Миллий давлатчилигимиз


МИСР ВА ШОМ (МАМЛАКАТЛАРИ) НИ



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/69
Sana25.02.2022
Hajmi0,88 Mb.
#269286
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklari kitobi

МИСР ВА ШОМ (МАМЛАКАТЛАРИ) НИ 
ФАТҲ ЭТИШ БОБИДА ҚИЛГАН 
КЕНГАШИМ 
Менинг шон-шавкатим ва қудратим овозаси (Рум) қайсарининг
155
 
қулоғига етди. У ўзига қарашли Сивос 
ҳамда Малатия қалъалари ҳамда уларга тобеъ ерларни забт этганим, қалъалар ичидаги аскарларининг 
барисини тарқатиб, теварак-атрофга сочиб ташлаганим ҳақидаги хабарни эшиттач, томирларидаги ғайрат 
ҳаракатга келди ва лашкарим зарбасидан қочиб, қайсар қошида паноҳ топган қора Юсуф Туркман
156
иғвоси 
билан устимга лашкар тортишга қарор қилди. 
Қайсар балога йўлиқиб, давлати вайрон бўлиши яқинлашиб қолганди, чунки у Қора Юсуфнинг иғвосига 
учиб, менга қарши лашкар тортган эди. (Қолаверса) Миср ва Шом қўшинларини ҳам ёрдамга чақирган эди. 
Мен кенгашиб лашкаримни уч фавжга ажратсам яхши бўлар, дедим. Бироқ жангда енгиш-енгилиш иши 
такдир пардаси остида яширинлиги боис бу тўғрида амирларим билан кенгаш ўтказдим. Улар сипоҳийларга 
хос иш тутиб, уруш очмоқни маслаҳат бердилар. 
(Шундай бўлса) ҳам мен қайсарнинг (ғайрат) ўтини аччиқ-чучук гап билан сўндирмоқни маслаҳат кўрдим 
ва унга мактуб йўлладим. Хатнинг қисқача мазмуни шундай эди: «Еру кўкни яратган Тангри таолога чексиз 
шукрлар бўлсинким, етти икдим мамлакатларининг кўпини менинг фармонимга киргизди ва олам султонлари, 
ҳокимлари менга эгилиб, итоат ҳалқасини жон қулокдарига такдилар. Ўз қадрини билиб, ҳаддидан ошмай 
жасорат оёкдарини тийган бандасини Тангри ёрлақасин! Сенинг наслу насабинг қаерга бориб тақалиши жаҳон 
халқи олдида маълумдир. Шундай экан, ҳолингга муносиб иш тутиб, журъат оёғини олдинга қўймагилки, 
ранжу меҳнат балчиғига ботиб, бало чуқурига йиқилгайсан. Иқбол эшигидан ҳайдалган бир тўда иғвогар 
кишилар ғаразли ишларини бажариш учун сенинг паноҳингдан жой олиб, ухлаб ёттан фитнани уйғотмишлар. 
Яна ўшаларнинг иғвоси билан давлатинг юзига офат ва бало эшигини очмагил. (Дарҳол) Қора Юсуфни 
менинг олдимга юборгил. Йўқ эса тақдир пардаси икки лашкар сафлари тўқнашганда юзингга 
очилғусидир»
157

Мактубни танилган элчиларим билан қайсарга юборганимдан кейин Шом пойтахти (Дамашқ)га бориб 
туришга қарор қилдим. Ҳумс ва Ҳалаб йўли орқали у ерга равона бўлдим. ҳалаб шаҳрига етганимда Миср 
подшоси Малик Барқуқ ўғли Малик Фараж
158
менинг Дамашққа келаётганимни эшитиб, шошилинч равишда 
Мисрдан Дамашққа қараб йўл олгани ҳақида хабар келтирдилар. Мен Миср ва Шом лашкарларининг 
қушилишига иул қуимаслик учун зудлик билан отланиб, олдинга юрдим. Лекин Малик Фараж абжирлик 
151
Малатия–Рум мамлакатининг машҳур шаҳарларидан. Ҳозирда Туркиянинг шу номдаги вилоят маркази. 
152
Ҳалаб – Шом(Сурия)нинг шимолида жойлашган қадимий шаҳар (милод.ав. 20-асрдан маълум), ўрта асрларда Алеппо номи 
билан машҳур бўлган. 
153
Ҳумс–қадимги Эмесса, Оси (Оронт) дарёси бўйида жойлашган ва Шомга қарашли қадимий шаҳар. 
154
Миср ва Шом забтига Амир Темур етти йиллик (1399–1404) юриш вақтида, аниқроғи 1399–1401 йиллари киришган. 
155
Бу ерда Усмонли империяси султони Йилдирим Боязид I (1389 –1402) назарда тутилади. 1403 йилнинг 8 мартида Оқшаҳарда 
вафот этган. Ўрта асрларда битилган тарихий манбаларда Рум мамлакати султонлари шу ном билан аталган. (–А.А.) 
156
Қора Юсуф Туркман–1380–1468 йиллари Ироқ ва Озарбайжон устидан ҳукм юритган Қора-қўюнлилар сулоласидан чиққан 
ҳукмдор (1388–1420). (–А.А.) 
157
Лекин Боязид Йилдирим Амир Темурнинг талабини инобатга олмаган, аксинча, унга ҳақоратомуз жавоб мактуби йўллаган. 
158
Малик Барқуқ ўғли Малик Фараж–1382–1517 йилларда Миср билан Шомда ҳукмронлик қилган Буржийлар сулоласидан 
чиққан ҳукмдор (1399–1405). Шаркдаги Амир Темурга қарши кучлар, Тўхтамиш, Қора-қўюнли туркманлари, Султон Аҳмад жалойир 
ва Рум султонлари билан иттифокдош бўлган. 


қилиб, мендан олдин Дамашққа етиб олди. (Шундай бўлса ҳам) мен унинг орқасидан шаҳарга етиб бордим ва 
Дамашқни забт этдим
159


Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish