4. Анъанавий маданият ва «миллий-маънавий қадриятлар»ни
эскича инкор этишнинг миллий ғояга зидлиги
«Анъана» - ўтмишнинг кеажакка мерос қоладиган, авлоддан авлодга ўтадиган, жамият ҳаётининг турли соҳаларида намоён бўладиган моддий ва маънавий қадрият. «Маданият» (араб. «мадина» ва «ият» - шаҳарга оид таълим-тарбия кўрганлик) - турлича талқин этиладиган, мураккаб ва кўп маъноли тушунча. Анъанавий маданият манбаи абадий эмас, ижтимоий муҳитлар, жараёнлар, сиёсатлар натижасида ўзгариб боради. Анъанавий маданиятнинг жамият ҳаётидаги ўрнини белгилаб олишда тарихий тараққиёт босқичи таъсирида ўзгариб борган анъана, урф-одат, моддий ва маънавий бойликларга янгича мезонлар орқали ёндашмоқ керак. Халқимиз тарихида ана шундай «анъанавий маданият»ни саралаш босқичлари 3 та тарихий даврни босиб ўтган.
1. «Анъанавий маданият»нинг биринчи саралаш даври ибтидоий мифо-логик таъсирлар остида шаклланган анъналар, қадриятларга янгича мезон орқали баҳо бериш даври.
2. Ислом қадриятлари мезонининг қарор топиши билан боғлиқ бўлган анъанавий маданият.
3. Дунёвий фанлар таъсири остида шаклланган ҳозирги замон анъана-вий маданиятлари.
Бу босқичларнинг ҳар бир даври ҳақида қисқача тўхталамиз.
1. «Анъанавий маданият»нинг биринчи саралаш даври эрамиздан олдинги икки минг йилликнинг сўнгги чораги ва биринчи минг йиллик бошларига тўғри келади. Бу давр жамият барча томонларининг ўсиши ва ўзгаришига асос бўлган янгича ижтимоий муносабат, мезонларнинг қарор топиши билан боғлиқ. Бу давр ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга мос келадиган, анъанавий қадриятлар мезони ҳисобланган «Авесто» ёзма ёдгорлиги билан узвий боғлиқ. Бу даврда нисбатан тор доирадаги ҳудудлар, уруғ ва қабилалар манфаатларига мос келган қадриятлар мезони ўрнига кенг доирадаги ҳудудлар ва элатлар муштарак манфаатларининг изчил ифодаси бўлиб, ибтидоий кўп худолик (полетеистик) тасаввурлар ўрнига якка худолик (монотеистик) тасаввурларнинг қарор топа бошлаганлигини кўрамиз. Мазкур жараённинг илк босқичларида нисбатан кенгроқ ҳудудларда истиқомат қилув-чи уруғ ва қабилаларнинг умумий манфаатларини ифода этувчи образларнинг яратилишига кучли эҳтиёж сезилган.
Қабилалар ўртасида умумэътироф этилган дастлабки образ «Ҳамма нарсани кўриб турувчи, ҳамма нарсадан хабардор, минг кўзли ва минг қулоғи бор, қабилалар ўртасидаги келишилган шартнома талабларининг бажарили-шини қаттиқ назорат қилувчи адолат тарозисини қўлида тутган қуёш тимсолидаги «митра» бўлиб шаклланди.
Умуман, ўша давр учун ўта муҳим бўлган нарса қабилалар ўртасидаги умумий анъанавий ахлоқий нормаларни қарор топтириш ва унга изчил амал қилиш зарурий эҳтиёжга аланади. Чунки Иртиш-Урол ҳудудларидаги юзлаб қабилалар ўртасида умумий келишув (шартнома)лар тузилиб, унга қатъий риоя қилмасдан туриб, табиатнинг инжиқликларига биргаликда (ҳамжиҳат-ликда) кураш олиб бориш, бошқа ҳудуд қабилаларидан ўз ҳудудларини ҳимоя қилишнинг имкони йўқ эди.
«Авесто» таълимотидаги анъанавий қадриятлар мезони тўла соф диний-мифологик мазмун билан чекланиб қолмасдан, балки шу билан бирга ижтимоий муҳит талабларини ҳам, табиий ҳодисаларни ўрганиш асносида вужудга келган билимларга ҳам суянадиган дунёвий ҳарактерга эгалиги билан ажралиб туради. Масалан, ёвуз дев Ахримон одамларга даҳшат уруғини сочиш учун ўн минг турдаги касалликларни юборади. Унга қарши эзгулик тангриси Ахура Мазда 9999 та касалликнинг давосини табиатдаги нарса-ҳодисалар (жонсиз, тирик ва ўсимликлар) дунёсининг хоссалари, сифатлари кўринишда одамлар учун яратади. Одамлар табиатни чуқур ўрганишлари орқали мазкур шифобахш хосса ва сифатларни ажратиб олиб, ўз дардларига шифо топган-лар. Энг муҳими, табиатни ўрганиш орқали ортирилган билимлар қадрият даражасига кўтарилган. Шундан бўлса керак, Оташпарастлар қадимда, ҳатто ўрта асрларда ҳам 3 та нарса билан машҳур бўлганлар: 1) сеҳргарлик; 2) табобат илмида; 3) виночилик билан шуҳрат қозонганлар. Бу фазилат-ларнинг учаласи асосида ҳам табиатни чуқур ўрганиш ётганлигини кўрамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |