Шунингдек, болаларга миллий истиқлол ғоясини сингдиришда қуйидаги масалаларга алоҳида аҳамият бериш керак:
1. Миллатимизга хос урф-одат, анъаналар, инсоний фазилатларни эгаллашга кўмаклашиш.
2. «Ўзбекистон – менинг Ватаним» мавзуида турли тадбирлар ўтказиш, унда Ватан – вилоятлар, туманлар, шаҳар ва маҳаллалар бирлиги эканлигини англатиш.
3. Она тилимизга эътиборни оширишга доир суҳбатлар, мушоира ва баҳслар ўтказиш.
4. Ватан табиати ва ундаги барча нарсаларни севиш, ардоқлшни ўргатиш.
5. Атроф-муҳитга онгли, огоҳ ва зийрак муносабатда бўлиш маданиятини таркиб топтириш.
6. Гўзалликни ҳис этиш, ундан завқланишни тарбиялаш.
7. Она-ватан ҳақидаги шеър ва қўшиқларни ёд олиш, куйлашга ўргатиш.
8. Халқ оғзаки ижодида Ватан ҳақидаги мавзуларни ўқиш ва ўрганиш.
Умумий ўрта таълим
“Одобнома” (1-4-синф )
- мактабгача ёшда ўрганган билим ва малакаларни такомиллаштириш;
- миллат ва элатлар, уларнинг бой урф-одатлари, анъаналарини ўрганиш, уларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш;
- дин ҳақидаги дастлабки тушунчаларни шакллантириш;
- мулоқот маданиятини тарбиялаш;
- тўғрилик, меҳнатсеварлик малакаларини ўзлаштириш;
- инсоний фазилатлар: виждон, ҳалоллик, исроф, увол, ватанпарварлик, ботирлик, ростгўйлик , меҳнатсеварлик, савоб сўзларининг луғавий маъносини билиш ва уларга амал қилиш;
- миллий ғоя ва тушунчаларни сингдиришда халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланиш;
- одоб ва ахлоққа доир кўникмаларни сингдиришда педагогик технология тамойилларига таяниш;
- нима яхши-ю, нима ёмон эканини фарқлашга, эзгу ишлар қилишга ўргатиш;
- тарихимиз ва бой маданиятимизга оид лавҳаларни намойиш этиш;
- юрт тинчлиги, ободлиги, халқ осойишталиги ҳақида суҳбатлар ва бу жараёнларда ҳар бир ўқувчининг бурчлари ҳақида тушунчалар бериш;
- ҳақгўй ва адолатли бўлишга интилишни кучайтириш;
- оила ва унинг шаънини сақлаш учун қайғуриш туйғусини тарбиялаш;
- билим, китобни қадрлашга ўргатиш;
- қўни-қўшни, қариндош-уруғларга, устоз-мураббийларга ҳурмат ва илтифот кўрсатишга ўргатиш;
- Миллий байрамлар, улуғ аждодларимиз таваллуд кунларини нишонлаш тадбирларида фаол иштирок этишни ташкил этиш.
“Ватан туйғуси” (5-6 -синф )
Ўқувчиларнинг миллий ғоя бўйича “Одобнома” фани доирасида ўзлаштирган тушунчалари 5-6-синфларда ўқитиладиган “Ватан туйғуси” фанини ўқиш жараёнида ривожлантирилади.
“Ватан туйғуси” фани “Одобнома” фани мазмунини такрорламасдан, ундаги назарий ва амалий билимлар мажмуини реал ҳаётдаги мисоллар билан бойитиб, чуқурроқ ўргатишга қаратилмоғи зарур.
“Ватан туйғуси” ўқувчилар онгида “Ватан”, “Ўзбекистон - ягона Ватан” каби тушунчаларни шакллантириш билан бошланади. Ўзбекистон халқи, Ўзбекистон халқининг миллий таркиби, Давлат рамзлари каби тушунчалар мантиқий кетма-кетликда, узвийликда баён этилади. “Биз буюк тарих эгасимиз”, “Биз буюк маънавият эгасимиз” мавзуларини баён этишни “Ватан тарихидан ҳикоялар”, “Адабиёт” каби фанлар билан мувофиқлаштириш зарур.
Ватанга муҳаббатни шакллантиришга доир мавзуларни ўтишда ўқувчиларнинг ёш, физиологик-психологик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда уларда аждодлар меросидан ғурурланиш, фахрланиш ҳиссиётини уйғотадиган усул, воситалардан, анимацияли электрон дарслик, қўлланмалар, миллий қадриятларимиз акс эттирилган фильмлар, бадиий асарлардан фойдаланиш керак.
Фан мазмунини баён этишда мавзулараро узвийлик, фанлараро интеграция, мантиқий кетма-кетлик тамойилларига риоя этиш лозим.
Ўқувчиларга бериладиган билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш оддийдан мураккабга тамойилига асосланади.
Шу мақсаддан келиб чиққан ҳолда “Ватан туйғуси” фани мазмуни орқали ўқувчилар қуйидаги билим, кўникма ва малакаларни эгаллайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |