Миллий бойлик статистикаси



Download 121 Kb.
bet6/16
Sana01.06.2022
Hajmi121 Kb.
#627338
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Миллий бойлик статистикаси

Номолиявий активлар – жумласига барча хўжалик юритувчи субъектларнинг ихтиёридаги маълум давр мобайнида фойдаланиш ёки сақлашдан аниқ ёхуд потенциал иқтисодий самара келтирувчи ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектлари киради. Уларнинг ташкил топиш жараёнига қараб икки гуруҳга бўлинади: Ишлаб чиқарилган ва ишлаб чиқарилмаган.
Ишлаб чиқарилган номолиявий активлар ишлаб чиқариш жараёнида вужудга келади ва уч асосий елементни, асосий воситалар (асосий капитал), моддий айланма маблағлари захирадаги ва қимматбаҳо бойликларни ўз ичига олади.
Асосий капитал маҳсулот ишлаб чиқариш, бозор ва нобозор хизматлари кўрсатишда иштирок етувчи ҳамда узоқ давр мобайнида фойдаланишга мўлжалланган активларда ўз аксини топади.
Моддий асосий капитали гуруҳи ишлаб чиқариш ва яшаш бинолари, иншоотлар, машина ва жиҳозлар, шунингдек, ўстириладиган активлардан иборат. Миллий бойликнинг мазкур омилига уй хўжаликлари томонидан охирги истеъмол учун харид қилинган машина ва жиҳозлар ҳисобга олинмайди. (Масалан: автомобиллар, музлатгичлар, телевизорлар ва шунга ўхшаш воситалар). Бундай омиллар “Узоқ муддатда фойдаланишга мўлжалланган истеъмол товарлари” гуруҳи орқали ҳисобга олинади. Бироқ, бундай жиҳозлар ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилса, улар асосий капитал жумласига киритилади, ўстириладиган активлар қишлоқ хўжалигида моддий айланма маблағлар гуруҳининг бош омилларидан бири ҳисобланади ҳамда зотли, маҳсулдор, ишчи ва бошқа чорва моллари, ҳосилдор боғлар, мевазорлар, узоқ муддат ҳосил берувчи кўп йиллик кўчатларни ўз ичига олади.
Шунингдек, асосий капитал ишлаб чиқарилган номоддий активларни ҳам ташкил қилади. Буларга фойдали қазилмаларни қидиришга кетган харажатлар, инсон меҳнати асосида вужудга келган ва информация сифатида тақдим етилган маълумотлар қиймати киради. Юқорида қайд етилган омилларга ЕҲМ лар учун программа дастурлари, оригинал ижод жанрлари, адабиёт ва санъат дурдоналарини кўрсатиш мумкин. Асосий капитал миллий бойликнинг муҳим елементи сифатида мамлакат статистикасида ҳисобга олинади, ҳамда уларнинг таркиби МҲТ нинг мазкур иқтисодий тоифасида бир қадар муҳим кўрсаткич ҳисобланади.
Ишлаб чиқарилган номолиявий активлар таркибига кирувчи иккинчи елемент, бу айланма моддий маблағларининг захирасидир. Жорий ёки ўтган даврда тайёрланган ва кейинчалик сотиш ёки ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш захиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот, қайта сотиш учун олинган моллар шулар жумласидандир. Шунингдек, ушбу активлар таркибига моддий резервлар, стратегик мақсад учун мўлжалланган маҳсулотлар, дон ва шунга ўхшаш мамлакат учун алоҳида аҳамиятга ега бўлган бошқа маҳсулотлар киради.
Шу билан бирга ишлаб чиқариш заҳиралари таркибига хом ашё, материаллар, ёқилғи, жиҳозлар, уруғлик, озуқа ва корхона оралиқ истеъмоли учун мўлжалланган, сотишга қаратилмаган бошқа маҳсулотлар киради.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш - бу маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш бошланган, бироқ ниҳоясига етказилмаган, ишлаб чиқариш яна давом еттирилиши мумкин бўлган тоифадаги маҳсулотлар ва хизматлардир.
Тайёр маҳсулотлар еса тўлиқ ишлаб чиқарилган ва сотиш ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектларга юбориш учун мўлжалланган маҳсулотлар ҳисобланади.
Шуни ҳам алоҳида етиборга олиш керакки, бир хил натурал кўринишга ега бўлган айрим товарлар мамлакатнинг ёки иқтисоднинг айрим соҳасидаги тегишли асосий капиталини ҳисобга олинаётган даврдаги фойдаланишига қараб миллий бойликнинг турли елементларига тегишли бўлиши мумкин. Масалан: ишлаб чиқаришда
фойдаланилаётган ёки ўрнатиш учун тайёрланган станок асосий капитал таркибига киради, агар худди шу станок тайёрловчи корхонанинг омборида сотиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулот сифатида сақланаётган бўлса, материал айланма маблағлар захиралари таркибига киради.
Ишлаб чиқарилган материал активлар умумий таркибида қимматбаҳо бойликлар алоҳида ўрин тутади. Бу турдаги бойликлар қиймат заҳиралари сифатида сотиб олинади, сақланади ва амалиётда уларни ишлаб чиқариш жараёни ёки истеъмол учун ишлатилади. Ушбу кўринишдаги миллий бойликнинг елементларини егалари уларнинг реал нархи ошиши ёки сақланиб қолишини мўлжаллаган ҳолда сотиб оладилар. Қимматбаҳо бойликлар тоифасига ишлаб чиқариш заҳираси ҳисобланмайдиган, юқори баҳога ега бўлган қимматбаҳо металл ва тошлар, тилла буюмлар, антиквар буюмлар, санъат асарлари ва коллекциялари киради.

Download 121 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish