.”- деяётгандек туюлади. Баркамол инсон тарбияси ҳеч қачон ўз долзарблигини йўқотмаган азалий муаммодир. Чунки инсон зоти бор экан бу масала ҳеч қачон эскирмайди. Бизнинг миллиатимиз эса ҳам маънан, ҳам жисмонан етук шахсни тарбиялаш борасида ўз мактабига эга буюк халқдир. Аждодларимз яратган бебаҳо маънавий-бадиий мерос, урф-одат ва қадриятлар ёш авлодни тарбиялашда дастуруламал бўлиб хизмат қилиб келмоқда.
Истиқлол йилларида мамлакатимизда миллий маънавиятни тиклаш, уни замон талаблари асосида ривожлантириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги ҳимиояланмаган мураккаб глобаллашув ва оммавий маданият таъсири кучайган даврда маънавият соҳасида вужудга келаётган долзарб муаммолар, халқимиз маънавиятини асраш ва юксалтириш, айниқса ёш авлоднинг қалби ва онгини турли зарарли ғоя ҳамда мафкуралар таъсиридан сақлаш ва ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор берилди.
Айниқса бу охирги беш йилликда қабул қилинган қонунлар, президент қарор ва фармонлари, турли меъёрий ҳужжатларда яққол кўзга ташланмоқда. Бу ҳужжатларнинг ижроси ўлароқ олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ёшларга яратилаётган беқиёс имкониятлар бугунги кун авлодининг ўлкан ютуқларида ўз аксини топмоқда.
Ўрта Осиё жадидчилигининг буюк намоёндаси Беҳбудий ўзиниг “Муҳтарам ёшларга мурожаат.” мақоласида шундай фикрларни билдириб ўтади. “Муҳтарам биродарлар! Барчамизга офтоб каби равшан ва аёндурки, мактаб-тараққийнинг бошланғичи, маданият ва саодатнинг дарвозасидир.” Мана шундай пурмаъно фикрдан ҳам билиб олиш мумкинки, мактаб тараққиёт сари қўйилган илк қадамдир. Бугунги ўқувчи эртанги фуқородир, унинг билим ва салоҳияти Ватан равнақи учун хизмат қилмоғи лозим. Шундай экан, болага энг аввало дунёвий билимлар ва замонавий технологиялар билан бир қаторда маънавий тарбия ҳам сув билин ҳаводек зарур. Чунки фарзанд қалбан уйғоқ, маъсулиятли, меҳрибон, маънан пок бўлса ундан жамиятга ва халққа хизмат қиладиган фидоий инсон етишиб чиқади.
Жадидчилик осмонида ёрқин юлдуз бўлиб порлаган яна бир буюк аждодимиз Абдулла Авлоний ўзиниг “Туркий гулистон ёхуд аҳлоқ” асарида эзгу фазилатлардан бири “аҳлоқ” ҳақида шундай фикрларни билдириб ўтади. “Аҳлоқ-инсонларни яхшиликка чақиргувчи, ёмонликдан қайтаргучи бир илмдир. Яхши хулқларнинг яхшилигини, ёмон хулқларнинг ёмонлигини далил ва мисоллар ила баён қиладурган китобни аҳлоқ дейилур.” Зеро шундай экан, маънавий-аҳлоқий тарбия инсон камолотида муҳим ўрин эгаллар экан, фақатгини билимли, нафсининг қули бўлган, такаббур, қалби кўр инсондан жамиятга фойда эмас, фақат зиён етади.
Бу борада олиб борилган ишлар самарадорлигини таъминлаш, қонунан мустаҳкамлаш мақсадида бир қанча қарор ва фармонлар имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4307 сонли 2019 йл 3 май куни қабул қилинган “Маънавий-маърфий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар” тўғрисидаги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4050 сонли 2021 йил 26 март куни қабул қилинган “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарори, муҳтарам президентимизнинг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” шулар жумласидандир. Мазкур 5 ташаббус ижроси юзасидан бутун республика бўйлаб жуда кенг қамровли ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентинг ПФ-60 сонли 2022 йил 28 январь куни имзоланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўғрисидаги фармони биз учун яна бир бора энг тўғри йўлни кўрсатиб берди. Тараққиёт стратегияси сари тамойилига асосан ишлаб чиқилган еттита устивор йўналишдан иборат.
Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқоролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш
Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш
Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш
Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш
Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш
Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш
Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол сиёсат олиб бориш.
Ўз-ўзидан маълумки, миллий маънавиятни янада ривожлантириш, маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқишга алоҳида ўрин ажратилган. Маънавият соҳасига йўналтирилган мақсадларга эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган “Ҳаракатлар стратегиясидан-тараққиёт стратегияси сари” ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш. “Янги Ўзбекистон-маърифатли жамият” коцупциясини амалга ошириш каби бир қатор мақсадлар жамланган бўлиб, бундан ташқари яна шундай мақсадлар кўзда тутилган: буюк аждодларимизнинг бой илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этишдир.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, маънавий-аҳлоқий тарбия комил инсон, баркамол авлодни вояга етказишда энг муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Жамият ва миллат тараққиётида маънавий тарбияни тўғри ташкил этиш, бугунги тўхтовсиз ва сараланмаган ахборот оқимига қарши миллий иммунететни шакллантириш биз каби ҳар бир ўқитувчининг, қолаверса, ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир. Чунки, жавобгарлик ва маъсулият туйғуси уйғоқ қалбларимизда жўш урмоғи, Ватан равнақи, келажак тараққиётига дахлдорлик ҳисси билан яшамоғимиз даркордир!
Do'stlaringiz bilan baham: |