Миллий истиқлол ғоясининг амал қилиши тамойилларидан бири унинг оила билан боғлиқ жараёнларда намоён бўлади.
Оила – жамиятнинг муқаддас уйи, энг асосий тарбия маконидир. Миллий истиқлол ғоясини одамлар қалби ва онгига сингдириш ҳам аввало оиладан бошланади. Айнан боболар угити, отанинг шахсий ибрати, онанинг меҳри орқали миллий ғоя авлоддан авлодга, инсондан инсонга ўтади, онг ва шуурда мухрланиб боради. Иқтисодий фаровон, ахлоқий, ғоявий-тарбиявий жиҳатдан соғлом бўлган оила негизидаги жамият ва давлат мустаҳкам бўлади. Бундай оилаларда комил инсон вояга етади, унинг туйғулари, тушунча ва дунёқарашида миллий истиқлол ғоялари кенг томир отади.
Миллий истиқлол ғоясининг амал қилиш тамойиллари шахс ва оиладан ташқари жамоа, маҳалла билан узвий боғлиқдир. Ҳар бир Ўзбекистонликнинг ҳаётида «шахс – оила – маҳалла» учлиги катта аҳамият касб этади. Бу – шарқона турмуш тарзимизнинг ўзига хос тизимидир. Бу – инсоннинг жамият ҳаётига узвий сингиб, ижтимоий муносабатлар иштирокчисига айланишида муҳим воситадир. Инсоннинг оилада шаклланган иймон-эътиқоди, одоби, орияти ва виждони, ғурур-ифтихори, ақл -заковати, тафаккури маҳалла муҳитида янада юксалиб, халқ иродаси, ўзаро тотувлик ва ҳамкорлик ришталари билан уйғунлашиб, жамиятда соғлом муносабатларнинг шаклланишига, миллий истиқлол ғояларининг мустаҳкамланишига олиб келади. Маҳалла шахс ва жамият муносабатларидаги муҳим боғловчи восита бўлиб хизмат қилади. Халқимизнинг азалий удумлари, урф-одатлари ва анъаналарини ифода этган ҳолда, маҳалла улкан ғоявий-мафкуравий тарбия учоги вазифасини бажаради. Кексаларнинг фойдали панд-насихатлари, ёши катталарнинг шахсий ибрати, жамоанинг ҳамжиҳатлиги мисолида миллий истиқлол ғояларининг амалий қиммати ортиб боради. Маҳалла тизими орқали мафкуравий ишларни самарали йўлга қўйиш имкониятлари жуда кўп. Жамият одамлар ўртасидаги муносабатлар мажмуидир. Бу муносабатлар ичида одамларнинг иродаси, интилишлари, умуман, маънавий омиллар муҳим аҳамият касб этади. Миллий истиқлол ғояси – бутун Ўзбекистон халқининг биргаликда инсонпарвар, фаровон демократик жамият қуриш, унда ҳар бир инсоннинг муносиб иштирокини таъминлаш буйича қилган азму-қарори ифодасидир. Инсон, оила, маҳалла, меҳнат жамоалари, давлат манфаатлари, уларни боглаб турувчи ижтимоий-сиёсий тизимлар миллий истиқлол ғоялари орқали янада якқолроқ намоён бўлади.
Жамиятнинг асосий тараққиёт мақсади миллий истиқлол мафкурасининг шаклланиш ва ривожланиш жараёнида барча давлат ва жамоат ташкилотларининг мафкуравий фаолиятини уйғунлаштирувчи омил бўлиб хизмат қилади. Сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, ижодий, маданий-маърифий муассасалар фаолиятини жонлантириш, уларнинг имкониятларидан миллий истиқлол мафкураси ғояларини юртдошларимиз қалби ва онгига сингдириш борасида имкон кадар кенг фойдаланиш жамиятнинг ана шу бош мақсадини англаш заруратидан келибчиқ ади. Бунда уларнинг оммавийлигига, одамларга тез ва кенг доирада таъсир кўрсата олиш имкониятига катта аҳамият берилади.
Бир сўз билан айтганда, миллий истиқлол ғоясини татбик этиш жамиятимизнинг асосий мақсадлари – Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, комил инсонни тарбиялаш каби олижаноб ғояларга буйсундирилиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |