Миллий ғояни ёшлар онгига сингдириш соҳалари ва йўналишлари


Умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги



Download 32,92 Kb.
bet3/6
Sana21.02.2022
Hajmi32,92 Kb.
#75116
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Milliy G'oyani Yoshlar Ongiga Singdirish Soh-

Умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги – миллий истиқлол ғоясининг асосий тамойилларидан биридир. Фуқаролар онгида истиқлол дунёқарашини шакллантириш, уларни ижтимоий ҳаётдаги янгиланиш ва ўзгаришлар жараёнига кенг жалб этиш, замон тараққиётидан ортда қолмаслигига эришиш, жаҳон тажрибасини, умуминсоний демократик қадриятлар моҳиятини ўрганишни талаб этади. Бу, одамларнинг буюк келажак яратиш жараёнига ишончини мустаҳкамлашида, фуқароларнинг сиёсий маданиятини устиришда, барқарор тараққиёт муаммоларини тўғри англашида ғоявий йўналиш бўлиб хизмат қилади.
Миллий истиқлол ғояси эркин фуқаролик жамиятига ўтиш жараёнида халқ тасаввурини ўзгартириш ва янгича маъно-мазмун билан тўлдириш, ҳуқуқий давлатчиликка хос тамойилларни турмуш тарзига айлантиришда умуминсоний қадриятларга таянади. У халқнинг орзу-умидларини умуммиллий даражада юксалтириб, одамларни умумбашарий интилишларга томон етаклайди.
Миллий қадриятларга содиклик – миллий ғоянинг таянчидир. Мустақиллик садоқат ҳиссини барчада баробар шакллантириш, фуқаролик туйғусини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимизни эъзозлаш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир.
Бу тамойил Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаронинг ўз миллий қадриятларини асраб-авайлаши, келажак авлодларга етказиши учун тўла имкониятлар яратилишини ифодалайди. Ўтмишдаги боболаримиз қолдирган мерос, маданий бойликлар, мумтоз қадриятларни ҳурмат қилиш, уларни ўрганиш, улар замиридаги бу тамойилнинг асосий жиҳатларидир. Ҳар бир миллатнинг тили, қадриятлари, урф-одатлари, анъаналарини ҳурмат қилишни таъминлаш миллий истиқлол мафкурасининг амал қилишида умуминсоний андозалар намоён бўлиши учун асослар яратади. Биз бу масалани «Миллатлараро ҳамжиҳатлик» билан боғлиқ мавзуни ўрганаётганимизда янада кенгроқ ёритишга ҳаракат қиламиз.
Миллий истиқлол ғоясининг шахс қадриятлари, инсон маънавий олами билан боғлиқлиги шубҳасиз. Шубҳа йўқки, миллий истиқлол ғояларини амалга ошириш аввало ҳар томонлама билимли, маънавий, жисмоний ва ақлий етук инсонларга боклик. Бу эса ҳар бир юртдошимизни истиқлол ғоялари билан қуроллан­тиришни тақозо этади. Соғлом авлодни тарбиялаш, эркин фуқаро маънавиятини шакллантириш, баркамол инсонни вояга етказиш ҳам ана шу вазифалар сирасига киради. Зеро, ҳар бир шахс ижтимоий жараёнларни ўзида мужассам этувчи куч сифатида жамиятдаги барча жараёнларнинг, жумладан миллий истиқлол ғояси амал қилишида асосий омил ҳисобланади. Аввало, шахс миллий истиқлол ғоясининг, унинг ҳаётбахш тушунчаларининг ўзлашти­рувчиси, ўзига сингдирувчисидир. Таълим ва тарбия жараёнида, ижтимоий-маънавий тизим, малакани ошириш ва қайта тайёрлаш, қолаверса, жамиятдаги тўлақонли ахборот макони орқали у аниқ ва оқилона йўналтирилган мафкуравий қадриятлар, меъёрлар ва талабларни ўзлаштириши зарур.
Шахснинг миллий истиқлол ғояларини кенг ёйишдаги ўрни, аввало, унинг мафкуравий жараёнларда қанчалик фаол иштирок этишида кўринади. Фаол, интилувчан шахс мафкуравий таъсир, тарғибот ва ташвикотнинг объектидан мафкуравий жараёнларнинг субъектига, мафкурачига, мафкуравий тарбия тизимининг муҳим бугинига айланиб боради. Шундан сўнг у миллий истиқлол мафкураси ғояларининг ташувчисига, унинг тарғиботчисига, уни бошқаларга етказувчи воситага айланади. Ҳар бир шахс тегишли мафкуравий-ғоявий тайёргарликка эга бўлгач, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, таълим, фан, маданият, соғлиқни сақлаш, ҳарбий хизмат ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги фаолияти орқали миллий истиқлол мафкурасининг асосий тамойилларини ёйишда, тарғиб этишда ва мустаҳкамлашда фаол иштирок эта олади. Шу тариқа бу ғоя ва тамойиллар одамларни аниқ мақсад, тараққиёт сари етаклайди, миллат қўлидаги байроқка айланади.
Ана шу сабабларга кўра, миллий истиқлол ғояларини амалга оширишда шахс таянч омил деб қаралади, унинг имкониятларини юксак баҳолаган ҳолда, асосий эътибор муайян шахснинг мафкуравий тайёргарлик даражасига қаратилади. Бунда муайян шахсга Ўзбек миллий характерининг афзалликларини ташвик қилиш, халқимиз маданиятининг бебаҳо ва бетакрор эканини англатиш, Ўзбекларга хос жамоавийлик жамиятимизнинг муҳим хусусияти экани, ижтимоий бирдамлик тараққиётимизнинг манбаи бўлиб хизмат қилишига алоҳида эътибор берилади. Шунингдек, бу жараёнда тараққиётга баҳоли қудрат ўз ҳиссасини кўша оладиган етук шахс тимсолини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.


Download 32,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish