5-синфда:
- туғилиб ўсган макон – маҳалла, қишлоқ, Ватан моҳиятини англаш;
- халқ оғзаки ижоди акс этган асарлар, ривоят, афсона ва ҳикматлар асосида аждодларимизнинг ватанпарварлик хислатларини англаб етиш ва уларга ҳурмат туйғусини шакллантириш;
- миллий ва умумбашарий қадриятлар тушунчаларининг асосий мазмун ва маъносини билиши;
- ёзма маънавий-маърифий меросимиз ҳақида илк тушунчаларга эгалик;
- хорижий мамлакатлар тараққиёти тажрибасидан хабардор бўлиши;
- “Темурийлар давлати” – миллий давлатчилигимиз тарихининг энг ёрқин саҳифаларидан бири эканини билиши;
- маърифатпарвар жадидлар ҳақида тушунчага эга бўлиши, уларнинг асосий мақсад ва вазифаларини таҳлил эта билиш;
- тарихни билиш – ўзликни англаш гарови эканини англаши;
- миллат ва халқнинг шаклланишида Ватан туйғуси асосий омил эканини шарҳлай олиши.
6-синфда:
- Ватан, маҳалла, қишлоқ, диёр, юрт, ўлка, мамлакат, республика сўзларининг маъносини шарҳлай билиши;
- ўзи туғилиб ўсган шаҳар ёки қишлоқ ҳақидаги маълумотларни билиши;
Ватаннинг улуғлиги, уни эъзозлаш кераклигини англаб етиши;
Ватанга хиёнат қилиш энг катта гуноҳ ҳисобланишини билиши;
- Ватан, она-юрт ҳақидаги ҳикматли сўзлар, нақл-мақолларни ишлатиш ва шарҳлай олиши;
- Ватан туйғуси, миллий ғурур, миллий ифтихор тушунчалари мазмун ва моҳиятини англаб етши;
- Мустақиллик, давлат ҳақида тушунчага эга бўлиши;
- Ватан ва оила олдидаги фарзандлик бурчини билиши;
- давлат рамзи ва тимсолларининг мазмун-моҳиятини тушуниши;
ўз ҳуқуқ ва бурчларини билиши.
“Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари”
(7-9-синфлар)
Ўқувчи-ёшларнинг миллий ғояга доир “Одобнома”, “Ватан туйғуси” фанларидан олган билимлари 7-9-синфларда ўқитиладиган “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” фанини ўқитиш жараёнида бойитиб борилади.
“Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” фанининг вазифалари жумласига ижтимоий ҳаётда юз бераётган турли хил диний экстремистик, халқаро терроризм, информацион ҳуружлар, тажовузкорлик ҳаракатларига қарши ўқувчиларни ғоявий тарбиялаш, воқеа-ҳодисалар моҳиятини тўғри талқин эта олиш, соғлом эътиқод ва дунёқарашларини таркиб топтириш, зарарли ғояларга қарши курашиш кўникма ва малакасини, мафкуравий иммунитетни шакллантириш ҳам киради.
Мазкур фаннинг “Миллий истиқлол ғояси” бўлими бўйича ўқувчилар онгига сингдириладиган миллий ғоя, мафкура, ғояларнинг турлари, диний экстремизм, ақидапарастлик, ўзбек модели, жамиятни ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари каби масалалар ўқувчиларга тушунарли тилда содда, тарихий ва ҳаётий мисоллар орқали мавзулараро узвийликка риоя қилинган ҳолда изчил етказилиши лозим.
“Маънавият асослари” бўлими маънавий-маданий, одоб-ахлоқ меъёрлари, инсонийлик фазилатлари, жамоанинг тарбиявий таъсири, ёшларнинг ўз кучи, билим салоҳияти ва келажагига ишонч ҳисларини шакллантиришга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |