Миллий иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни хисоблаш усуллар


-расм. Ҳудудлар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)лар ҳажми



Download 1,23 Mb.
bet9/12
Sana29.03.2022
Hajmi1,23 Mb.
#516421
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Миллий иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш натижаларини ифодаловчи кўрс-fayllar.org

7-расм. Ҳудудлар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги
маҳсулот (хизмат)лар ҳажми
23
2019 йилнинг январь–сентябрь ойларида ҳудудлар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқ ҳўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг энг юқори ҳажми Самарқанд (21 307 млрд. сўм) ва Андижон (16 703 млрд. сўм) вилоятларига тўғри келмоқда. Аксинча кам ҳажмга эга ҳудудлар жумласига Қорақалпоғистон Республикаси (4 838 млрд. сўм), Сирдарё (5 310 млрд. сўм) ва Навоий (7 014 млрд. сўм) вилоятларини келтириб ўтиш мумкин. Хусусан юқори ўсиш суръатлари Фарғона вилоятида (104,0 %), Қорақалпоғистон Республикасида (103,5 %), Сурхондарё (103,4 %) ва Қашқадарё (103,3 %) вилоятларида кузатилди. Бухоро (100,2 %), Сирдарё (100,3 %) ва Самарқанд (100,6 %) вилоятларида эса аксинча паст суръатлар қайд этилди.




8-расм. Ҳудудлар бўйича қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларнинг ўсиш суръати24
Хўжалик тоифалари бўйича таҳлиллар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 73,7 %и – деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига, 23,8 %и – фермер хўжаликларига, 2,5 %и – қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келишини кўрсатмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти улушининг ҳудудлар бўйича хўжалик тоифалари кесимида тақсимланиши таҳлил қилинганда, энг юқори кўрсаткичлар барча ҳудудларда деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тўғри келиши кузатилди. 2019 йилнинг январь–сентябрь ойлари якунларига кўра жами ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар таркибида фермер хўжаликларининг улуши бўйича энг юқори кўрсаткич Самарқанд вилоятида (31,7 %), деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларининг энг юқори улуши Навоий вилоятида (82,8 %), қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг энг юқори улуши Тошкент вилоятида (9,2 %) қайд этилди. Фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибидаги улуши бўйича энг паст кўрсаткич Навоий вилоятида (14,2 %), деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларининг энг кам улуши Самарқанд вилоятида (66,1 %), қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг энг кам улуши Хоразм вилоятида (0,8 %) қайд этилди.25
Ўзбекистон Республикаси бўйича 2019 йилнинг жорий ҳисобот даврида асосий капиталга инвестицияларнинг юқори кўрсаткич сақланиб қолиб, 46,0 % ўсиши қайд этилди. Асосий капиталга инвестицияларнинг юқори ўсиш суръатларига эришилишига тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитларнинг юқори ўсиш суръатлари асосий сабаб бўлиб ҳисобланиб, жами инвестициялар ҳажмининг – 24,6% ёки ўтган йилнинг мосдаврига нисбатан 3,2 марта ўсиш, шундан тўғридантўғри хорижий инвестициялар – 16,0% (ёки 3,1 марта), ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат кафолати асосида чет эл кредитларининг – 14,6 % (ёки 166,2%), бюджет маблағлари – 8,5% (ёки 190,0%) юқори ўсишни ташкил этди.
2018 йилнинг мос даври билан солиштирганда Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги хорижий кредитлар улуши 1,8 % пунктга ўсди. Жорий йил давомида қуйидаги йирик лойиҳаларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат кафолати асосида чет эл инвестициялари ва кредитларининг юқори ўсиш суръатларига эришишига асосий сабаб бўлиб ҳисобланади:

  • Тозаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришга мўлжалланган Шўртан газ-кимё комплекси қурилиши;


  • Навоий иссиқлик электр станциясида 450 МВт қувватли 2 буғ-газ қурилмасини кенгайтириш бўйича қурилиш ишлари;


  • Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида қуввати 450 МВт дан бўлган икки буғ-газ қурилмасидан таркиб топган жами қуввати 900 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси қурилиши;


  • «Навоиазот» АЖ да поливинихлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш комплекси қурилиши;


  • Поп-Наманган-Андижон темир йўл участкаларини электрлаштириш;


  • Поп-Қўқон-Андижон участкасини электрлаштириш билан бирга Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўл линияларини қурилиши;


  • “Шарғункўмир” АЖ кўмир қазиб олиш лойиҳавий қувватини йилига 900 минг тоннага етказиш учун модернизация қилиш;


  • Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида канализация тизими ва тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш;


  • Сирдарё вилояти Боёвут, Ховост, Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туманлари аҳоли яшаш пунктларида ва туман марказларида сув таъминоти тизимини такомиллаштириш;


  • Бухоро вилояти Олот, ҳамда Қоракўл туманларида ичимлик суви таъминоти тизимини такомиллаштириш; Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан иқтисодиётнинг стратегик тармоқларига ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 5851,6 млрд. сўмни (доллар эквивалентида 678,7 млн. АҚШ доллар) ташкил қилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 110,0 % кўпайди.


Марказлашмаган инвестицияларнинг молиялаштириш манбалари асосан тўғридан-тўғри харижий инвестиция ва кредитлар (жами инвестициялар ҳажмига нисбатан 24,6 %), корхона маблағлари (21,6 %) ҳисобига тўғри келди Тижорат банк кредитлари ва бошқа қарз маблағлари ҳисобидан амалга оширилган йирик давлат аҳамиятидаги ижтимоий инвестиция лойиҳаси: Дастур бўйича “Ўзшаҳарқурилиш инвест” ИК томонидан шаҳар жойларда арзон кўп қаватли турар жойлар қурилиши.


Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва бошқа хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобига қуйидаги йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилди:

  • Кандим конлар гуруҳини ишлаб чиқаришга тайёрлаш ва газни қайта ишловчи заводнинг қурилиши;


  • Хаузак ва Шади конларини ишлаб чиқаришга тайёрлаш, шунингдек ҚувачиОлот конларини кенгайтириш Бухоро вилояти;


  • Хисор инвестиция блоки ва Устюрт ҳудудида маҳсулотни тақсимлаш бўйича битим асосида конлар билан ишлаш ва углеводород қазиб чиқаришни ташкил этиш;


  • ОАЖ "Унител" хорижий компанияси томонидан Тошкент шаҳрида уяли алоқа тизимини кенгайтириш;


  • ОАЖ "Индорама Агро" хорижий компанияси томонидан Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида пахта текстил кластери кўринишида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш Давлат бюджети маблағининг жами асосий капиталга инвестициялардаги улуши 8,5 % ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 2,0 % пунктга ўсди.


Давлат бюджетидан инвестициялар Ўзбекистон Республикаси инфратузулмасини ривожлантириш, ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш ва турмуш тарзини яхшилаш мақсадлардаги манзилли инвестиция дастурини бажаришга йўналтирилди. 2019 йилнинг январь-сентябрида давлат бюджети маблағларининг асосий қисми: Тошкент шаҳри (давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган жами инвестицияларнинг 18,8 %), Тошкент вилояти (14,5 %), Қорақалпағистон Республикаси (8,4 %), Самарқанд вилояти (7,5 %), Жиззах вилояти (6,6 %) ва Андижон вилояти (5,1 %) ривожлантиришга йўналтирилди.


2019 йилнинг январь-сентябрида ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитларнинг ЯИМ га нисбати 14,5 % ни ташкил этиб, ўтган йилниг мос даврига нисбатан 7,8 % пунктга кўпайди.26





Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish