Миллий бойлик статистикаси



Download 121 Kb.
bet11/16
Sana01.06.2022
Hajmi121 Kb.
#627338
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Миллий бойлик статистикаси

Асосий капитални баҳолаш. Маълумки, асосий капитал норматив хизмат муддати халқаро ҳисоблашларда, жумладан, Жаҳон банкида 25 йил қилиб олинади. Бу давр ичида бирламчи ҳисобга олинган асосий капитал баҳоси ўзгариб туради. Асосий капитал тарихий (тўлиқ бошланғич), жорий (қайта баҳоланган қиймати-шу пайтдаги баҳоси), қолдиқ қиймати, амортизация қилинадиган қиймат, тугатилиш қиймати, баланс (аралаш) қиймати, ўзгармас баҳолардаги қиймати ва бошқа усулларда баҳоланиши мумкин. Ҳар бир методда баҳоланган қийматнинг ҳисобчиликда иқтисодий статистик таҳлилда, молиялаштириш (реинвестицияда), солиққа тортишда ва миллий бойлик ҳажмини ҳисоблашда ўз функцияси мавжуддир(1). Асосий капитални - миллий бойлик таркибига киритишда статистика фани ва жаҳон амалиёти жорий баҳо (қайта баҳоланган) даги қолдиқ қиймати кўрсаткичидан фойдаланишни тавсия етади. Аммо мамлакатларда баҳоларни ўзгариши тезлиги ва амортизация сиёсатини турличалиги асосий капитал ҳажмини ва жон бошига тўғри келадиган даражасини халқаро солиштиришни илмий асосда амалга ошириш имкониятини бермайди.

12.7-жадвал Активлар ва пассивлар балансида асосий капитални таснифланиши



Асосий капитал



Моддий асосий фондлар:



Номоддий асосий капитал

  1. Уй-жойлар.

  2. Бошқа бинолар ва иншоотлар

  • уй-жой бўлмаган бинолар

  • бошқа иншоотлар

3. Машина ва ускуналар

  • транспорт воситалари

  • бошқа машина ва жиҳозлар

4. Ўстириладиган активлар
- зотли моллар, маҳсулдор ва иш ҳайвонлари
- кўп йиллик дарахтзорлар

  1. Геология-разведка ишлари

  2. Компютерларнинг дастурлари

  3. Кўнгил очар, адабий ва бадиий асарларнинг асл нусхалари

  4. Бошқа номоддий асосий капитал

Маълумки, асосий капиталнинг жорий (қайта баҳоланган) қиймати – бу асосий капитални маълум бир санадаги амалдаги бозор нархларидаги қийматидир. Қайта баҳолаш 2 усулда: индекслар (ЯИМ дефлятори, ИНИ, инвестиция дефлятори, ўртача индекс, асосий капиталнинг у ёки бу гуруҳи бўйича индекс, дефлятор) ёрдамида ёки тўғридан- тўғри (риелторлар хизматидан фойдаланиш ҳам мумкин) усулларда амалга оширилиши тавсия етилди. Ўзбекистонда қайта баҳолаш асосий капитал (гуруҳлари бўйича) нинг ескириши (износи) даражасига кўра “коеффициентлар” – индекслар ёрдамида амалга оширилди.


Республикада қайта баҳолашнинг ютуқ ва камчиликлари тўғрисидаги фикрлар вақтли матбуотда ва илмий –амалий журналларда баён қилинди. Еълон қилинган маълумотларга қараганда Республика миқёсида асосий воситалар (фондлар, капитал) нинг қайта баҳоланган қиймати 01.01.2001 ҳолати бўйича ўртача 4,9 мартага ошди. Бу коеффициент машинасозлик ва металлни ишлаш саноатида 3,1 бўлса, ёқилғи саноатида 11 га тенг бўлган. Асосий капитални жорий баҳода қайта баҳолаш миллий бойликни ҳажмини, молиялаштиришни реал манбаларини таъминлаш (жаҳонда амортизация ажратмалари қарийиб 75,0% га тенг), хусусийлаштириш ишларини тўғри амалга ошириш мақсадларида ўтказилади.
Асосий фондларни қайта баҳоланиши натижасида уларни технологик, тармоқ структураси ҳам ўзгарар екан ҳамда ескириши даражаси ва яроқлилиги (қолдиқ қийматнинг тўлиқ қийматдаги салмоғи) даражаси ҳам ўзгаради. Демак асосий фондларни қайта баҳоланиши асосий фондларнинг тўлиқ қийматини ўзгартириши билан бирга қолдиқ қийматини турли тарзда ўзгартирар, бу ҳол еса миллий бойлик ҳажмига таъсир етмасдан қолмайди.
Олдин таъкидлаганимиздек, мамлакатда қўлланиладиган амортизация сиёсати ҳам асосий фондлар ҳажмига (қолдиқ қийматига) ва у орқали физик капитал ҳажмига таъсир етади. Амортизация (кенгроқ маънода – асосий капитал истеъмоли) ҳисоблаш методи ЯИМ ва реинвестиция ҳажмига таъсири катта еканлиги маълум. Шунинг учун физик
капитал бўйича қўлланиладиган методлар (жаҳон ва Ўзбекистонда) устида тўхталмоқчимиз. Жаҳонда статистика фани ва амалиётида амортизация ҳисоблашнинг 11 методи қўлланилади. Ўзбекистонда қўлланилиши мумкин бўлган методлар сони 4 та, бу методлар ҳақидаги информацияни БҲМС №05 “Асосий воситалар” миллий стандартида баён қилинган. Унда: тўғри чизиқли, бажарилган ишлар ҳажмига кўра мутаносиб равишда, камаяётган қолдиқ асосида, рақамлар йиғиндиси методлари кўрсатилган. Аммо чет ел статистикасида бошқа методлари ҳам қўлланилади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасида асосий фондларнинг ескириш даражаси, қолдиқ қиймати ва бошқа асосий фондлар билан боғлиқ бўлган кўрсаткичларнинг даражаси бухгалтерия, солиққа тортиш ва статистикада амортизация ҳисоблашнинг қайси методи қўлланилганига боғлиқдир. Амортизация – асосий фондларнинг ескиришини норматив қийматини ифодалайди, аммо ҳақиқий қийматини емас. Олдинроқ қайд қилганимиздек амортизация ажратмаларини ҳисоблашнинг 11 та методи мавжуд. Улар қуйидагилар:

  1. Аге-лифе метҳод – хизмат муддатининг қолган қисмини еътиборга олинган ҳолда ҳисоблаш.

  2. Аннуитй метҳод – ескириш суммасини ҳисоблашда аннуитет методидан фойдаланиш. Мураккаб процентлар усулидан фойдаланилган ҳолда тенг нормада ҳисобланади.

  3. Cомбинатион продуcтион анд Страигҳт лине метҳод – ишлаб чиқариш қувватларидан, яъни асосий капиталдан фойдаланиш коеффициенти қўлланилган ҳолда тенг нормада ҳисоблаш методи (На=пК)

  4. Cонстант перcент оф деcреасинг баланcе метҳод – амортизация ҳисоблаш нормасини пасайиб бориши методи.

  5. Доубле cате деcлининг баланcе метҳод – амортизация суммасини ҳисоблашнинг тезлаштирилган методларидан бири бўлиб, унда асосий капиталнинг қолдиқ қиймати асосида иккиланган нормада ҳисоблаш. Бунда А=АК2 На ;

А- йиллик амортизация ажратмаси.
АКъ – асосий капиталнинг қолдиқ қиймати. На – йиллик амортизация нормаси.

  1. Лабоур – ҳоур метҳод – асосий капитални експлутация (ишлатиши) соатига ёинки ишланган киши – соатларига (Wоркинг ҳоурсе) га мувофиқ ҳисоблаш методи.

  2. Мултипле Страигҳт Лине метҳод - Вақти-вақти билан ўзгартириладиган тенг нормадаги (тўғри чизиқли) метод.

  3. Оне ҳундред анд фифтй перcент деcлининг баланcе метҳод–

қолдиқ қиймати асосида 150% нормада ҳисоблаш, яъни На=п•1,5; п- йиллик норма. Бу усул ҳам 5 –методга ўхшашдир.

  1. Продуcтион унит басис метҳод – бажарилган (ишлаб чиқарилган) иш (маҳсулот) миқдорига биноан ҳисоблаш. Бу методни собиқ иттифоқ даврида Республикамизнинг қазиб чиқариш саноатида қўлланилган.

  2. Страигҳт лине метҳод- тенг, тўғри чизиқли методда ҳисоблаш. Жаҳон мамлакатларида кенг тарқалган метод.

  3. Сум- оф – тҳе дигиц (сум-оф - еарс) метҳод – рақамлар йиғиндиси усули. Республикада қабул қилинган.

Маълумки, юқорида қайд қилинган методлардан ташқари АҚШ , Япония, Россия ва Ўзбекистонда (1998 йилгача) амортизация ҳисоблашнинг махсус методига янги ташкил етилган кичик корхоналарга асосий капитали қийматини биринчи йили 50,0% гача амортизацияни ҳисоблашга рухсат етиларди. Аммо ҳамма ҳисобланган амортизация суммаси асосий капитал қийматидан ошиб кетмаслиги зарур. Маълумки, амортизация суммаси - кўпгина иқтисодчиларнинг таъкидлашича, ҳамда МҲТ-93 да (ЯИМ ҳажмини тақсимот усулида ҳисоблашда) корхона фойдасининг бошқа шаклидир деб айтилади. Бу кўрсаткичнинг суммаси маҳсулот (иш, хизмат) таннархига таъсир етади ва оқибат натижада корхона (ташкилот) фойдасига ва пировард натижада фойда солиғи суммасига таъсир етади Шунинг учун жаҳондаги кўпгина мамлакатларнинг солиқ хизмати амортизация суммасини ҳисоблаш устидан назорат етади.
Ривожланган мамлакатлар статистикасида асосий капиталнинг қолдиқ қийматини (НФC-Нет Фихед cапитал) ҳисоблашда “узлуксиз инвентаризация усули” (Перпетуал Инвенторй Метҳод) дан кенг фойдаланилади (АҚШ, ФРГ, Канада, Англия, Франция ва бошқалар). Бу сўзнинг ва усулнинг автори америкалик иқтисодчи Р.Голдсмитдир. У бу методни Ню-Ёркда 1951 йилда нашр етган “Миллий бойликни узлуксиз инвентаризацияси” китобида баён қилган.
Бу методни қўллашда зарур бўлган маълумотлар:

    1. Ялпи капитал қўйилмалар тўғрисида кўп йиллик динамика қатори.

    2. Асосий капиталнинг алоҳида олинган гуруҳлари бўйича норматив хизмат муддати тўғрисидаги маълумотлар.

    3. Жорий баҳодаги ялпи капитал қўйилмалар суммаси. Бунинг учун капитал қуйилмалар индексидан фойдаланилади. Бунда қурилиш ишлари, жиҳозлар, транспорт воситалари, қурилиш материаллари индекслари асосида баҳонинг йиғма индекси

И ипқ0 п0 ;

0

0
П қ п
бунда иП- капитал қўйилмаларининг алоҳида турлари бўйича баҳо индекси (индивидуал индекс), қ0п0 – капитал қўйилма турларининг базис давридаги қиймати.
Давр охиридаги асосий капиталнинг қолдиқ қиймати=Давр бошидаги қолдиқ қиймати+давр ичида қилинган ялпи капитал қўйилмаларнинг суммаси – давр ичида ҳисобланган амортизация ажратмалари. Кўриниб турибдики, бу ҳисоблашларда асосий капиталнинг қолдиқ қиймати дефлятлаштирилган (жорий баҳолардаги қийматни базис баҳоларида баҳолаш) қиймат олинди. Индекс –дефлятор Ип ни ҳисоблашда:

  1. жиҳозлар бўйича гуруҳли индексни ҳисоблаш учун 500 га яқин машиналар олинди (улар 38 кичик ва 9 гуруҳга бирлаштирилади).

  2. қурилиш – монтаж ишлари бўйича йиғма индексни ҳисоблаш бирмунча мураккабдир. Ҳозирги кунда АҚШ да қурилишнинг муҳим турлари бўйича 22 та мустақил гуруҳли йиғма индекслар ҳисобланади.

    1. Download 121 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish