Миллий ғояни ёшлар онгига сингдириш соҳалари ва йўналишлари


Жамият ҳаётини демократиялаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш миллий истиқлол ғоясининг амал қилиш тамойилларидан биридир



Download 32,92 Kb.
bet5/6
Sana21.02.2022
Hajmi32,92 Kb.
#75116
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Milliy G'oyani Yoshlar Ongiga Singdirish Soh-

Жамият ҳаётини демократиялаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш миллий истиқлол ғоясининг амал қилиш тамойилларидан биридир. Мамлакатимизда демократик институтлар фаолиятини йўлга қўйиш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш узоқ муддатли жараёндир. Демократия ғояларини шунчаки баён қилиш, юқоридан тушириб жорий этиш билан одамлар онгида ўзгариш қилиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам Президентимиз Ислом Каримов бу хусусда қуйидагича таъкидлаган эди: «Демократия жамиятнинг қадриятига, ҳар бир инсоннинг бойлигига айланмоғи керак. Бу эса бир зумда бўладиган иш эмас. Халқнинг маданиятидан жой ололмаган демократия турмуш тарзининг таркибий қисми ҳам бўла олмайди. Бу тайёргарлик кўриш ва демократия тамойилларини ўзлаштиришдан иборат анча узоқ муддатли жараёндир».
Аммо бу йўлни имкон кадар киска муддатда босиб ўтиш, демократияни жамиятнинг устувор қадриятига, унинг барқарор тараққиётини таъминловчи муҳим омилга айлантириш, бир томондан жаҳон халқлари демократик анъаналарини пухта ўрганиш ва ўзлаштиришни, иккинчи томондан аждодларимизнинг адолатли жамият барпо этиш борасидаги қарашларини бугунги кунга мослаштириб, миллий қадриятларимиз заминида жорий этишни тақозо қилади.
Бошқача айтганда, ҳар бир жамият, давлат ўзи учун мос демократик тараққиёт йўлини ўзи танлайди. Ўзбекистон ҳам ўзи учун макбул демократик тараққиёт йўлини танлаб олди.
Маълумки, собиқ шўролар даврида Шарқ халқларига, жумладан бизга нисбатан Маркснинг «Осиёча ишлаб чиқариш услуби» деб аталган назариясига таяниб иш кўрилади, деган қараш ҳукмрон эди. Бу назариянинг моҳияти Шарқ да ҳокимиятни бошқариш азалдан деспотизмга, яъни зўравонликка асосланади, деган фикрдан иборат эди. Европацентристик қарашлар (Гегел), Европани жугрофий жиҳатдан устун қўйиш (Монтескье), капитализмнинг тарихан айнан Европада пайдо бўлиши тўғрисидаги тасаввурларнинг (Макс Вебер) барчаси осиёча турмуш тарзи учун демократия мутлақо ёт бир нарса, деган беписанд фикрга асосланиш оқибати эди. Бугунги кунда Шарқ нинг ҳам ўзига хос давлатчилик анъаналари, бошқарув тизими, идора усуллари, ҳокимият тармоқлари бўлгани, бу борада у Ғарбдан сира кам эмаслиги барчага аён бўлиб қолди.
Хусусан, шарқона демократиянинг бир қатор устувор жиҳатлари мавжуд. Бу – ғоявий-фалсафий асосда шаклланган инсонпарварликдир. Масалан, бизнинг Форобий, Амир Темур, Низомулмулк, Алишер Навоий каби аждодларимизнинг сиёсий қарашлари негизида турли даврларда ўзига хос сиёсий маданият шаклланган. Шарқ сиёсий фалсафасининг муҳим жиҳатларидан бири – «меъёр» тушунчасига катта аҳамият берилишидир. Аслида демократия – меъёрга асосланган сиёсий маданиятдир. Бу меъёр ҳуқуқ ва бурч, эркинлик ва тенглик ўртасида бўлган мувозанатни ҳам англатади.
Шарқ да одамларнинг ҳокимиятга ва сиёсий муносабатларга бўлган муносабати азалдан ўзига хос хусусият касб этган. Бу Шарқ даги сиёсий муносабатларнинг нозик жиҳатлари билан изоҳланади. Сайлов тизими, давлатчилик, сиёсий ҳаракатлар, жамоатчилик фикри, оммавий ахборот воситалари – буларнинг барчаси Шарқ да ўз хусусиятларига эга. Аввало, бу хусусиятлар ҳокимиятга бўлган анъанавий ишонч ва баъзан эса патернализм қонунияти билан ифодаланади. Тарихан Шарқ мамлакатларида сиёсий қарорлар кабул қилиш ва уларни амалга оширишда масъул кишилар орқали, лекин бунда халқнинг манфаатлари албатта ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилган. Улар халқнинг «иштирокида», яъни турли митинг, инқилоблар орқали бўлган, аммо унинг манфаатларини ҳисобга олмаган ҳолда қарор кабул қилган қарорлардан кўра кўпроқ самара берган. Шу туфайли Шарқ мамлакатларида аксарият ҳукмдорлар мудом «Халқ нима дер экан?», «Мендан қандай ном қолар экан?» деган масъулият билан сиёсат олиб борган.
Шарқ да сиёсий жараён иштирокчилари, Айниқса, сиёсий етакчиларнинг ўзига хос макоми бор. Сиёсий раҳбар нафақат ўзига тегишли алоҳида имтиёзларга, балки алоҳида масъулиятга ҳам эга. У нафақат ўз ҳуқуқлари, балки мажбуриятлари буйича ҳам асосий оғирликни ўз зиммасига олган. Шу маънода, Шарқ халқлари ҳаётида адолат бош мезонга айланганки, одил ва доно шох, ҳукмдор ғояси «Авесто»дан ҳозирги кунларгача орзу бўлиб келган. Шунинг учун Амир Темур фаолиятида «Куч - адолатда» деган қоида устувор бўлган. Шу тариқа, Шарқ мутафаккирлари давлатни, аввало жамият тараққиётидаги икки муҳим омил – ижтимоий барқарорликни таъминлаш ва ижтимоий адолат мезонларни амалга ошириш қуроли деб тушунган. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш зарурки, Шарқ да қонунчилик ва меъёрий тизимлар ҳам ана шу мақсадларга хизмат қилган. Бундай анъана Соҳибқирон Амир Темур давридаёк бутун дунё меъёрий тизимига ва конституциячилигига кучли таъсир кўрсатган. Амир Темур «Тузуклар»и бунинг якқол далили.
Яна бир масалага алоҳида эътибор бериш зарур. Шарқ халқлари ҳаётида жамоатчилик фикри азалдан юқори маком ва мартабага эга бўлиб келган. Кўпгина анъанавий ижтимоий институтлар, хусусан, маҳалла ва бошқа ўзини ўзи идора қилиш ташкилотлари асосан жамоатчилик фикрига таянган. Шундан келибчиқ қан ҳолда, ижтимоий салмоқли фикрларни жамоатчилик мухокамасига олиб чиқиш ҳам анъанавий йигилиш жойларида – маҳалла гузарларида, чойхоналарда, карвонсаройларда, туй-маъракаларда, тантаналарда, хашарларда, хатто, мехмондорчиликда ҳам амалга ошган. Шу билан бирга, жамоатчилик фикри ҳар доим давлат қарорлари кабул қилишнинг муҳим таркибий қисми бўлиб келган. Ҳукмдорлар ўз фаолиятларининг жамоат фикри томонидан қўллаб-кувватланишига эришишга уринган, қарор кабул қилишдан олдин уни жамоатчилик ризосидан ўтказишга эътибор берилган.
Хуллас, шуларнинг барчасидан келибчиқ адиган бўлсак, Шарқ халқларига, хусусан, бизнинг мамлакатимиз аҳолисига азалдан ўзига хос демократик анъаналар мавжуд бўлган. Ўз менталитети, моҳиятига кўра, умуминсоний қадриятларга нисбатан ўта хайрихохлиги туфайли, халқимиз замонавий демократик қадриятларни ҳам тез ўзлаштириб олиши шубхасиз. Бу, албатта, халқимизнинг тарихий-ижтимоий анаъналаридаги демократик ғоялар, тажрибалар, хусусан, жамоа демократияси намуналари билан ҳам боғлиқ.
Умуман, демократия кадимдан дунёнинг турли минтақаларида турлича йўналишда ривожланиб борган. Унинг муҳим бир шакли эса айнан шарқона демократиядир. Демократия ғояларининг давлатлашган кўриниши ҳам қадимий тарихга эга. Масалан, XIII асрда Самарқандда ҳукмронлик қилган сарбадорлар давлатида демократиянинг кўпгина унсурларини учратиш мумкин.
Тарихий демократиянинг иккинчи йўналиши жараёнли – сиёсий демократиядир. Унинг жамият сиёсий тизимини халқка яқинлаштириш, сиёсий адолатсизликларнинг олдини олиш борасидаги аҳамиятини таъкидлаб ўтиш зарур.
Ижтимоий демократия эса учинчи бир тарихий йўналишдир. Бугунги давр демократияни ислоҳотлар жараёнига айлантирди. Шу даврдан бошлаб демократия кенг ижтимоий ҳодиса тусини олди.
Демак, демократия асли тарихий жараёнда вужудга келган бўлиб, у инсон фаолиятининг турли жиҳатларига нисбатан татбик этилади. Шу маънода, турлича моделларда намоён бўлади. Буни ўз даврининг илғор мутафаккирлари ҳам теран англаганлари, улар демократия учун зарур бўлган шарт-шароит, яъни мустақил миллий тараққиёт заруратини алоҳида таъкидлаганлар. Хусусан, Заки Валидий Тугон бу хакда шундай деб ёзган эди: «Демократиянинг бирдан-бир, ягона рецепти йўқ. Унинг мақсади миллатларга ва жамиятларга ўз ихтиёрларига мувофиқ ҳаёт кечириш имкониятини беришдадир. Демократия турли миллатда турлича бўлиши мумкин. Лекин унинг асосий бир шарти бор: миллат ва жамият орасидаги масъулиятга шериклашиб, шунга мувофиқ равишда иш қонунларига буйсуниш керак бўлади. Инглизларда, Америкада, Швецияда, Норвегияда иш шу тарзда тўзилган. Россияда эса бу йўқ. 1919 йилда яхшигина демократик партиялар вужудга келди, аммо большевиклар партияси тепагачиқ дию бутун бошли партияларни йўқ қилди ва тарихда мисли кўрилмаган мустабидлик тузумини ўрнатди. Давлат ишида масъулият ҳиссининг умумийлиги халқнинг маданий камолотига боғлиқ тарбия ва одат масаласи ҳамдир».
Бугунги шарқона демократияда қадр, оқибат, андиша, катталарга ҳурмат, она заминни ардоқлаш борасида ўзига хослик яққол намоён бўлади. Булар эса миллий истиқлол ғояси амал қилишида ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади.

Download 32,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish