Миллий бойлик статистикаси



Download 121 Kb.
bet14/16
Sana01.06.2022
Hajmi121 Kb.
#627338
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Миллий бойлик статистикаси

Жами

х

48383

10,80

+2,8

Доимийфойдаланилади ган ўтлоқзорлар ва яйловлар



суғориладиган ўтлоқзорлар ва яйловлар суғорилмайдиган
ўтлоқзорлар ва яйловлар

420
224611

0,10
50,50

+6,0
-4,5

Жами

Х

225031

50,60

-4,5

Қишлоқ ҳужалигига яроқли ерлар




273414


61,50


-3,3





суғориладиган













кўчатзорлар ва













боғлар

3610

0,80

+16,0

Ўрмонлар

суғорилмайдиган
кўчатзорлар ва













боғлар

135

0,03

+19,0




табиий ўрмонлар ва













бутазорлар

12547

2,80

-10,7

Жами ўрмон хўжалиги



Х



16292



3,60



-5,6

Баҳолашда ерларни тўғридан-тўғри баҳолаш усули мавжуд емаслиги учун шартли баҳолашдан фойдаланилган. Мустақилликка еришишимиздан олдин қишлоқ хўжалиги ерларини иқтисодий баҳолаш ишлари, иқтисодий таҳлил, давлат режаларини (харидини) жойлаштириш, қишлоқ хўжалигидан ерларни бошқа соҳаларга олиб қўйилишида


компенсация тўловлари ҳажмини белгилашда бажарилган. Бунда Микроиқтисодий ёндашувлар ҳукм сурган. Расмий статистика бу масалалар билан деярли шуғулланмаган. Иқтисодий фанда еса мавжуд ер майдонларини баҳолашда 3 та концепциядан фойдаланилган:

  1. Сарф-харажат ( ерни ва бошқа табиий реурсларни меҳнат сарфининг натижаси сифатида баҳоланган) ва рента асосида баҳолаш. Бу усулни С.Г.Струмиллин асослаган. Бунда табиий ресурсни ўзлаштириш (масалан қўриқ ва бўз ерларни) ҳаражатлари баҳоланган. Аммо бу усулда ернинг унумдорлиги ва яхшилаш учун қилинган сарф-харажатлар еътибордан четда қолган.

  2. Кадастр усули. Бу усулда юқори даажада соф даромад берувчи табиий ресурс (ҳайдалган ер, бошқа қишлоқ хўжалиги ерлари, ўрмонлар) 100 баллга баҳоланган, қолган ер участкалари еса соф даромад (1 га ҳисобида) даражасига нисбати орқали ундан паст балларда баҳоланган. Кадастр усули 1917 йилга қадар ва ундан сўнг ХХ асрнинг 60-70 йилларида, баъзан, ҳозирги кунларда ҳам қўлланилмоқда. Аммо миллий бойлик ҳажмини баҳолашда бу усул яроқли емасдир.

  3. Рента усули – табиий ресурсдан олинадиган даромад даражаси (дифференциал рентани ҳисоблаш орқали) бўйича баҳолаш.

Бу усул §арб иқтисодчиларининг ишларида батафсил баён қилинади. Унда Е.Денисоннинг монументал тадқиқоти бўлган “Исследование различий в темпах економического роста” асарида илгари сурилган ғоя – еркин рақобат мавжудлиги шароитида меҳнатнинг сўнгги маҳсулоти иш ҳақи билан, капиталники – фойда ва ерники еса – ер рентаси билан ўлчанади дейилган. Бу ғоя собиқ иттифоқда мафкура жиҳатидан қораланишига қарамасдан ишлаб чиқариш ва иқтисодий ривожланиш омилларини ҳиссасини баҳолашда қўлланилган. Ҳозирги пайтда ривожланган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар статистикасида табиий капитал ва унинг елементларини баҳолашда асосан рента усулидан фойдаланилмоқда.
Масалан, фойдали қазилмаларни баҳолашда Жаҳон Банки експертлари барча капиталлар учун хизмат қилиш йилини 25 йил, фойдали қазилмалар – тикланмайдиган ресурс бўлгани учун жорий йилнинг рентаси ёки қазиб чиқариш натижалари олинадиган йиллик амортизация нормасини 4,0 % га тенглаштириб олганлар. Фойдали қазилмалар – тикланмайдиган ресурс бўлгани учун йилнинг рентаси ёки қазиб чиқариш натижасида олинадиган иқтисодий фойдаси (фойдаланилган асосий капиталнинг йиллик амортизацияси ва фойдаси суммаси чегириб ташланганидан сўнг) тўғрисидаги маълумотлари асосида баҳоланган.
Қайта тикланадиган табиий ресурслар - ўрмонларни баҳолашда: а) агар йиллик тайёрланадиган ёғочлар ҳажми поядаги ёғочни қўшимча ўсиши даражасидан кам бўлса (яъни ёғоч захираси ўсиб борса), унда жорий (шу вақтнинг) рента тўловлари қиймати еътиборга олинади;
б) Агар юқоридаги ҳол бўлмаса, яъни тайёрланадиган ёғоч ҳажми поядаги ёғочни қўшимча ўсишдан кўп бўлса, унда ўрмоннинг қийматини баҳолашда ўрмонларнинг хизмат муддати 25 йил қилиб олинган ҳолда баҳоланади.
Ўрмонларда ёғоч тайёрлашдан ташқари ов, дам олиш, туризм ва бошқа даромадлар келтириши ҳам еътиборга олинган. Бунинг учун ўрмонларнинг қарийиб 10,0% шундай даромадлар келтириши мумкин деб фараз қилинади. Бу даромад,
ривожланган мамлакатларда, ўртача 1 га ўрмонга 145 долларга, ривожланаётган мамлакатларда еса 112 долларга тенг қилиб олинган. Бу ҳисоблашларда ўрмонларни атроф-муҳитни яхшилашда, айниқса, кислород ишлаб чиқариш фаолияти еътиборсиз қолдирилганини кўпгина иқтисодчилар таъкидламоқдалар. Екин майдонларини баҳолашда 2025 йилгача ҳосилдорлик даражасини ҳисоблаш имконияти борлигида миллий нархлардаги ер рентаси еътиборга олинган. Бунинг учун қишлоқ хўжалигининг асосий екинлари: буғдой, шоли ва маккажўхорининг 1 гектаридан, миллий нархларда, ер рентаси ҳисобланган, сўнг бу кўрсаткич жаҳон бозори нархларида қайта баҳоланган. Бошқа екинлар бўйича екин майдони асосий екинларнинг ҳосилини 80,0 фоизи даражасида баҳоланган. Яйловлар ҳам екин майдонларидек рента асосида баҳоланган. Аммо бунда яйловлар ҳисобидан ишлаб чиқарилган гўшт (мол ва қўй), сут ва жун қиймати олинади. Кўриниб турибдики, табиий ресурсларни миллий валютада ва айниқса жаҳон нархларида қийматини баҳолаш жуда мураккаб масаладир.

    1. Download 121 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish