РУМ
160
МАМЛАКАТИНИ ЗАБТ ЭТИБ, ҚАЙСАР
161
ЛАШКАРИНИ СИНДИРИШ БОБИДА
ҚИЛГАН КЕНГАШИМ
Шом шаҳарларини забт этганимдан кейин ва Мисру Шом подшоси Малик Фараж жанг майдонини
ташлаб қочгандан сўнг, Румга юборган элчим Йилдирим Боязиднинг тескари жавобини олиб келди.
Лекин (Боязид) Миср ва Шом лашкари мендан енгилганини эшитгач, ўйланиб қолгани ва саросимага
тушиб, шошилинч равишда юришга тайёргарлик кўра бошлаганини ҳам айтди. Мен эса кенгашиб
Дамашқ шаҳрини олиб, Шом вилоятларини бўйсундиргач, Мосул
162
йўли билан Бағдодга қараб
юрдим. Бу билан қайсарнинг менга қарши уруш қилиш нияти бор-йўқлигини билиб олмоқчи бўлдим.
Табриз тарафга қараб борар эканман, амирзодалардан баъзиларини кўп сонли лашкар фавжлари билан
Бағдод устига жўнатдим. Бу вақтда Бағдод ҳокими Султон Аҳмад Жалойир шаҳарни ва унинг қалъасини
қўрикдашни навкари Фаражга топшириб, ёнига кўп одамларни қўшиб берганди. Амирзодалар Бағдодга етиб,
шаҳарни қуршаб олдилар. Иш уруш қилишга бориб тақалгач, (чопар орқали) бор ҳақиқатни менга арз
қилдилар. (Бу хабарни) эшитиб ўзим Бағдодга бориб, шаҳар ва қалъани озод этишга қарор бердим. Табриз
йўлидан орқага қайтиб, юриш билан Бағдодга келдим ва эҳтиёткорлик билан ҳарбий ҳийлалар ишлатиб,
қалъани қўлга олишга киришдим. Қамал муддати икки ойу ва яна бир неча кунга чўзилгандан кейингина
қалъа билан шаҳар ишғол этилиб, ғалаба қозонилди
163
. Қалъа бошлиғи Фараж Дажла дарёсида ғарқ бўлди.
Мен шаҳарга кирдим ва барча бебош, бузуқи кишиларни қатл этишни, қалъа ва иморатларни бузиб ер билан
баробар қилишни буюрдим.
Бағдоддан кейин Озарбайжонга келдим ва ўша ерда бир қанча вақт туриб қолдим. Шу аснода Қайсарнинг
Ҳалаб, Ҳумс ва Диёрбакр
164
вилоятларига лашкар фавжларини юборгани ва мендан қочиб унинг паноҳига
кирган Крра Юсуф эса қароқчилар бошлиғига айланиб, айниқса, икки муқаддас шаҳар
165
зиёратига
қатновчиларнинг карвонларига кўп зарар келтираётганлиги хабари қулоғимга чалинди. Бунинг устига ўша
тарафлардан бир жамоат кишилар келиб, улар ҳам Қора Юсуфнинг жабр-зулмидан арз қилдилар. Шунинг
учун унинг жазосини бериб, қайсарнинг кўзини ғафлат уйқусидан очиб қўйишим лозим кўринди. Бу хусусда
маслаҳатни шундан топдимки, ҳар бир шаҳар ва қабиладан лашкар тўплаб, қайсарнинг устига ёпирилиб
боргайман. Лашкарлар жам бўлгандан кейин ҳижрий 804 йилнинг ражаб ойида (милодий 1402 йил февралида)
Озарбайжондан чиқиб, унга қарши жанг қилиш учун йўлга тушдим. Ўзимдан илгари лашкаримдан бир неча
фавжини Рум мамлакати устига тўсатдан босқин қилишга тайин этдим. Яна бир неча фавжга эса йўлимиздаги
тўхташ манзилларини кўздан кечириб, озиқ-овқатни ҳозирлаб туришни буюрдим. Ўзим Анкурия
166
йўли
билан юриш қилдим. қайсар тўрт юз минг отлиқ ва пиёда аскари билан менга қарши юзланди. Урушни
бошладим ва уни енгдим
167
.
Қайсарни лашкарбошиларимдан бири қўлга тушириб, ҳузуримга келтирди.
Етти йиллик юришдан сўнг зафар ва нусрат билан Самарқандга қайтдим
168
.
159
Бу воқеа 1401 йил 11 январда юз берган.
160
Рум–бу ерда: Усмонли султонлиги. (–А. А.)
161
Қайсар–бу ерда: Усмонли султони Боязид I Йилдирим назарда тутилган. (–А.А.).
162
Мосул–араб Ироқининг шимолидаги катта шаҳар, Жазира ўлкасининг маркази.
163
«Зафарнома» муаллифи Шарафиддин Али Яздийнинг ёзишича, Амир Темур 1401 йил 9 июлда Бағдодни иккинчи маротаба
эгаллаган.
164
Диёрбакр–Шарқий Анатолиядаги шаҳар, ҳозир Туркиянинг жануби-шарқида.
165
Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварага берилган фахрли ном.
166
Анкурия–Ҳозирги Анқара шаҳрининг ўрта асрлардаги номи.
167
Бу жанг 1402 йилнинг 20 июлида Анқара остонасидаги Чимбукобод мавзеида Амир Темурнинг Боязид Йилдирим устидан
қозонган тўла ғалабаси билан якунланган. (–А.А.)
168
Амир Темурнинг ҳарбий Эрон, Озарбайжон, Кичик Осиё ва Сурияга қилган етти йиллик ҳарбий юриши 1399–1404 йилларда
рўй берган. Амир Темур 1404 йил август ойида Самарқандга қайтган. (–А.А.)
Do'stlaringiz bilan baham: |